loader

113. Фалақ -тонг

Бу ва бундан кейинги сурани қўшиб туриб, уларга "муаввазатайн", "паноҳ сўралувчи икки сура" деб ҳам аталади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. (Эй,  Муҳаммад,) айтинг: "Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвардигорига,
2. яратган нарсалари ёвузлигидан,
3. зулматга чўмган тун ёвузлигидан,
4. тугунчаларга дам урувчи аёллар ёвузлигидан
5. ҳамда ҳасадчининг ҳасади  ёвузлигидан.                   
Изоҳ: Бу суранинг фазилатлари тўғрисида кўпгина ҳадиси шарифлар мавжуд. Барча ёмонлик ваёвузликлардан омонда бўлиш учун Фалақ, Нос, Ихлос сураларини ўқибАллоҳдан нажот сўрашнинг фойдалари тўғрисида Пайғамбаримиз Муҳаммад (а.с.)кўп башоратларни айтиб кетганлар.

Орқага Олдинга