loader
Foto

Футбол ва криминал. Месси, Клюйверт, Маркес ва қонун билан боғлиқ муаммолар

 

Маркес ва картеллар

Биз айбсизлик презумпциясини эсдан чиқармаймиз, лекин сизларга шуни эслатиб ўтамизки, эркин муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳванд воситалар – ёвузликдир. Мана, Мексикада Колумбиядан Америка Қўшма Штатларига олиб борадиган трафикда шунчалик ботиб қолганки, яқинда Конфедерациялар Кубогига ташриф буюрган афсонавий Рафа Маркез ҳам АҚШ Молия Вазирлигининг махсус рўйхатига жойлаштирилди. У "Дипломат" лақабли Раул Флорес Фернандес билан алоқада айбланмоқда.

У Синалоа, де Халиско, Мехико ва Гвадалахара картеллари билан алоқани йўлга қўйган. Ташкилотлар мунтазам ўзаро урушда бўлиб, Рауль шу пайтгача уларнинг ҳаммаси билан ҳамкорлик қилиши ва озодликда юргани ажабланарли. Лекин 2009 йил Аризонада унинг ўғли – «кичик» лақабли тўлиқ адаши ва тўққиз яашар невараси шафқатсизлик билан ўлдирилганига ажабланмаса ҳам бўлади. АҚШда айтишларича, агар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишонадиган бўлсак, бу «Дипломат» Маркесни унинг, унга тегишли бўлган академиянинг ҳисобрақамлари орқали пулларни «ювиш» ва ҳатто хайрия фонди очишга ишонтира олган.

Рафа кирган ботқоқлик чуқурлигини тушуниш учун бир нарсан аниқлаштириш кифоя - фақат Суриянинг ўзида 2016 йилда Мексикага қараганда кўпроқ зўравонлик оқибатидаги ўлимлар қайд этилган. Расмий уруш ҳолати бўлмаган, аммо Ироқ ва Афғонистонга қараганда кўпроқ одамлар ҳалок бўлаётган дунёдаги ягона мамлакатдир Мексика. Таниқли барон «Эл Чапо» нинг ўғиллари билан унинг рақиби Гузман ака-укалар ўртасидаги уруш натижасида ўтган йили деярли беш юз киши ҳалок бўлди. Бундай урушларда йилига 30 минг кишининг бедарак йўқолиши Мексика учун оддий ҳолат бўлиб қолган.

Бугунги кунга келиб, маҳаллий прокуратура илгари ўзини ошкора қилмасликнинг уддасидан чиқа олган, аммо қўлга олинган барон унга қарши гувоҳлик берган Раул Флорес Эрнандеснинг маблағларини ҳибсга олишни бошлаган. Гап қирқта ташкилотдан иборат тармоқ ва ўнлаб одамларнинг жалб қилиши ҳақида бориб, жумладан, Рафаель ҳам уларнинг орасида бор. Мексика Маркесни АҚШга суд қилиш учун топширмаслиги аниқ - у катта жаримага тортилиши ёки 30 йил муддатга қамоққа ҳукм қилиниши мумкин, чунки бундай ҳолатларда иштирок этиш жиддий жазоланади, шундай экан, футболчининг аҳволи ҳавас қиладиган даражада эмас.

Маркезнинг адвокатлари "итоаткор гувоҳ" тактикасини танладилар, бироқ бу хавфли - Рафаел, агар у ортиқча нарса гапириб қўядиган бўлса, Мексика картелларининг «отиб ўлдириладиганлар» рўйхатига тушади. У ерда кириш – дўстлик асосида, чиқиш эса – фақат оёқлар олдинга қаратилган ҳолда. Бундан ташқари, машҳур мексикалик қўшиқчини ҳам айблашди, Рафа ва Раул Фернандес ўртасида иккита воситачи топишди. Иш жуда шов-шувли эди, Қўшма Штатлар ва Мексика биргаликда ҳаракат қилди. Иккала томон ҳам футболчини айблаш учун сабаб бор деган фикрга қўшилдилар. Америкаликлар Маркезнинг ҳисобларини ҳибсга олишди ва визасини бекор қилишди ...

Клюйверт ва қотиллик

Ҳозир «Аякс» ва «Барселона» афсонасининг катта ўғли Джастин ўн саккиз ёшда, Патрикнинг ўзи эса одам ўлдириб қўйганида ўн тўққизда эди. Бу ҳақида Чемпионлар лигаси финалида «Милан» дарвозасига гол урганидан сўнг ажойиб карьера бошлаган футболчининг таржима ҳолида камдан-кам гапирилади. Бироқ фожиа рўй берганди – Клюйверт тезликни ошириб юборгани натижасида театр директори Мартен Путманнинг автомобилига бориб урилган.

«Аякс» мухлиси ёш футболчининг кўз ўнгида ҳалок бўлди. Клюйверт тезликни соатига 32 километр оширганди ва бу бахтсиз тасодиф эмасди. Патрик рўй берган фожиадан кейин қаттиқ қайғуради, депрессия ҳолатига тушди, ҳужумчи мухлислар томонидан таҳдидлар билан кўп марта таъқиб қилинди - «Аякс» мухлислари орасида уни судсиз жазолаш истагида бўлганлар ҳам бор эди, чунки билмасдан одам ўлдириб қўйишда айбланганидан сўнг юлдуз 240 соатлик жамоат ишлари билан жазоланди.

Йиллар ўтди, Патрик кўплаб ёрқин фурсатларни бошидан кечирди, лекин одам ўлдиришни, ҳаттоки бу йўл-транспорт ҳодисаси туфайли рўй берган бўлсада, ортга қайтариб бўлмайди. Маркес ҳам бу клуб сафида ажойиб ўйинлар ўтказган  «Барселона» ўйинчисининг мисоли автомобиль рулида эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш лозимлигини ёдга солади. Ёш Клюйверт қимматбаҳо машина қоидаларда рухсат берилган даражадан тезроқ ҳаракатланишга имкон беради деб ўйлаганмиди? Шундай ўйлаган ва бир одамнинг умрига зомин бўлган. Даҳшатли ҳолат, лекин бутун дунё бўйлаб бадавлат одамлар орқали картеллар пулини «ювиш» каби умумий ҳодиса.

Жонсон ва педофилия

Юридик жиҳатдан юқоридаги воқеалардан кўра анча чалкаш бўлган воқеа, чунки футболчи Адам Жонсон ўн беш ёшли қизни ўпганини тан олган, лекин кечаги болага нисбатан жинсий зўравонлик ҳақида яна иккита ҳолатни рад этган. Бошқа томондан, Адам қайси мияси билан ўйлаган? 28 ёшдаги ҳар қандай эркак, агар ёнидаги қизнинг ёшини аниқ билса, ўйинчи эса буни биларди, педофилияда айблаш унинг ҳаётини қандай барбод қилиши мумкинлигини яхши тушунади, олти йил муддатга қамоқ ҳақидаги ҳукмни эса гапирмасак ҳам бўлаверади.

Лекин агар суд қонунчилик борасида расмияпараст Англияда бундай қарор қабул қилган бўлса, прокуратура Жонсоннинг вояга етмаган қизни алдаб номусига тажовуз қилгани ҳақида жиддий далилларга эга эди. Қандай қилиб кап-катта одам, бир мухлиса билан мулоқот қилишда – гап "Сандерланд" ва Адамнинг мухлисаси ҳақида кетяпти - суд футболчининг фойдасига эмас, балки унга қарши изоҳлашга муваффақ бўлган хабарларни (икки ёки учта эмас, балки қарийб тўрт юзта – бу муносабатларнинг ривожланишига аниқ шама эмасми) ёзиши мумкин? Жонсоннинг ғайритабиий хатти-ҳаракати ва у айбланаётган модда ҳам жуда қалтис...

Ҳафтасига 60 минг фунт маошга эга бўлган одам ҳозир қамоқхонада, у ҳафтасига 11 фунтга фаррош бўлиб ишлапти ва маҳбусларни бепул шуғуллантиряпти. Аммо пул - бу арзимас нарса, чунки у билан бир камерада ўтирган маҳбуслар унга бир неча марта устара билан ташландилар. Унинг юзи ва оёқлари орасини кесиб ташладилар. Бундан ташқари, баъзи инглизлар жиноятчиларни қўллаб-қувватладилар. Қизни алдашга уринишдан кейин футболчининг хотини туғруқхонада бўлган пайтда Адамнинг устидан жуда кўп аянчли ишлар қилишни таклиф қилишди. Афтидан, тақдир Жонсонга фақат футбол истеъдодини тақдим этган кўринади.

Адамни қамоқда не кўйга солаётганларини тасаввур қилишнинг ўзи даҳшатли, шунинг учун ҳукмни ўзгартириш кампанияси узоқ вақтдан бери давом этмоқда - қонунга кўра жазолаш керак, ўлимга олиб келмаслик лозим. Бироқ, баъзан бир хил гуноҳкор футболчилар хулоса чиқаришмайди. Бензема ва Рибери бир пайтлар учрашув пайтида ҳали вояга етмаган бўлиши мумкин бўлган фоҳишанинг олдига боришган ва бундан кейин улар полиция томонидан сўроққа тутилган. Лекин футболчилар уни ёши ҳақида билишмасди, шу сабабдан айблов қўйилмади, "Реал" ва "Бавария" юлдузлари Жонсоннинг тақдирини такрорламадилар, ваҳоланки, шундай бўлиши ҳам мумкин эди...

Месси ва унинг отаси

Идеал дунёда «Мессининг дўстлари» - юлдузлар жамоаси ўйинларни ноқонуний пул «ювиш» билан боғлиқ бўлганига ишонмаслигимиз лозим бўларди. Аммо улар Лима (Перу), Чикаго, Майами ва Лос-Анжелес (АҚШ), Богота (Колумбия) ва Канкун (Мексика) орқали ўтишган. Бу шаҳарларнинг барчасини нима бирлаштириб туришини биласизми? Колумбия ва Мексикалик баронларнинг ҳар бир мегалополис жиноий ҳаётига бевосита таъсири. Мессининг дўстлари айнан оқ тоғларга ташриф буюришган. Тасодифми?

Ҳозирча бу рўйхатдан фақат Месси сувдан қуруқ чиқди, гарчи унга ҳам Маркесга каби айбловлар қўйилган бўлсада. Лекин бу ҳозирча, ахир Лионел фонди ҳомийлигида хайрия ўйинлари ташкил этиладиган эпизод ўзига эътибор қаратди. АҚШда Испаниялик прокурорлар Мессининг хайрия ўйинлари ва ноқонуний гиёҳванд моддалар контрабандаси билан пул ювишда алоқаси борлигини иддао қилмаганлар, лекин бунинг қандай ишлашини ҳамма билади. Бош прокурор ўзгаради, у матбуотда пайдо бўлишни хоҳлаб қолса – Мессининг отасига айбловлар эълон қилинади.

Футболчи ва унинг отаси бандитлар билан алоқаси борлигига ишониш мумкинми? Ўзингиз ўйлаб кўринг. Мессининг тўйи Росарионнинг энг қашшоқ туманларидан бирининг қоқ марказида – кўча бандалари аргентиналиклар орасида гиёҳвандлик воситалари тарқатиш учун кураш оллиб борадиган жойда ўтказди. Шунингдек, тўйга маблағ йиғиш билан боғлиқ воқеа ҳам унчалик тушунарли эмас. Месси чиройли иш қилди – совға бериш ўрнига меҳмонларни хайрияга пул йиғишни таклиф қилди. Ажойиб ғоя, лекин айтишларича, кунига 82 минг евро пул ишлаб топадиган Лавесси ҳам уларнинг орасида бўлган 260 нафар меҳмон атиги 9,5 минг евро тўплади.

Кейинчалик меҳмонлар тахминан 20 миллион доллар йиққан ва бу маблағлар афсонанинг хайрия жамғармаси орқали "ювилган" бўлиб чиқмаса бўлди. Ахар испаниялик прокурорлар Мессининг отаси «ювилган» маблағлардан 10-20% олганини таъкидлашади, агар бу гап тўғри бўлса – изоҳга ҳожат йўқ. Шунинг учун кейинчалик қамоқда соқолини чангаллаб қолмаслик учун Лионел ҳеч нарсани тушунмасдан анқайиб турмаслиги керак. Солиқ туфайли қамоққа ташланиш хавфидан у пул бериб қутилиб қолди - Испанияда, агар муддат икки йилгача бўлса, у шартли жазо билан алмаштирилиши мумкин, аммо америка суди бундай инсонпарвар эмас.

Агар Хорхе Месси Рафаел Марrезнинг вакиллари билан бир хил иш қиладиган бўлса, унда карьерасини тугатгандан сўнг, Лионел Майамида дам олишга бора олмайди. Рекламачилар ҳам юлдуздан қочиб кетишади... Агар кўп йиллар ўтиб, 2012-2013 йилларда Хорхе Месси ва унинг ўғли Колумбиялик баронларни қўллаб-қувватлагани тасдиқланса, уларнинг бир чақалик ҳам обрўси қолмайди. Худди рекламадан оладиган даромадлари каби. Пияниста ва гиёҳванд Марадона (шу жойлари бўмапти-да энди) аёлларни калтакларди, можаролар қиларди, лекин бундай ифлос айбловлардан қутулиб қолган. Наҳотки Мессининг отаси хушёр ҳолатда очкўзликдан ўз ўғлини бундай ҳолатга тушириб қўйса?

Трабелси ва терроризм

Бу ҳолат ҳаттоки машҳур чаён зарбаси муаллифи Игитанинг мисолидан ҳам фарқ қилади – Рене колумбиялик бароннинг қизини ўғирлашда пул бераётгани сабабли Колумбия қамоғида ўтириб чиққан. Натижада дарвозабонга қонунни бузганликда айблов қўйилган – бандитлар битимларида иштирок этиш мумкин эмас, Игита эса, бу қоидани билмаганлиги учун бир неча ой қамоқда ўтириб чиққан. Тўқсонинчи йиллар бошида Бельгия ва Германияда ўйнаб кетиши мумкин бўлган тунислик Трабелси эса бундан ҳам мушкул вазиятга ўзи айбдор бўлган ҳолда тушиб қолди.

Трабелси рамзига айланган, АҚШ даги портлашлардан сўнг Бельгиядаги ҳарбий базани портлатишни режалаштирган ташкилот раҳбари Усама Бен Ладен билан бир неча марта шахсан мулоқот қилган. Низар портловчи моддаларга тўла юк машинасини ҳайдаб бориши лозим эди, лекин у ва яна йигирмага яқин ёрдамчилари қўлга тушиб қолади. Бельгия суди унга 10 йил қамоқ жазоси белгилади, бу муддат 2013 йил якун топиши лозим эди. Лекин АҚШ ҳукумати ўзга мамлакатда ўз аскарларини ўлдиришга ҳаракат қилишда айблаб, Трабелсини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди ва ўз ниятларини яшириб ҳам ўтирмаган террорчини экстрадиция қилишга эришди.

Трабелси ҳеч қачон айбини ва одамларни портлатиб юбориш истагини инкор этмаган, Усама билан мулоқотлари ҳақида кўп гапириб берган. Бу собиқ футболчининг иши - махсус хизматлар учун катта ғалабадир. Ўлдиришга улгурмади, қамоққа ўтирди, чиқишга улгурмасидан америкаликлар умрбод қамоққа ташладилар. Бошқа томондан, бу ерда судни шафқатсизликда айблаш ҳам мумкин эмас. Низар Белгияда беш марта қочишга уриниб кўрган, кўплаб шериклари бор ва агар у 2013 йилда озодликка чиқарилганида футбол тарихида худкуш-ўйинчи пайдо бўлиши мумкин эди... Ҳозирча эса футболчилар орасида энг шафқатсиз қотил - нацистларга ёрдам берган ва оммавий қирғинларда иштирок этгани учун отиб ўлдирилган Франция миллий терма жамоаси сардори Александр Виллаплан ҳисобланади.

Бу ҳолатларнинг ҳаммасини нима бирлаштиради

Бу жиноятлар кўлами турлича, лекин айбланувчи-футболчиларни бирлаштириб турадиган умумий жиҳатлар ҳам бор. Клюйверт йўл қоидаларини ҳисобга олиши мумкин эди. Маркез баронларга рад этиш усулини топиши мумкин эди, чунки уларнинг бизнеси - сайёрадаги энг ифлос нарсалардан бири бўлиб, бундай нарсаларга аралашиш мумкин эмас. Адам Жонсон ўн беш ёшли қизга сакрамаслиги, ўзини ва туғруқхонадаги хотинини ҳурмат қилиши мумкин эди. Месси отасига аҳмоқлик қилмасликни айтиши мумкин эди – тўғри, бу ерда айбсизлик презумпцияси худди Маркез билан боғлиқ ҳолатдаги каби иш беради, ваҳоланки прокурорлар туҳмат ҳақида даъво аризасига дуч келиши мумкин бўлган ҳолда бу каби юлдузларни сўроқ қилмасалар керак.

Трабелси ҳам, гарчи бу ерда футболчи сифатида танилмаган бўлса-да, бир нарсанинг номи ва террорчиликнинг нақадар тўғри эканлигига ишониш керак эмас эди. Бу футболчиларнинг ҳаммаси бошқача ҳаракат қилишлари мумкин эди, уларнинг жиноятлари мисоли ҳаётда танловга эга бўлган ҳар бир одам учун фойдали бўлсин. Бироқ, Маркез билан боғлиқ воқеа – турган-битгани разилликдир. Рафаел сингари футбол дунёсидаги бундай нуфузли одам бекорга бундай ишларда қатнашмаслик учун далилларни топа олмади. Жанубий Америкадан Шимолий Америкага трафик натижасида миллиардлар Месси ёки Маркезнинг иштирокисиз ҳам осонгина «ювилиб» кеяпти.

Агар "Барселона" даражасидаги футболчиларига бундай воқеалар аралашган бўлса, унда жуда ачинарли бўлади. Ахир, агар Клюйверт ёшлигида аҳмоқлиги оқибатида бир одамни ўлдирган ва бутун умр бу ҳақида афсус чекадиган бўлса, Маркез, агар у ноқонуний гиёҳванд моддаларни сотишга ҳақиқатдан ёрдам берган бўлса, ўнлаб ва юз минглаб кишиларнинг ҳаётини бузишда бевосита иштирок этган бўлиб чиқади. Пулни Рафасиз ҳам «ювиб» олишарди, лекин унинг виждон тоза қолган бўларди. Афсонавий футболчи картеллар билан алоқани рад этса-да, 2000 йилдан буён ўтказилаётган тергов хатога йўл қўйиш эҳтимоли жуда паст.

Миллий терма жамоа учун 143 марта ўйнаган жаҳон футболи афсонаси учун мураккаб вазият. Агар Маркез прокуратурага оғиз очадиган бўлса, унинг ва қариндошларининг ҳаёти катта хавф остида колади. Агар у жим қолса ёки ёлғон гапирса - суд уни далиллар билан босади. Агар йиллар давомида сиз ташкил қилган фонд, болалар академияси ва бизнес орқали пуллар «ювилган» бўлса, ишда гувоҳ сифатида ўтиш жуда қийин бўлади. Машҳур одамлар дунёси яна бир бор хафа қилмоқда.

Абу Муслим

(Интернет материаллари асосида)