loader

054. Қамар сураси

МАККАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 55 ОЯТДУР
Ибтадо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллох номи ила

1.    Яқин келди қиёмат ва ёрилди ой!
Ҳижратдин илгари саййиди олам пайюмбар бир кун Минода эрдилар. кофирлар ҳам жам бўлиб эрдилар. Ул жанобдин бир муъжиза талаб ҳилдилар. Марҳамат қилдиларки, "осмонга боқинглар". Ногаҳон ой ёрилиб икки бўлак бўлди. Бири Мағриб тарафиға, иккинчиси Машриқ тарафию кетди. Ўртада тоғ бор эрди. Ваҳтики алар ҳаммалари бумуъжизани равшан кўрдиларки, яна икки бўлак бир-бириға қўшилди. Кофирлар дедилар: Муҳаммад ё бизға, ё ойға жоду қилди. Бу муъжизат шаққул-қамар (ойнинг бўлиниши) дейилур. Бунарса ҳиёмат яҳинлигидин бир нишон эрди. Имом Таҳодий ва аллома Ибн Касир ва бошҳалар шаққ ул-қамар воқеасин тавотирға етганлигин (тасдиқ этилганлигин) даъво ҳилурлар. Тарихи фаришшада бу воқеа мавжуддур. Ҳиндистонда Алибор подшоҳин Исломға киришиға бувоҳеани сабаб кўрсатурлар.
2.    Ва агар (кофирлар) кўрсалар бирор муъжизани, юз ўгирурлар ва дерлар: "Бу хамишалик жодудур!"
3. Ва ёлғон билдилар ва эргашдилар нафсларин хоҳишиға ва ҳар бир иш ўз вақтиға қарор топгандур.
4. Ва таҳқиқ, келди аларға хабарлардин ул нарсаки, анда бордур ибрат,
5. яъни, аъло даражалик ҳикмат, бас, фойда бермас қўрқитгувчилар.
6. Эмди юз ўгиринг алардин ул куники, чақирур чақиргувчи бир номарғуб нарса тарафиға.
Яъни, Худо ҳузурида ҳисоб бермакка.
7. Бас, бўлғон ҳолда кўзлари тубан чиқурлар қабрларидин, гўёки алар таралган чигирткалар каби бўлурлар,
Хавф ва ҳайбатдин; шарм ва хижолатдин кўзлари тубан бўлур.
8.  тез юрган холларида чақиргувчи тарафиға; дерлар кофирлар: "Бу қийин бир кундур?"
9. Ёлғон дедилар алардин илгари Нухнинг қавми, бас, ёлғончи дедилар бандамизни ва дедилар:
"Мажнундур?" ва ёмон сўз қилинди анга.
10. Кейин дуо қилди Нух Парвардигориғаки: "Ман мағлубдурман, эмди ёрдам бер!"
11. Кейин Биз очдук осмон эшикларини кўп оқувчи сув ила
12. ва оқиздук ердин чашмаларни, кейин қўшилди сув сувға тақдир этилган иш устида.
Яъни, Нуҳ алайҳиссалом қавмларин ҳалокатлари учун.
13. Ва миндирдук ани тахталар ва михлардин мураккаб (кема)ға,
14. юрур эрди кўз олдимизда ўч олмак учун ул одам тарафидинки, ани қадр қилинмади.
15. Ва таҳқиқ, қолдирдук ул (воқеани) ибратқилиб, борми насихат олгувчи?
Шул қадар хатарлик тўфонда Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари Худованди карим омо-нида юриб турди ва анга ҳеч нуқсон етмади. Алар Нуҳ алайҳиссалом қадриға етмадилар. Аллоҳ, таоло шул зот тарафларидин интиҳом олди ва бувоқеа бутун дунё халҳиға ибрат бўлиб қолди.
16. Бас, нечук бўлибдур Манинг азобим ва қўрқиташларим?
17. Ва тахқиқ, осон қилдук Биз Қуръонни насихат учун, борми насихат олгувчи?
Яъни, Қуръони каримнинг мазмунларидин насиҳат олмак аҳл учун ниҳоятда осондур. Бу оятдин шу нарса мавҳум бўлмаски, Қуръон билкулли содда дақоиқи улум ва ғавомиси ҳукмдин ҳоли бир Китоб эрур. Миллат уламолари асри саодатдин бу кунға қадар анинг асрор ва аҳкомин истихрожиға тамом ҳаётЛарин сарф қилурлар, лекин ҳамон охири мақсудға ета олмадилар ва анинг маорифин тугатолмадилар.
18. Ёлғон деди Од (қабиласи хам), бас, нечук бўлибдур Манинг азобим ва қўрқитишларим!
19. Таҳқиқ, Биз юбордук аларға нихоятда совуқ бир шамолни қаттиқ бир шум кунда
20.  ки, суғуриб отар эрди одамларни, гўё алар томири ила суғурилган хурмо дарахтлари каби (ётур эрдилар).
21. Бас, нечук бўлибдур Манинг азобим ва қўрқитишларим!
22. Ва таҳқиқ, осон қилдук Биз Қуръонни насихатучун, борми насихат олгувчи?
23. Ёлғончилар деди Самуд (қабиласи) пайғамбарларни.
24. Ва дедилар: "Ўзимиздин бўлғон бир одамға эргашурмизми? Ул ҳолда бизлар албатта гумроҳликда ва жинниликда бўлурмиз!
25. Оё, ангагина ваҳй тушурилдими, балки, ул мутакаббир, ёлғончидур".
26. Тездин билурлар эртаға кимдур мутакаббир, ёлғончи.
27. Тахқиқ, Биз юборгувчидурмиз урғочи туяни аларни синамак учун. Бас, боқиб кўринг аларға ва сабр қилинг!
28. Ва хабар беринг аларғаки сув тақсим топгандур аларнинг ўрталарида, хар сув навбатида навбат эгаси хозир бўлур.
29. Кейин алар чақнрдилар биродарларини ва у қўл узатди (шамшириға) ва ўлдирди.
Бир ёмон хотин бор эрди, анинг жонворлари кўп эрди, бир ошносин қизлари бориб туяни ҳалок қилди.
30. Бас, нечук бўлибдур Манинг азобим ва қўрқитишларим!
31. Таҳқиқ, Биз юбордук аларға биргииа овоз (наъра), бас, бўлиб қолдилар тикандин қўрғон бино қилгувчининг тиканлари каби.
32. Тахқиқ, Биз осон қилдук Қуръонни насихат учун, борми насиҳат олгувчи?
33. Ёлғончилар деди Лут қавми пайғамбарларни.
34. Таҳқиқ, Биз юбордук аларға тош ёғдиргувчи шамолни, фақат Лут аҳлигагина нажот бердук саҳар вақтида
35. меҳрибонлик ила Бизнинг тарафимиздин. Мана шундоқ жазо (мукофот) берурмиз шукр қилган кишиға.
36. Ва таҳқиқ, қўрқитди у (Лут) аларни Бизнинг азобимиздин, бас, зидлик қилдилар ул ^ўрқитишға.
37. Ва тахқиқ, олмакчи бўлдилар андин мехмонларини, бас, ўчирдук кўзларини ва (дедук): "Эмди тотинглар Манинг азобимни ва қўрқитишларимни".
38. Ва таҳқиқ, сабох вақтида келиб етди аларға қарор топгувчи азоб!
39. Эмди тотинглар Манинг азобимни ва қўрқитишларимни!
40. Ва таҳқиқ, осон қилдук Биз Қуръонни насиҳат учун, борми бирор насиҳат олгувчи?
41. Ва таҳқиқ, келди фиръавнийларға қўрқитгувчилар.
42. Алар ёлғон дедилар Бизнинг нишонларимизнинг хаммасини, кейин тутдук Биз аларни қудратлик, ғолиб зот тутиши ила.
43. Оё, сизларнинг кофирларингиз яхшироқдурми алардин, ё сизларға нажот борми ўтган китобларда?
44. Эҳтимол алар дерлар: "Бизлар уч олгувчи жамоатдурмиз".
45. (Оз фурсатда) шикаст ер жамоатлари ва орқа ўгириб қочурлар.
Бу хитоб Макка аҳлиға қилинурки, сизларнинг кофирларингиз ўтган кофирлардин яхшидурлармики, булар ҳар нечук куфр ва исён қилсалар ҳам азоб қилинмаслар ё сизларға Худо тарафидин хатда омонлик борми? Ё сизлар ўз жамоатларингизға мағрурдурсизларми? Оз кунда ҳақиқат юзаға чиқур, чунончи, Бадр ва Аҳзобжангида бу хабар садоқатин билдилар.
46. Балки қиёмат аларнинг ваъда замонларидур ва қиёмат қаттиқрок; ва аччиқроадур!
47. Албатга гунохкорлар гумроҳлик ва беақлликдадурлар
48. ул куники, сурилурлар дўзахда юзлари ила ва (дейилур): "Тотинглар дўзах тутишин".
Яъни, дунёдаги маишатлар охиратдаги кўрадурган азоблари олдида ҳеч бир нарса бўлмай қолур.
49. Тахқиқ, Биз яратдук ҳар нарсани андоза ила.
Ҳар нарсаки келгувчидур, ул Худонинг илмида аввалдин муқаррар бўлғондур. Чунонми, дунёнинг умри ва қиёматнинг келиши. Мана булар Худо тайин этган соатдин на илгари келур ва на кейин қолур.
50. Ва эмас Бизнинг хукмимиз магар бир калимаки, кўз юмиб очган каби.
51. Ватаҳқиқ, ҳалок қилдук Биз сизға ўхшашларни, бордурми насихат олгувчи бирор?  
Яъни, бир кўз юмиб очгунча нима нарсани хоҳласак бўлдира олурмиз. Бир нарса барбод этмак Биз учун мушкул эмасдур. Сизлар каби бўйсунмайдиган кофирлардин кўпларин фано* қилгандурмиз. Тарихни мутолаа қилиб, ибрат олмайсизларми?
52. Ва хар нарсаки қилибдурлар ани, номаларида мавжуддур
53. Ва хар бир кичик ва катта нарса ёзилгандур.
Бундин илгари бир катта ва кичик нарсанинг тафсири "Лавҳ ул-маҳфуз"да ёзилгандур. Ва дафтарлар тамом тартиб ҳолда сақлангандур.
54. Албатта муттақий бандалар жаннатлар ва ариқлар ичида бўлурлар.
55. Ҳақиқий ўлтириш жойида, қудратлик Подшоҳ олдида!
Парҳезгор бандалар тақво ва яхши амалларин баракотидин ниҳоятда муҳтарам бир мақомда бўлурларки, анда аларға шаҳаншоҳи мутлақнинг яқинлиги ҳосил бўлур.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР