loader

098. Баййина (Равшан ҳужжат) сураси

Маккада нозил бўлрондур ва ул 8 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад мехрибон, нихоятда раҳмлик Аллох номи ила

1. Ул зотларики, кофир бўлдйлар китобийлардин ва мушриклардин — қайтгувчилар эмас эрдилар, ёмон бўлди аларға то келгунча равшан хужжат — 2. бир пайғамбар Аллох тарафидин, қайсики ўқир пок сахифаларни, 3. бордур аларда тўғри баёнлик китоблар. 4. Ва бўлинмадилар китобий бўлғон жамоат, то келгунча аларға равшан хужжат. 5. Ва аларға ҳукм берилди фақат ибодат қилмаклик учун Аллоҳға холис қилган холларида Анинг учун динни ханифлар (Иброхим динидагилар) каби ва адо қилмаклари учун намозни ва бермаклари учун закотни. Ва шулдур тўкри миллат йўли. 6. Ул зотларики, кофир бўлдилар китобийлар ва мушриклардин - дўзах ўтида бўлурлар доим қолганлари холда анда. Ана шулардур хамма махлуқларнинг энг ёмонлари. 7. Таҳцнц, ул зотларики иймон келтирдилар ва яхши амаллар қилдилар, ана шулардур ҳамма махлут$ларнинг яхшилари. 8. Лларнинг жазолари (мукофотлари) Парвардигорларин ҳузурида доимий иқомат боғларидурки, оқиб турур остларидин нахрлар, доим қолганлари ҳолда анда хамрша. Рози бўлур Аллох алардин ва рози бўлурлар алар Аллохдин. Шул саодат ул кишиғадурки, қўрқибдур Парвардигоридин.
Бу суранинг номи сураш ул-баййина бўлиб, талоқ сурасидин сўнг нозил бўлғон.
Аллоҳ таоло бу сурада шу нарсани исбот қилурки, Қуръони трим нузули ва расули акрам пайғамбарликлари бир замонда вужудға келди. Ул замон Қуръони карим каби бир равшан ҳужжат ва ҳазрати рисолатпаноҳ каби бир раҳнамойи аъзамға ниҳоятда муҳтож эрди. Фурсат тақозо қилур эрдики, ниҳоятда хушёр бир ҳаким ва донишманд ё ғоятда забардаст одил бир подшоҳ пайдо бўлиб, умуминсон аҳволин ислоҳ қилсин.
Парвардигор марҳамат қилурки, Манинг маҳбуб расулим пайғамбар бўлишидин муқаддам жаҳон аҳволи ул қадар расво ва фасод бўлғон эрдиким, тамом аҳли китобийлар бўлсин ё мушриклар бўлсин — ҳаммалари бузилган ва тўғри йўлни йўқотган эрдилар. Алар ул ҳол, ул куфр ва залолатларидин ҳаргиз то бир равшан ҳужжат ва содиқ раҳнамо кўрмай туриб қайтгувчи ва жудо бўлгувчи эмас эрдилар. Ул раҳнамо бир пайғамбар бўлсинки, қўлида пок саҳифалар бўлсин ва ул саҳифаларда осмоний ҳукмлар, одила ва қавонин мустақималар бўлсин. Ана шуҳоллари тацозо ва талаб қилтн раҳбар Манинг расули маҳбубим Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи ва салламдур. Қўлларида Қуръони карим ҳаммадин равшан ҳужжатдур. Саҳифалар пок бўлиб, бутун дунё ислоҳи ва саодати учун кифоя қйладирган одил қонунлар, маҳкам ҳоидалар, жомий ҳидоятлар ул саҳифаларда мавжуддур.
Лекин китобийларшнг фирқа-фирқа бўлишлари шул ваъда қилинган расул ва матлубКитоб келгандин сўнг бўлғонлигидин фасод ва йўлдин қайтишларидин пайдо бўлғондур. Агар аҳли китоб ҳақиқатда аҳли ҳақ бўлсалар эрди, ул ттобларида башорат берилган расули барҳаҳ келишлари ила тўхтамай ва тараддуд қилмай иймон келтирур эрдилар. Алар бундоқ қилмадилар. Баъзилари иймон келтирдилар. Баъзилари инкор қилдилар, фирца-фирқа бўлдилар. Ҳаҳиқат шулдурки, китобларға ва тамом инсон боласиға Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Қуръонда ҳам ва бошца диний ҳақ китобларида ҳам шул нарсаға амр берилгандурки, алар тоат ва ибодатларини танҳо Аллоҳнинг Ўзиғагина цилсинлар ва ҳеч бир зотни Анга шерик қилмасинлар. Ширкдин покликда ва тавҳид ила инсофда ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом каби ихтиёр этсинлар, намозларин мукаммал суратда адо қилсинлар ва закотларин ўз вақтида берсинлар. Мана бу тариқа бандалик қилмак танҳо
Исломнинггина кўрсшпган йўли бўлмай, балки ҳақ ва тўғри миллат ва тоифа йўллари шулдур,
Бу қадар маҳбуб ва марғуб йўлдин на учун нафрат қилинур?
Эмди ҳар бир жамоаки, бу ҳақ дин ва ҳақ расул ва ҳақ китобға иймон келтирмай, ўз куфр ва инод (бўйсунмаслик)ларида давом этур экан, ул жамоа хоҳ китобий бўлсин, хоҳ мушриклар -албатта жаҳаннам ўтиға ташланур ва аларға андин нажот насиб бўлмас, ҳамиша анда қолурлар. Чуики бутун халци олам ичида ҳаммадин ёмон ва бадҳол жамоа ўшлардур.
Аммо ул жамоа саодатмандки, бу ҳақ динға п~ расули мақбулға ва пок Китобға иймон келтирдилар, иймонлари тақозо қилган яхши амалларни қилдилар, албатта бутун махлуқот жавҳарлари алар бўлдилар ва алар учун Парвардигорлари ҳузурида буюк мукофот бордур, яъни, ҳамиша осуда иҳоматлари учун жаннатлар берилурки, аларнинг остидин ҳар қисм арицлар оқиб турур. Алар анда ҳамиша хотиржам'турурлар, Аллоҳ алардин рози ва хушнуд бўлур, алар ҳам Аллоҳдин рози ва хуррам бўлурлар. Лекин бу давлат ва саодат шул банда учун эҳсон қилинурки, ҳамиша Парвардигоридин хавфда бўлур, яъни, Худо ва расул ҳукмлариға тобе бўлур. Нафс ва шайтон ила жиҳод қилур.

Орқага Олдинга