loader

049. Ҳужурот (Ҳужралар) сураси

Мадинада нозил бўлғондур ва ул 18 оятдур
Ибтадо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Эй мўминлар! Худо ва расул ҳузурларида илгарилик қилманглар ва қўрқинглар Худодин, албатта Худо эшитгувчи, билгувчидур!
Яъни, қайси бир муомалада Аллоҳва расул тарафларидин бир ҳукм келишиға умид қилган соатда ўз-ўзларингиз ул муомалаға ҳукм қилиб ўлтирманглар, балки ҳукми Илоҳийға мунтазир туринглар ва қачон пайғамбар алаҳиссалом бир иршод қилсалар, хомушлик ила қулоқ солинглар. Аввал жаноб бир нарса демасалар, ўзларинг сўзламакка журъат қилманглар. Яъни, Худо ва расулға бўлюн итоатнинг ростлиги шулдурки, ҳар ишда Худодин қўрқилсин, чунки Худодин қўрқмай, зоҳиран мутеъ кўринмак ила иш юрмас. Худо инсонларнинг дилларида бор сирлардин хабардордур, аҳволларин кўриб турур.
2. Эй мўминлар! Баланд кўтарманглар ўз овозингизни пайғамбар овозидин юқори ва баланд овоз ила, қилманглар сўзни анга баъзиларингиз баъзиларингизға баланд сўзлаганингиз кабики, ҳабата бўлур амалларингиз ва сизлар бехабар қолурсизлар.
Яъни, ўз раҳнамоларингиз саййиди олан пайғамбаримиз ила гуфтугўй (сўзлашган) вакрпларшиизда ул жанобнинг мартабалариға муносиб сўзланг. Тот муомалаларингиздин диллари ранжимасин. Чунки пайғамбар хотирлариға озор етказувчи инсонтнг дину дунёси барбод бўлур. Летн ўзи сезмас. Уламоларимиз дерларки, пайғамбаримиз вафотларидин сўнгҳадисп мубораклари ўқилиб турганда ва ҳабри шарифлариға рўбарў бўлғонда ҳам ушбу ҳукмға амал лозимдур.
3. Тахқиқ, ул одамларки паст қилурлар ўз овозларин расулуллоҳ қошида, ана шул жамоаки, имтиҳон қилибдур Худо аларнинг дилларин тақво учун. Бордур алар учун мағфират ва буюк ажр.
4. Одамларики овоз берурлар сизға ҳужралар орқасидин, аларнинг аксарлари албатга беақлдурлар. Бану Тамим жамоаси мулоқот учун келиб эрди. Ул вақт ҳазрати саййиди олам ҳужраи муборакларида эрдилар, овоз берилдиш; "Эй Муҳаммад, бизнинг қошимизға чиқ!" Бу ниҳоятда адабсизлик ва у зотнинг ҳаҳлариға беҳад калтабинлик эрди. Анингучун танбиҳ этилдики, манбаъд бундоқ қилиншсин.
5. Ва агар алар сабр қилсалар эрди то сиз алар қошлариға чшдеунингизғача, албатта яхши бўлур эрди алар учун. Ва Худо мағфиратлик, мехрибондур!
6. Эй мусулмонлар! Агар келса бир ёмон одам бир хабар олиб, хўп таҳқиқ қилингларки, еткурманглар бир қавмға азият билмай, кейин пушаймон қилурсизлар қилмигаларингизға.
7. Ва яхши билингларки, таҳқиқ, ўрталарингизда расулуллох бордур; агар ул киши сўзларингизға кира берса, кўп ишда сизлар кулфатда қолурсизлар. Ва лекин махбуб қилгандур сизларға иймонни ва марғуб қилгандур дилларингизға ани ва ёмон кўрсаттандур сизларға куфрни ва фисқни ва маъсиятни. Ана шулардурлар йўл топганлар
8. Аллохнинг фазли ва инъоми ила. Аллох билгувчи, ҳикматлнк зотдур.
9. Ва агар мусулмонлардив икки тоифа ўзаро урушсалар, ислох қилинглар ўрталарини. Кейин агар бирлари иккинчилариға таадди қилса, сизлар урушинглар ул жамоат илаки, таадди қилур. Кейин агар алар ёнсалар, ислоҳ қилинглар ўрталарини адолат ила ва инсоф қилинглар; албатта Худо инсофликларни яхши кўрур.
10. Мусулмонлар ҳақиқатда ҳаммаларн ака-укадурлар. Бас, салоҳ қилинглар икки биродарларингиз ўрталарини ва қўрқинглар Худодин; то рахм қилинсин сизларға.
11. Эй мусулмонлар! Бир қавм яна бир қавмнн масхара қилмасин; эҳтимол булар алардин яхшироқдур. Ва на хотинлар хотинларни; эхтимолки булар яхшироқдур алардин. Ва айбламанглар бир-бирларингизни ва бир-бирларингизни ёмон лақаб ила чақирманглар. Фисқ ёмон номдур мўмин бўлғондин кейин! Ва кимики тавба Таҳқиқ, гумонларнинг баъзиси гунох бўлур; ва жосуслик қилманг ва ғийбат қилмасин илмабдур, бас, ана шулардур золимлар.
12. Эй мусулмонлар! Сақланинг гумониинг кўпидин! баъзиларингиз баъзини. Оё, яхши кўрурми қайси бирларингиз ўлган биродарин гўштин есин? Бас, яхши кўрмассизлар ани. Ва қўрқинглар Худодин, Аллоҳ албатта тавбани қабул қилгувчи меҳрибондур!
13. Эй инсонлар! Албатга яратдук Биз сизларни бир эр ва бир хотиндин ва қилдук сизларни жамоатлар ва қабилалар, токи бир-бирларннгни танинглар. Таҳқиқ, энг мухтарамларингиз Худо қошида энг тақволикларингиздур. Албатта Худо билгувчи, хабардор зотдур? Худо наздида мукаррш ва азиз бўлмакучун фалон хонадон фарзанди бўлмак зарур эмасдур, балки Худодин қўрқмак, ахлоқни тузатмак ва ҳамиша боодоб турмак лозимдур, ул ҳам дилдин бўлмоғи шартдур.
14. Ва дерлар сахройилар: "Биз иймон келтирдук!" Сиз денп "Иймон келтирмадингазлар, лекин денглар: "Итоат этдук" ва ҳануз иймон кирмабдур дилларингизға. Ва агар итоат қилсангизлар Худоға ва расулиға, кам бермас амалларингиз жазосидин хеч бир нарсани".
Таҳқиқ, Худо буюк мағфиратлик, мехрибондур! Яъни, бундоқ феълларни ташлаб, Худо ва расул итоатлариға қайтсангизлар, ўтган ёмон-ликларингиз сабабидин амалларингиз савобин кам қилинмас. Худонинг мағфират ва раҳматиға мустаҳиқ бўлурсизлар.
15. Ҳақиқатда (комил) мўминлар алардурларки, иймон келтирдилар Худо ва расулиға, кейин шак қилмадилар ва жиход қилдилар моллари ила ва жонлари ила Худо йўлида. Ана шулардур ростсўзлагувчилар.
16. Сиз денп "Оё, билдирмоқчисизларми Худоға динларингизни?
Ҳолбуки, Худоға маълумдур нима нарсаки осмонларда ва нима нарсаки ерда! Худо ҳар нарсани билур!
17. Миннат қилурлар сизғаки, мусулмон бўлдилар. Сиз денг: "Миннат қилманглар манга мусулмончиликларингазни. Балки Худо миннат қилур сизларғаки, хидоят қилибдур сизларни иймонға, агар сизлар рост сўзлагувчи бўлсангизлар!
18. Таҳқиқ, Худо қилур осмонларнинг ва ернингмахфий нарсаларин ваАллох кўриб турур нима нарсаки қилурсизлар! Баъзи саҳройи араблар саййиди олам пайғамбар ҳузурлариға келиб дер эрдиларки: "Бизлар сизлар ила уруишай турибмусулмон булдук", яъни, урушмай иймон келтирганликлариға миннат қилур эрдилар. Алар ҳақларпда буоятлар нозил бўлғондур.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР