loader

081. Таквир (Ўралиш) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 29 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Вақтики қуёш ўралса 2. ва вақтики юлдузлар тўкилса, 3. вақтики тоғлар юргизилса 4. ва вақтнкн болалик ўн ойлик туялар муътал (қаровсиз) қолса, 5. вақтики ваҳший жонворлар жам қилинса 6. ва вақтики дарёлар қизитилса (тошиб кетса) 7. ва вақтики жонлар ўз жинсиға қўшилса 8. ва вақтики тирик кўмилган қиз сўралса 9. ки, қайси гуноҳда ўлдирилди 10. ва вақтики амалномалари тарқатилса 11. ва вақтики осмон териси шилинса 12. ва ва^тики жаҳаннам ниҳоятда қиздирилса 13. ва вақтики жаннат яқин келтирилса, 14. билур ул жон ҳар нарсаники, ҳозирлабдур. 15. Ҳеч бўлмас! Қасамёд қилурман кейинга қайтгувчилар, 16. тўғри юргувчилар ва бекингувчиларға 17. ва кечаға, вақтики ёйилса зулмати (қорайса) 18. ва тонгга, вақтики нафас олса. 19. Албатта (Қуръон) мукаррам элчи (Жаброил алайҳиссалом)нинг сўзидур, 20, (У) қувватлик арш соҳиби қошида 21. ҳурматлик, итоат қилишан, ишончлик (зотдур). 22. Эмас соҳибларингиз мажнун; 23. ва таҳқиқ, ул кўрди Ани осмоннинг равшан кунорасида 24. ва эмас ул ғайб сўзлариға бахил. 25. Ва эмас бу мардуд (тошбўрон қилинган) шайтон сўзи. 26. Бас, сизлар қаён борурсизлар? 27. Бу фақат тамом олам учун насиҳатгинадур - 28. ул кишилар учунки, сизлардин тўғри юрмакни хоҳлар. 29. Ва сизлар хоҳламассизлар ҳаргиз, магар хоҳламаса Аллоҳ тамом оламнинг Парвардигори.
Бу суранинг номи сурат ул-таквир бўлиб, масад сурасидин сўнг нозил бўлғондур. Пайғамбаримиздин ривоят қилинурт, дебдурлар: "Ҳар ким қиёмат бўлишини ўзи кўрган каби билмакни дўст тутса, "вақтики офтоб ўралса" ва "вақтики осмон ёрилур" (82-сура боши) ва "вақтит осмон ёрилур" (84-сура боши) сураларин ўқисин". Борий таоло қиёмат кунин бўлишин кайфияти ва барпо бўлғондин сўнг бўладирган ҳолларни баён қилур ва Қуръони карим ва расули азим ҳақларида изоҳберур. Иршод қилурки, ул куни офтоб ўралса ва юлдузлар осмондин ерғп тўқилса, буюк тоғлар ўз жойидин фзғатилса ва алар ғубор бўлиб учиб юрса, ҳорнида ўн ойлик боласи бор туялар қаровсиз қолса ва ваҳший ҳайвонлар уй ҳайвонлари ила жам бўлиб, бир-бирларидин нафрат қилурлик сезгилари қолмаса ва тамом дарёларнинг сувлари қайнаса ва жонлар ўз жинсиға уўшилса, яъни, кофирлар кофирларға, мусулмонлар мусулмонларға ва ёмоилор ёмонларт, яхшилар яхшиларға кўшилиб, ўз жинсиға ёр бўлса ва жоҳилият замонасида халхдин ор этиб ё тмбағалликдин қийналиб тирик ҳолинда кўмилган қизлардин на гуноҳ қилганликлари сўралса ва маҳшар куни номаи аъмоли Аллоҳ хоҳлаган тарафдин қўлиға берилса, Аллоҳнинг душманлари учун жаҳаннам ниҳоятда қиздирилса ва Анинг дўацлари учун жаннат яқин келтирилса — ана шу ҳодисалар вужудға келиб, қиёмат куни маълум бўлғондин сўнг ҳар бир инсон ўзидин муқаддам содир қилган нарсаларин кўзи ила кўриб, номаи аъмолида ўқиб билурки, нималар андин содир бўлибдур. Рабб ул-оламин ўз юлдузларидин баъзисин қасамёд қилур. Уламолар дебдурларки, ул юлдузлар Зуҳал (Сатурн), Муштарии(Юпитер), Зуҳро (Венера) ва Уторуд (Меркурий)дур. Булар юҳо Мағрибдин Машрш^қа қараб юрурлар. Ул ҳолда рафторлари тўғри бўлғонлигидин аларни жаворий дейилур. Гоҳо орқаға қайтурлар, ул вахпда хуннас дейилур ва баъзан бир неча кун офтобға яқин бориб бекиниб ғойиб бўлғонларида куннас (кундузи яшириниб, қуёш ботгандин кейин чиқувчилар) дейилур, бу уч ҳолатда ҳам Парвардигорнинг улуғ қудрати бордур. Анингучун қасамёд қилмакка муносибдур. Парвардигор марҳамат крлурт, буҚуръони каримни юборгувчи Аллоҳ эрур, келтиргувчи Жаброил аминдурлар. Бу сурадаги расул шул зотдурки, ниҳоятда мукаррамдурлар, Борий таоло наздида ҳурмат ва манзилотлари баланддур. Ўшал мақомда тамоми аҳли самовот ул зотға итоатдадурлар. Бу Қуръонт Худо тарафидин етказгувчи соҳибларингиз (расулуллоҳ) сизлар дегандек ҳаргиз мажнун эмасдурлар, балки хушахлоқ, амин бир зотдурлар. Бул пайюмбари ҳац ғайб сўзларит бахил эмасдурлар, балки ҳар турли тйб хабарларини етказурлар. Бу Қуръон мардуд шайтоннинг сўзи эмасдурлар. Бас, бундин на учун қочурсизлар ва ҳаён борурсиэлар? Бу Қуръон бутун олам учун насиҳатдур, хусусан ул мушфиҳ инсон учунки, ҳақиқатда трри йўлда юрмакка толиб ва хоҳцшманддур. Бу хоҳиш ва талабжаноби Парвардигоримиз ҳохаш этмаса ҳеч кишиға насиб этмас.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР