loader
Унинг воқеъ бўлишини ёлғон қилувчи (жон) йўқдир.
У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир.
Қачонки ер қаттиқ ларзага келганда.
Тоғлар майдаланиб, титилганда.
Бас, улар тарқалган чанг-тўзонга айланганда.
Ва сизлар уч тоифа бўлгангда.
Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир?!
Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!
Ва пешқадамлар, пешқадамлар.
Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар.
Сернеъмат жаннатлардалар.
Аввалгилардан кўпгина жамоатлар.
Ва охиргилардан оздирлар.
Тўқима сўриларидалар.
Бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар. (Яъни, пешқадамлар жаннат дуру-ёқутларни аралаш қилиб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб роҳатланишар экан.)
Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар.
Оқар чашма (майи тўлатилган) қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан.
Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.
Ва улар хоҳлаган мевалар билан.
Иштаҳалари тусаган қуш гўшти билан.
Яна кўзи гўзал ҳурлар бор.
Булар, қилган амалларнинг мукофотидур.
Улар у ерда беҳуда, гуноҳ сўзларни эшитмаслар.
Фақат «Салом, Салом» дейилганини (эшитарлар). (Бир-бирларига салом берадилар, уларга фаришталар ҳам салом берадилар. Аллоҳнинг саломи ҳам етказиб турилади.)
Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир!
Улар тиконсиз сидрзорлардадир. (Сидр-ҳушбўй ҳидли бута бўлиб, араблар уни ҳиди учун яхши кўрар эканлар. Аммо тикани жуда кўп бўларкан.)
Сермева бананзорлардадир.
Ва ёйилган соялардадир.
Оқар сувлардадир.
Сероб мевалардадир.
Тугамайдиган ва ман қилинмайдиганлардадир.
Баланд-баланд кўрпачалардадир.
Албатта, Биз у(ҳурлар)ни дафъатан, хос қилиб, яратдик.
Бас, уларни бокиралар қилдик.
Тенгдош маҳбубалар қилдик.
Ўнг тараф эгалари учун.
Улар аввалгилардан кўпгина жамоатлардир.
Кейингилардан ҳам кўпгина жамоатлардир.
Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!
Улар ўт шамол ва қайноқ сувдадирлар.
Қоп-қора тутундан бўлган соядадирлар.
Салқин ҳамэмас, фойдаии ҳам.
Албатта улар бундан олдин ҳой-ҳавасга берилганлардан эдилар.
Ва мудом катта гуноҳ ишлар қилар эдилар.
Ва «Биз ўлиб, тупроққа ва суякка айланганимиздан кейин қайта тирилтриламизми?
Аввалги оталаримиз ҳам-а?!» дер эдилар.
Айтгил: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар.
Маълум кунга белгиланган вақтда албатта тўпланувчилар».