loader
Foto

Ортда қолган учовлон

Каъб ибн Молик, Мирора ибн Робиъа, Ҳилол ибн Умайя

«Шу зайлда яна ўн кун ўтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан гаплашмай қўйганларига эллик кун бўлди. Эллигинчи куни том устида бомдод намозини ўқиб, ғам-ғуссага ботган ҳолда ўтирган эдим. Шу пайт бир киши Салҳ тоғининг тепасидан туриб: «Эй Каъб, хурсанд бўл!» - деб қаттиқ қичқирди. Сўнгра, саждага йиқилдим...»

Каъб ибн Молик



Салибчилар ҳаракати 1095 йили 27 ноябрда Клермон йиғини бўлгандан сўнг бошланган деган маълумот тўғри эмас. Дарҳақиқат, салибчилар ҳаракати ундан юз йиллар аввал бошланган. Аниқроғи, 325 йили 20 майда Никея йиғинидан сўнг учлик насронийлари бу йиғинга қатнашмай қўйган яккахудочи Арийга қарши уруш очган кундан бошланган.

Оламларга раҳмат бўлиб юборилган Муҳаммад алайҳиссалом насронийларни қандай яхши ва тинчлик йўли билан даъват қилганини ўқиб ўтдик. Насронийлар бу яхшиликни Шомда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчисни қатл қилишганидан сўнг 3000 мусул-мон аскарига қарши 200 000 минг аскари билан жанг қилганлари ҳақида сўз юритдик. Бу жангда тарихда мисли кўрилмаган уч ботиримиз қандай шаҳид бўлганини ўрганиб чиқдик. Мусулмонлар Муъта маъракасида Холид ибн Валид раҳбарлиги остида ғассонийлар ва римликлар устидан ғалабага эришадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилганларида Араб ярим оролида яшовчи аксар аҳоли Исломни қабул қилганлар. Шунда мусулмонларни кучайиб бораётганини сезган римликлар ва араб насоролари бу кўриниш Византия (Рум) империясига хавф солишини сезганлар. Мусулмонлар византияликларни араб насронийлари билан бирга иттифоқ тузиб, Мадина устига юриш қилмоқчи эканлигидан хабар топади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Араб ярим оролига жарчилар юбориб, бутун қабилаларни қурол остига чақирдилар. Куннинг иссиқлигига, душманнинг кўплигига ҳамда йўлнинг йироқлигига қарамай, душманнинг Мадина тупроқларига келишини кутмай, йўлини тўсишга қарор қабул қилади. Қурғоқчилик сабаб қийналишиб, қўшинга қўшгани уловлари ҳам йўқ бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жангни қаерда бўлишини одамларга айтмас эдилар. Лекин бу жангни Араб ярим оролининг шимолида жойлашган Табукда бўлишини асҳобларига очиқ-ойдин айтади. Бу жанг бошқа жанглардан фарқли ўлароқ, бир қараб қабиласи ёки иттифокдош қабилалар билан эмас, балки улуғ Византия империясининг қўшини ва унинг иттифокдошлари билан бўлишлигини таъкидлаб ўтган. Шунинг учун мусулмонлар ҳам моддий, ҳам маънан жангга тайёр бўлишлари талаб этилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшни араб қабилалари ва маккаликлардан Ислом қўшинига моддий ёрдам кўрсатишларига ундайди. Римликларга қарши жанг қилиш учун Ислом қўшинига олис-яқин демай, бир қанча баҳодирлар келиб қўшиладилар. Натижада ўттиз минг аскар йиғилади. Бу қўшинга Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб Ҳошимий Қурайший ўзи раҳбарлик қилади. Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баҳодирлари билан император Ҳирақл ва унинг сон-саноқсиз аскарига қарши жанг қилиш учун Табукка қараб йўлга чиқади.

Бироқ кутилмаганда... Византияликлар ортга чекинадилар!

Император Ҳирақл араб пайғамбарини қўшини билан Шомга қараб келаётганидан хабар топиб, шимолга қараб чиқиб кетишга буйруқ беради.

Уша даврнинг талабига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табукка қўшинини жойлаштириб, уч кун кутадилар. Лекин душмандан дарак бўлмайди. Шундай қилиб, мусулмонлар Табук жангида ғалаба қозонадилар. Улар бу жангга оғир қийинчиликларга қарамай келгани учун, Аллоҳ таоло уларга ҳеч қандай олишувларсиз ғалаба ато этган.

Табиийки, бир савол туғилади. Нима учун Византия императори Ҳирақл 200 минг аскари билан мусулмонларни оз ададли қўшинига қарши Муътага келиб жанг қилди-ю, Ислом пайғамбари олиб келган қўшин билан жанг қилмади, ҳатто қўшинини ҳам юбормади?!

Доктор Роғиб Саржоний уни икки сабаби бор деб айтган:

Биринчи сабаби: муъта жангидаги мусулмонларнинг уч минг аскари ва унга раҳбарлик қилган уч қаҳрамонни кўрганларида, қалбларига қўрқув тушган. Ўшанда мусулмонларни уч минг аскари римликларни икки юз минг аскарини енгган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи бош бўлган ўттиз минг аскари ҳақида нима ҳам дея олардик?!

Иккинчи сабаби: имом Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида Абу Суфён ибн Ҳарбдан эшитган хабарни келтиради. Хабарга кўра, биз Ҳирақлни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар эканлигига ишонганини билганмиз. У ўз мансабини йўқотиб олишдан қўрқиб, вақтинчалик ҳукуматини Исломдан афзал кўрган. Император мусулмонлар қўшинини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи етаклаб келаётганидан хабар топиши билан дарҳол ортга чекинади. Зеро, у греклар ёки форслар императори билан эмас, оламлар Роббининг элчиси Муҳаммад алайҳиссалом билан қарши келган эди.

Энди эса «газотдан ортда қолган учовлон» ҳақида сўз юритайлик. Табук маъракаси тилга олинаркан, уларни эллик кунга чўзилган ҳикоясини ҳам эсламасликка илож йўқ. У ортда қолган саҳобалар: Каъб ибн Молик, Мирора ибн Робиъа, Ҳилол ибн Умайя розияллоҳу анҳулар ҳикояси. Баъзи одамлар «машақкрт кўшинидан» ортда қолиб кетгандилар. Улар бир неча гуруҳга бўлинади:

1. Қўшинга қўшилишни истаган-у, лекин бирон касаллик ёки шунга ўхшаш зарур сабаблар туфайли қолиб кетганлар гуруҳи;

2. Қўшинга қўшилишни хоҳлаган, лекин қўлида йўқ бўлгани учун улов ёки бошқа урушга керак бўлган нарсаларни топа олмаганликларидан ортда қолганлар. Улар «йиғлаб қолган еттовлон» номи билан танилганлар. Бу пайғамбар алайҳиссаломни охирги қатнашган жанги эди. Улар ҳақида қуйидагича оят нозил бўлган:

«Яна сизга (жангга миниб бориш учун) от-улов сўраб келган вақтларида: «Сизларни миндириб юборадиган улов йўқку», деганингизда ишлатадиган бирон нарса топа олмаганлари учун ғам-гин бўлишиб, кўзларидан ёш тўкиб қайтиб кетган кишиларни хам айблашга ҳеч қандай йўл йўқдир».

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўқ пайтида мунофиқлардан ҳимояланиш учун ўзи қолдириб кетганлар. (Бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кучли раҳбар эканлигини билиш мумкин). Бу гуруҳга Ислом баҳодири Али ибн Абу Толиб раҳбарлик қилган;

2. Имкониятлари бўла туриб, урушга чиқмаслик учун ёлғон баҳона-лар айтиб қолган мунофиқлар гуруҳи;

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жонидан азиз яхши кўр-ган саҳобалар. Уларни қўшинга қўшилишга барча имкониятлари бўлган. Уларни ҳеч қандай узрлари бўлмаган. Бироқ улар барчамизда бор бўлган хавфли сабаб билан қолиб кетишган. Бирор ишни эртанги кунга қолди-риш. Улар қўшинга қўшилмоқчи бўлганларида, мусулмон лашкари Араб ярим оролининг шимолига қараб кетишган эди. Улар: Каъб ибн Молик, Мирора ибн Робиъа, Ҳилол ибн Умайя. Булар ғазотдан ортда қолган учовлон номи ила танилганлар. Булар ҳақида қисқача танишиб чиқамиз.

Каъб ибн Молик: у - Каъб ибн Молик Ансорий Саламий. У - пайғамбар алайҳиссаломни ўз шеърлари билан қўллаб, ҳимоя қилиб келган шоирлардан бири. Исломни эрта қабул қилиб, Ақоба байъатида қатнашган етмиш саҳобанинг биридир. У Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тирик эканлигини мўминларга биринчи бўлиб суюнчилаган инсон. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўзининг совутини олиб беришини буюради. Каъб уни кийиб, ўша куни Ислом ва пайғамбарини ҳимоя қилиш учун жанг қилган.

Мирора ибн Робиъа: у Мирора ибн Робиъа ибн Адий ибн Язид ибн Жашм Ансорий Авсий. Уни Бадр ғазотида қатнашган 314 баҳодирнинг бири эканлигини айтиш кифоядир.

Ҳилол ибн Умайя: у Ҳилол ибн Умайя ибн Омир ибн Қайс ибн Ансорий Воқифий. У Исломга биринчи кирган ансорлардан. У ҳам Бадр аҳлидан ҳисобланади.

«Ортда крлган учовлон» қиссаси Каъб бн Молик тилидан ҳикоя қилинади:

«Мени урушга аталган уч туям бор бўлган. Бу жиҳодга чиқишга бошқа жиҳодларга нисбатан анча ҳарис эдим. Шу билан бирга мен ҳар куни боғнинг салқинида дам олардим. Шундай кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлга чиқиб кетибдилар. Шунда мен ўзимга: «Эртага бозорга бориб, керакли нарсаларни олиб, уларга етиб оламан», - дедим. Эртаси куни бозорга борарканман, баъзи чала қолган ишлар вақтимни олди. Мен қайтганимдан сўнг яна ўзимга-ўзим: «Худо хоҳласа, эртага етиб оламан», - дедим. Эртаси куни ҳам баъзи чала ишларга рўбарў бўлиб, кунларим шу зайлда ўтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшинидан қолиб кетганимни англадим. Шунда бозорга чиқсам, мунофиқлар ва урушга чиқмасликка рухсат берилганларга кўзим тушди. Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага қайтганларида ўзимни қандай ҳимоя қиламан деб безовта бўла бошладим. Ахийри оиламдагилар билан кенгашишга қарор қилдим ҳамда мен ҳақиқатни айтиш билан ҳимоялана олишимни англаб етдим. У зот сафардан ёки жиҳоддан келсалар, тўғри масжидга кирар эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага келиб, масжидда икки ракат намоз ўқиб, сўнг одамлар билан ўтирган эканлар. Шунда ғазотдан қолиб кетганлар (мунофиқлар) келишиб, юзаки баҳоналарини айта бошлашди. Бири қасам ичса, бири касал бўлганлигини, яна бири қўлида йўқлигини айтар. Баъзилар эса оилавий шароитларини баҳона қилиб кўрсатардилар. Бу сафардан қолганлар сони саксондан зиёдроқ эди. Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг узрини қабул қилиб, улар учун истиғфор айтиб, яширган нарсаларини Аллоҳга топширдилар. Мен ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёнларига бориб, салом бердим. У зот менга аввал ғазаблари келиб, сўнгра: «Кел», деди. Олдиларига бориб ўтирдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафарга атаб туя олган эдинг. Нима сабабдан сафардан қолиб кетдинг?» - деб сўрадилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, сиздан бошқа одамни ёнларида ўтирганимда, ёлғондан бўлса ҳам узр айтиб қутилгудек сўз топар эдим. Агар ёлғон узр айтиб сизни қаноатлантирсам, Аллоҳ менга ғазаб қилгайми деб қўрқаман. Аллоҳга қасамки, менда ҳеч қандай узр йўқ эди. Мен ўзимни ҳеч қандай баҳона билан оқлай олмайман. Сиз билан бирга чиқмаган кунимдек, бошқа куни бой бўлган эмасман».

Каъб айтадики: «Шунда Расулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўрсатиб: «Аммо бу тўғрисини айтди, - дедиларда, Аллоҳ сен ҳақингда нима ҳукм қилса, шуни кўрасан» - дедилар. Урнимдан турарканман, ортимдан Бани Салама ҳам туриб, менга шундай деди: «Аллоҳга қасам, аввал биз сени гуноҳ қилганинга шоҳид бўлган эмасмиз. Сен ҳам бошқалар каби ўзингни оқлаганингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ҳам узрингни қабул қилардилар», - деб маломат қилдилар. Каъб: «Улар мени маломат қилаверганликларидан, ортга қайтиб бориб, бирон узр сўраб қўйсаммикин», - деган хаёлга бориб қолдим. Сўнгра мен: «Менга ўх-шаб сафардан қолиб кетганлар борми?» - деб сўрадим. Улар: «Ҳа, яна иккита одам сен каби тўғрисини айтишди ва уларга ҳам сенга берилган жавоб бўлди», - дедилар. Мен: «У иккаласи кимлар?» - деб сўрадим. Улар: «Мирора ибн Робиъа ал-Амирий ва Ҳилол ибн ал-Воқифий». Улар Бадр аҳлидан бўлган икки улуғ саҳобий эдилар. Улар менга юқоридаги иккисини айтишганидан сўнг мен ҳеч нарсани ўзгартирмасликка қарор қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса одамларни биз билан гаплашмасликка, саломлашмасликка қарор чиқарганлар. Шундай қилиб, одамлар биздан ўзини олиб қочадиган бўлдилар. Бизга бўлган муносабатлари ўзгарди. Ер усти тор бўлиб, ҳеч жойга сиғмасдим. Эллик кун шу зайлда қайғули кунларни ўтказдик. Мени ва икки ҳамроҳим уйларидан чиқолмай йиғлашиб ўтиришди. Мен эса уларга қараганда ёшроқ, қувватлироқ эдим. Шунинг учун мен уйда ўтиришга чидаёлмай, кўча айланиб. бозорга чиқиб юрар эдим. Лекин мен билан ҳеч ким гаплашмас эди! Мен намоздан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бердим. У зот мени саломимга алик олмадилар. Фақат лабларини қимирлат-ганларидан нима деганларини эшитмадим. Мен намоз билан машғул бўлганимда у зот менга қарар, мен у зотга қарашим билан юзларини ўгириб олар эдилар. Шундай кунларнинг бирида қариндошим ва дўстимнинг боғига бориб, қулфлиги учун деворидан ошиб тушгач, унга салом бердим. У саломимга алик олмади. Шунда мен: «Эй Абу Қатода, Аллоҳ номи ила сўрайман. Мени Аллоҳ ва Расулини яхши кўришимни биласанми?» - деб сўрадим. Жавоб бўлмади. Мен сўзимни яна бир бор такрорлаган эдим. У: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ», - деб жавоб берди. Кўзларимга ёш тўлиб, уйимга қайтиб келдим. Бир куни Мадина бозорларида айланиб юрар эканман, Шомдан келган бир насроний савдогар: «Каъб ибн Моликни менга кўрсатиб қўйинглар», - деб суриштириб юрганини кўрдим. Шунда одамлар мени кўрсатишди. У менга бир хат чиқариб берди. Очиб қарасам, Ғассон қабиласининг подшоҳидан экан. Хатда ёзилишича: «Менинг эшитишимча, Муҳаммад сенга жафо қилмоқда экан. Сен бунга ло-йиқ эмассан. Хатни олишинг билан бизга етиш чорасини қил. Мен сенга иззат-икром кўрсатаман». Мактубни ўқиб чиқиб, айтдимки: «Бу ҳам бир синов эканлигини тушундим!» Сўнгра уни тандирга олиб бориб, куйдириб юбордим. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир киши келиб, аёлимга яқинлашмаслигимни айтди. Мен: «Уни талоқ қилишим керакми?» - деб сўрадим. У: «Йўқ, яқинлашмай турар экансан», -деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени ва икки ҳамроҳимга ҳам шундай буйруқ берган эканлар. Шунда мен аёлимга: «Аллоҳ бизни ишимизни ҳал қилгунча, қариндошларингизнинг уйига бориб туринг», - дедим. Шу пайтда Ҳилол ибн Умайянинг аёли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: «Ё Расулуллоҳ, менинг хўжайиним кучдан қолган оқ соқол одам. Унинг хизматкори ҳам йўқ. Мен уни хизматини қилиб турсам майлими?» - деб сўрайди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Майли, бироқ у сенга яқинлашмасин», - дейдилар. Аёли айтдики: «Ал-лоҳга қасамки, уни қимирлагани ҳам мажоли йўқ. Бу воқеа бошланган кундан тортиб уйдан чиқмай, йиғлаб ўтирибди». Сўнгра мени аёлимни қариндошларидан бири келиб: «Ҳилол ибн Умайянинг аёли рухсат сўрагани каби, сен ҳам рухсат сўраб кўрмайсанми?» - деди. Мен айтдим: «Аллоҳга қасам, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан рухсат сўрамайман. Мен ҳали ёшман, куч-қувватим бор». Шу зайлда яна ўн кун ўтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан гаплашмай қўй-ганларига эллик кун бўлди. Эллигинчи куни том устида бомдод намозини ўқиб, ғам-ғуссага ботган ҳолда ўтирган эдим. Шу пайт бир киши Салҳ тоғининг тепасидан туриб: «Эй Каъб, хурсанд бўл!» - деб қаттиқ қичқирди. Сўнгра саждага йиқилдим. Менга бир хушхабар келаётганини тушундим. Бомдод намозида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга бизнинг тавбаларимизни қабул қилганлиги хабарини айтганларида улар бу хушхабарни бизга етказишга шошган эканлар. Кимлардир хушхабар етказиш учун менинг икки ҳамроҳимнинг олдига ҳам жўнабди. Бояги қичқирган одам олдимга келганда мен унга суюнчи қатори кўйлагимни ечиб унга бердим. Аллоҳга қасам, ундан бошқа кийимим йўқ эди. Қариндошларимдан бир кийим олиб турдим-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига жўнадим. Одамлар мени бағриларга босиб: «Сени тавбангни қабул қилгани яхши янгилик!» - деб табриклашарди. Масжид-га кирарканман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кибор саҳобалар билан ўтирганини кўрдим. Шунда Талҳа ибн Убайдуллоҳ ўрнидан турдида, мени қўлларимни қисиб, бағрига босиб, тавбамни қабул бўлга-ни билан муборакбод этди. Талҳанинг бу ишини ҳеч қачон унутмайман. Сўнгра Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бердим. У зотнинг муборак юзларига табассум югуриб, саломимга алик олдилар. Сўнгра: «Эй Каъб, онангиз сизни туққан кундан бери бошингиздан ўтган энг яхши кун учун хурсанд бўлинг», - дедилар. Мен: «Бу илтифот сизданми ёки Аллохданми?» - деб сўрадим. Шунда у зот: «Иўқ, бу иш мендан эмас, балки Аллохдан бўлди», - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир нарсадан хурсанд бўлганларида юзлари тўлин ойнинг бир қисмидай порлаб кетарди. Мен у зотни олдиларига ўтириб: «Ё Расулуллоҳ, бунинг шукронасига бутун молимни Аллоҳ йўлига садақа қилмоқчиман», - дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иўк, озроғини садақа қил, қолгани бўлса, ўзингда турсин, шундай қилганинг яхширокдир», - деб жавоб бердилар. Мен ўзимга Хайбардаги улушимни қолдирмоқчи эканлигимни айтдим. Сўнгра: «Ё Расулуллоҳ, рост сўзлаганим учун бу яхшиликка етдим. Энди чин сўздан бошқасини гапирмасликка ахд қилдим!» - дедим.

«Ҳақиқатан, Аллоҳ Пайғамбарнинг, муҳожирлар ва ансорларнинг тавбаларини қабул қилди. Улардан бир гуруҳнинг диллари (ға-зотдаги машаққат ва ташналик сабабли) тойилаёзганидан кейин оғир соатда унга (яъни Пайғамбарга) эргашган эдилар. Сўнг уларнинг тавбаларини (Аллоҳ) қабул қилди. Албатта, У Зот мўминларга Мархаматли, Меҳрибондир. Яна ўша уч кишининг (тавбаларини ҳам қабул қилдики), то уларга кенг Ер торлик қилиб қолгунча ва диллари сиқилиб, Аллоҳ(нинг ғазаби)дан фақат Унинг Ўзига тавба қилиш билан қутулиш мумкин эканини билгунларича (тавбалари) қолдирилган эди (яъни тавба қилишга муваффақ бўлмаган эдилар). Сўнгра (Аллох ) тавба қилишлари учун уларга тавба йўлини очди. Албатта, Аллох тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир».

Бу ерда савол туғилади: Нима учун ҳикмат соҳиби бўлган Аллох таоло бу уч баҳодирни сафардан қолдириб қўйди?

Асл сабаби фақат Ўзига аён. Балки бу билан инсоннинг иймони канчалик зиёда бўлмасин, хато қилиши мумкинлигини билдирмоқчидир Асосийси қачон бўлса ҳам тавба эшиклари очиқ. Агар сиз гуноҳим кўп деб юрган бўлсангиз, Аллоҳ таолонинг раҳмати чексиз эканини унутманг. Аллоҳ таоло «ортда қолган учовлоннинг» тавбаларини қабул қилгани каби, чин дилдан қилинган барча тавбани қабул қилади.

Табук ғазоти мусулмонлар учун катта ибрат бўлди. Балки бу ғазот Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўнги ғазотлари бўлгани учун уни бошқалардан фарқли бўлишини хоҳлагандир. Бу ғазотда рўй берган воқеаларга Ислом умматининг энг улуғ инсонлари гувоҳ бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳал қилувчи ғазот йўқчилик кун-ларга тўғри келганлиги учун «машакқат кўшинини» тайёрлашда садақа эшигини очганлар. Шунда одамларнинг даражаси аён бўлган. Абу Бакр Сиддиқ қўлидаги бор мулкини олиб келган. Умарул Форуқ мулкини ярмини берган. Шунингдек, бу ғазотда Усмон ибн Аффонни жўмардлиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни беҳад қувонтирган. У уч юз туяни жабдуқлари билан олиб келган. Бу билан чекланиб қолмай, минг динор олиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қўйганида у зот Усмон ибн Аффон ҳақида шундай дейди: «Бугунги қилган ишидан сўнг Усмонга ҳеч нарсани зарари тегмайди». Шунда Усмон ибн Аффон бориб, қолган бойликларини олиб келиб садақа қилган. Унинг бу саховати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбига хурсандчилик солган. Бу ғазотда жами юз от, тўққиз юз туя ва бошқа нарсалар йиғилган. Ҳар томондан келган эркагу аёл саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўлидан келган ёрдамини кўрсатганлар. Бу улуғ саҳобалардан яна бири бу ғазот учун катта ёрдам кўрсатган. Исломгача унинг исми Абдуламр ёки Абдулҳо-рис ёки Абдулкаъба эди... Исломни қабул қилгандан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг исмини ўзгартирганлар. Бу исм соҳиби Ислом тарихидаги энг улуғ инсонларнинг бири... у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга имомлик қилган икки саҳобанинг бири...

Жаннат хушхабари берилган ўн саҳобанинг бири бўлган бу улуғ инсон ким?

Бу улуғ саҳоба қандай қилиб Ислом иқтисодиётининг етук мутахассиси бўлган?

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан