loader
Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса.
Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса.
Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир.
Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини.
Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир.
Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир. (Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.)