loader
Foto

Фидан: "Ғарб, Ғазодаги қатлиомларнинг шеригидир"

Ташқи Ишлар вазири Ҳакан Фидан амалий ташриф билан Озарбайжонда.

 

Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, Ғарбнинг Ғазодаги қатлиомларнинг жимжирт шериги эканини қайд этди.  



Ҳакан Фидан Озарбайжон пойтахти Бокуда Озарбайжон Ташқи Ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан муштарак матбуот анжумани уюштирди.

“Бугун қадрдон ҳамкасбим билан минтақамиздаги муҳим масалаларни ҳам муҳокама қилиш имконига эга бўлдик”. - деган Фидан:

“Биз энг аввало Жанубий Кавказдаги вазиятларни муҳокама қилдик. Сентабр ойида терроризмга қарши уюштирилган амалиётлар орқали Озарбайжон, Қорабоғдаги ўз ҳукмронлиги ва мустқиллигини тўлиқ ўрнатди. Уларни шу муносабат билан яна бир бор табриклайман”. – дея гапирди.

Тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётган Жанубий Кавказнинг барча иштирокчилар манфаатига эканини таъкидлаган Фидан:

“Шу боис барча томонлар тинчлик ва нормаллашув муҳитини яратишга интилиши керак. Афсуски, Ғарбда ташкил этилган арман диаспораси Арманистон халқининг оғир шароитларидан фойдаланмоқда. Айрим давлатларни Озарбайжонга қарши провокация қилишга уринмоқда. Булар билан шуғулланиш ўрнига, арман халқининг қўшнилари билан нормал муносабатлар ўрнатадиган муҳит яратишга куч сарфлашлари тўғрироқ бўлади”. – деган ифодаларга ўрин берди.

Исроил томонидан Ғазода қўл урилган қатлиомларининг ҳам давом этганини ифода этган Фидан, Туркия томонидан халқаро миқёсда олиб борилаётган фаолиятлар ҳақида Байрамовга маълумот берганини билдирди.

Ҳакан Фидан,“Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва Араб лигасининг қўшма саммитида урушни тўхтатиш ва доимий тинчлик ўрнатиш учун халқаро миқёсда ташаббус кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилинганди. Ташқи ишлар вазирлари сифатида биз охирги марта Америка Қўшма Штатлари ва Канадада учрашувлар ўтказдик. Эртага ҳам Ослода Норвегия, Шветсия, Финландия, Дания, Исландия, Белгия, Нидерландия ва Люксембург расмийлари билан учрашиш имконига эга бўламиз. Фаластинни адолатли курашида қўллаб – қувватлашимизни яна бир бор таъкидлаймиз”. – деди.

Ҳозирда Ғазодаги оташкесим билан қатлиом ўртасида фақатгина АҚШ турганини таъкидлаган Ҳакан Фидан:

“Биз билан халқаро ҳамжамиятнинг муносабати очиқ – ойдин ўртада. Фаластинликларга қарши қўл урилган зулм тўхташи ва дарҳол оташкесим э’лон қилиниши лозим. Тинчлик жараёни бошлаши шарт”. – дея гапирди.

“Умид қиламизки Фаластин масаласида БМТнинг Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинадиган қарорларга АҚШ бундан буён монелик қилмайди”. –деган Ҳакан Фидан:

“Ғазодаги фожиадан ҳам ёмони шундаки, фазилатли эканликлари билан маҳтанган Ғарб давлатларининг бу қатлиомни жимжирт томоша қилиб, унга ўртоқ бўлишидир. Шундай экан тезлик билан халқаро ҳамжамият зиммасига тушган вазифани бажариши керак. Муаммони икки давлат асосида ҳал қилиниши учун керакли фаолиятлар бошлатилишини истаймиз”. – дея гапирди.