loader
Foto

Ўзбекистонда консерватив Доғистон унга қарши чиққан фестивал бўлиб ўтади

IslamNews ёзишича, 2016 йил 7 августда Махачқалъада ўтказиш режалаштирилган худди шундай бўёқлар фестивали республика аҳолисининг катта қисмини ташкил қиладиган жамиятнинг консерватив қисми талаби бўйича бекор қилинганди.

Шунда фестивал ташкилотчилари кучли жанжал шароитларида тадбир ўтказиш ғоясидан воз кечдилар. Бунда улар диний тусга эга бўлмаган ва Доғистон анъаналарига зид келмайдиган фестивал рақиблари байрам ўтказишдан мақсадни нотўғри тушунганларидан шикоят қилдилар.

РПЧ Холи байрамини Россия ёшларига «иблисона амалиёт»ни зўрлаб ўтказиш деб билди

РПЧда қатнашчилари анъанавий равишда кўчада рақс тушадиган ва бир-бирига ёрқин ранглари бўёқлар сепадиган «Холи ранглар фестивали» Россия ёшларига «иблисона амалиёт»ни зўрлаб ўтказиш ҳисобланишига ишончи комил бўлиб, улар «ўз-ўзини англаш қандай бўлишидан қатъи назар» ёшларни ушбу тадбирнинг таъсиридан ҳимоя қилиш ниятидалар. Бу ҳақида «Эхо Москвы» радиостанцияси эфирида Челябинск епархияси миссионерлик бўлими раҳбари Константин Путник баёнот берди.

«Бу («Холи ранглар фестивали») ҳеч нарсани бузмаётгандек бўлиб фақат кўринади, аслида эса байрам диний ҳисобланади. Холи байрамини биз иблисона амалиётларни ўтказишга ҳаракат сифатида кўриб чиқамиз. Холика – буддийлар пантеони персонажи – ўтда ёқиб куйдирилган иблиснинг урғочиси, айнан шу ўтда ёқиш ҳолати одамлар ундан қолган кулни ифодалайдиган бўёқларни бир-бирига сепадиган байрам сифатида нишонланади. Ушбу байрамлар тамаддунимизнинг маънавий моҳиятини бузади. Насроний православие нуқтаи назаридан, Холи байрами ва умуман, шарқона маънавият – иблисга сажда қилиш шаклларидир. Бизда чўқинтирилган ёшлар жуда кўп ва бизнинг православ черковимиз, уларнинг ўз-ўзини англаш қандай бўлишидан қатъи назар, ёшларнинг руҳий ва маънавий ҳолати учун жавобгар ҳисобланади», - деди у.

К.Путникнинг фикрига кўра, ҳиндуизм, умуман олганда, атеизм ҳам – Россия учун умуман бегона бўлган маданият, чунки Челябинск епархияси вакилининг сўзларига кўра, РФ ҳудудида ҳиндуизмга эргашувчилар йўқ, атеизм эса «диний онгнинг ўзига хос шакли» ҳисобланади.



«Россияда ҳинд маданиятининг соҳиби бўлган ҳеч қандай этнос, халк йўқ. Россия Федерацияси ҳудудида истиқомат қилувчи ва ҳинд маданиятига ҳақиқий этник муносабатларга эга бўлган ҳиндулар - бу лўлилар, лекин улар аллақачон христианлашган. Атеизм ҳақида эса бу бизга бегона маданият эканлигини айтишимиз мумкин», - деб изоҳ берди у, бунда «СССРда ҳеч қандай атеизм бўлмаган»лигини қайд этди.

Шу билан бирга, К. Путник РПЧ учун мусулмон байрамларини қоралашни зарур деб ҳисобламайди, чунки унинг фикрига кўра, Россия Федерацияси ҳудудида истиқомат қиладиган Исломни тан олган одамлар сони етарли. «Улар ҳар қандай байрамларни уюштириш ҳуқуқига эга ва бизнинг тарафимиздан ҳеч қандай норозиликлар бўлмайди», - деди К. Путник.

Челябинск епархиясининг миссионерлик бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Конституциясида мамлакатда ҳукмрон мафкуранинг йўқлиги «ибратли аҳмоқлик»дир.



"Мен РПЧ нинг асосий роли ҳақида гапирмаяпман, гарчи аслида бу шундай бўлса-да, чунки бизнинг мамлакатимизда кўпчилик православлар яшайди ...  Мусулмонлар эса озчиликдир. Оддий мусулмонлар ҳеч қачон биз билан баҳслашмайди ва бу ҳар доим тан олиб келинган. Россия тамаддуни насроний", - деди у.

К. Путник Челябинск епархиясининг миссионерлик бўлими ранглар фестивалини тақиқлаш ҳуқуқига эга эмаслигини ва фақат ушбу байрам учун ижро этувчи органларнинг эътиборини тортганини таъкидлади.

"Биз ҳуқуқшунос эмасмиз, бу байрамга бўлган муносабатимизни билдирдик ва ушбу байрамни ваколатли органларга ҳуқуқий баҳо беришни сўраймиз", — дея тушунтирди у.

Интернетдан

Абу Муслим таржимаси