loader

УММУ СУЛАЙМ

Умму Сулайм Румайсо ал-Хазражия (р.а.), мадиналик саҳобия аёллардан, машҳур саҳобий Анас ибн Моликнинг онаси. Мадиналиклар орасида биринчи бўлиб Исломга кирганлар. Эри Молик ибн Назр мусулмон бўлишга кўнмаганидан у билан ажрашиб, ўғилларини Расули акрам хизматларига бердилар. Кейинчалик мусулмон бўлиши шарти билан Абу Талҳа исмли кишига турмушга чиқдилар ва саодатли ҳаёт кечирдилар. Расулуллоҳ бу саҳобиянинг жаннатий экани башоратини берганлар.