loader
Foto

БМТ Хавфсизлик Кенгаши урушлар вақтида жинсий зўравонликка қарши кураш ҳақида резолюция қабул қилди. Россия уни қўллаб-қувватламади

Ушбу резолюцияни қабул қилиш учун Хавфсизлик Кенгашининг 13 аъзоси овоз берди, Россия ва Хитой бетараф қолди.

Бу Хавфсизлик Кенгашига кўриб чиқиш учун таклиф қилинган резолюциянинг биринчи версияси эмас. Аввалги версияларда жабрланувчиларга "жинсий ва репродуктив саломатлик" билан боғлиқ тиббий хизматлар тақдим этиш ҳақида гап борган – улар аборт қилиш имконига эга бўлишлари кўзда тутилган. Ушбу банднинг киритилишига АҚШ ва Россия қарши чиққан бўлиб, акс ҳолда резолюцияни блокировка қилиш билан таҳдид қилган.

"Бизни низоларда жинсий зўравонликка қарши курашнинг душмани деб кўрсатишга ҳатто уринманг",-дея огоҳлантирди Василий Небензя. – Бу масала бўйича бизнинг позициямиз қатъий ва муросасиз бўлиб қолмоқда – бу ёвузлик йўқ қилиниши керак. Аммо БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида биз низолардаги жинсий зўравонлик мавзуларидан фойдаланиш, уни манипуляция қилишга имкон бера олмаймиз. Биз халқаро ҳамжамият олдида жавобгармиз".

БМТ матбуот-релизига кўра, БМТ мажлисларининг аксарият иштирокчилари қабул қилинган ҳужжатни "кашфиёт" деб ҳисобланган ва "аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва улар учун адолатга эришиш"га ёрдам беришига умид қилинмоқда.