loader
Foto

6. Ас-Салом

Ас-Салом - Ўзи айбдан, сифати нуҳсондан, афъоли (ишлари) ёмонликдан саломат бўлган Зотдир. Ҳа, борлиқда Унга боғлиқ Ундан содир бўлмаган бирор саломатлик йўқ.

Аллоҳ таолонинг афъоли (ишлари) ёмонликдан саломат эканини (юқорида) тушунтириб ўтдим. Яъни У ирода этган ҳар қандай ёмонлик зимнида ундан кўра улуғроқ яхшилик бор. Ваҳолонки, ғирт ёмон бўлган бирорта ёмонлик мавжуд эмас. Чунончи, бунга юқорида ишора этилди.

Танбиҳ. Ҳар бир банданинг қалби алдов, гина, ҳасад ва ёмонликни ирода тртлишдан саломат бўлса, аъзолари гуноҳлару тақшртанган нарсалардан саломат бўлса, сифатлари таназзулдан ва қарама-қаршиликдан саломат бўлса, демак, у Аллоҳга қалби салим билан келадиган кишидир. Бундай киши бандалар орасидан салом сифатида бўлиб, бунда у шериги бўлмаган мутлақ ҳақиқий ас-Саломга яқиндир.

Юқорида айтилган банданинг сифатларидаги таназзулдан мурод унинг агри шаҳвати ва ғазабига асир бўлишидир. Зеро, аслида, шаҳват ва ғазаб ақлнинг асири ҳамда бўйсунувчисидир. Агар аксинча бўлса, инсон таназзулга кетади. Амир маъмурга (буюрилувчига), подшоҳ қулга айланган жойда ҳеч бир саломатлик бўлмас.

Салом ҳамда ислом сифатлари билан шундай киши сифатланадики, унинг тилидан ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлади. Шундай экан, ўз нафсидан саломат бўлмаган киши бу сифат билан қандай ҳам сифатлансин?

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан