loader
Foto

Алихон тўра Соғуний

 Шарқий Туркистон Республикаси ҳукуматининг раиси бўлган Алихон тўра Улуғ Туркистоннинг ҳақиқий ватанпарварларидан бири эди. 1943 йил «Шарқий Туркистон Озодлик Ташкилоти» деб номланган гуруҳ ташкил қилинган. Унинг таркибига Ғулжа шаҳри аҳолиси кирган.

Қуйидаги шахслар ушбу гуруҳ аъзолари бўлган: Алихон тўра (ўзбек), Роҳимжон Собирий (уйғур), Абдукарим Аббосов (уйғур), Абдурауф Махсум (уйғур), Мухитдин (уйғур), Пурдунбек (уйғур), Муҳаммаджон Махсум (уйғур), Умаржонбой (уйғур), Солиҳ-жанбай (ўзбек).

         «Шарқий Туркистон Озодлик Ташкилоти» аъзолари орасида ирода ва жасорат кўрсатган ва, диний ниятлар туфайли бўлса-да, хитойлик босқинчилар билан сулҳ шартномаси остида имзо қўйишни истамаган ягона шахс бу – Алихон тўра эди. Мустақиллик ғоясидан воз кечишни истамаган Алихон тўра қатъияти ва жасоратига дуч келган совет раҳбарияти охир-оқибат уни ўғирлаб кетди ва Совет Иттифоқига олиб келиб, камоққа тиқди. Бу ҳаракат мустақилликни орзу қилаётганларга берилган кучли зарба бўлди ва аксинча, ўз халқининг манфаатларини сотган муросачилар қўлларини ечиб юборди.

         1944-1949 йилллар миллий-озодлик ҳаракати қай тарзда якун топгани барчага маълум. Айнан шу сабабли бу масалага батафсил тўхталиб ўтиришга зарурат йўқ. Фақат бир жиҳатни алоҳида ажратиб ўтишни истардик:

         Ўз олдига куйган мақсадларига эришгач, яъни Уйғуристонинг шимолий қисми бойликларини қўлга киритгач, Сталин Миллий Армия қўмондони генерал Поленовга Манас дарёсидан нарига ҳаракатланмаслик ҳақида буйрук берди. Бу ҳақида хабар топган маршал Алихон тўра, генерал Поленовни ўз олдига чақириб, ундан олға қараб ҳужум ҳаракатлари тўхтатилишининг асослари ҳақида тўғридан-тўғри савол берди. Бунга Поленов Москвадан олинган буйруқни бажарганини айтди. Жаҳли чиққан Алихон тўра: "Полковник, сенга генераллик погонларини Москва эмас, мен берганман", - деди ва Поленовнинг елкасидан погонларни юлиб ташлади.

         Биз юқорида унинг ирода ва жасорат кўрсатиб, хитойликларга бўйсунишни истамагани, сўнгра Совет Иттифоқига ўғирлаб чиқилгани ҳақида айтиб ўтгандик. Сон-саноқсиз сўроқларнинг охиргисида ундан сўнгги нияти ҳақида сўралади. Уни ўлим кутиб турганини тушунган Алихон тўра жавоб берди - "Мен уйғур халқи олдида жуда айбдорман. Мен уни курашга чақирдим, чунки у мустақилликка эришади деб ўйлардим. Мен шуни истардим, лекин афсуски, бундай рўй бермади. Шу сабабли сиздан менинг уйғур халқига айтажак охирги сўзларимни етказиб қўйишингизни илтимос қиламан. Ўзим учун эса, мен ўзбеклигим сабабли тақдиримни Ўзбекистонда ҳал қилишларини сўрайман".

         Ўзбекистонда у уй қамоғида яшайди. Пайғамбаримиз Мухаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳақида "Тарихий Муҳаммадий" номли китоб ёзди.

         Алихон тўра Соғуний 1976 йил Тошкент шаҳрида вафот этган. Аллоҳ таоло раҳматига олсин! Омин

Абу Муслим

-----------

Қўшимча мақолалар:

Шарқий Туркистон ва Уйғур халқи

Шарқий Туркистон жумҳурияти тарихидан бир парча

Икки Туркистон ғурури

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР