loader

ШАЙХ КАЛОБОЗИЙ

Шайх Абу Бакр Муҳаммад ибн Абу Исҳоқ ибн Иброҳим ал-Бухорий ал-Калобозий, Мовароуннаҳрнинг таниқли фиқҳ ва тасаввуф олимларидан. Замондошлари унинг «Ат-таъааруф ли мазҳабит-тасаввуф» асарига: «Агар Калобозийнинг «Таъарруф» асари бўлмаганида тасаввуф нима экани билинмас эди», деб юксак баҳо беришган. Асарга араб ва форс тилларида бир неча шарҳ ёзилган. Ҳижрий 380 (милодий 990) йилда вафот этган.