loader

108. Кавсар сураси

“Кавсар” – Муҳаммад (а.с.)га атаб яратилган жаннатдаги бир ажиб дарё ёки ҳовузнинг номи. Унинг суви асалдан тотли, қор ва сутдан оқ. Ундан ичган киши абадий чанқоқлик кўрмайди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)


1.(Эй, Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни* ато этдик.
* “Кавсар” сўзининг дарё ва ҳовуздан бошқа маънолари ҳам мавжуд. Масалан, Кавсар – бу “касир” сўзининг муболаға сийғаси, яъни жуда кўп (яхши) нарсалар, яхшиликларни ато этдик, деган маънони ҳам англатади.
2. Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг!
3. Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир*.
* Сура охирида Пайғамбар душманларини таърифлаб, Аллоҳ таоло улар – абтар, дейди. “Абтар” сўзининг ҳам бир неча тафсирлари мавжуд. Масалан абтар – барча яхшиликлардан маҳрум; номи ўчадиган; насл-насаби қурийдиган; сулоласи қирқилган ва ҳоказо. Пайғамбар (а.с.)га нисбатан мушриклар бу сўзни қўллаб, ундан ўғил фарзанд қолмади, демак унинг номи ҳам, зурриёти ҳам қирқилди, деб таъна қилганларида, Аллоҳ таоло шу қисқа сура орқали уларга раддия берган.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР