loader
Foto

37. Ал-Алий

Бу сабаб иккинчисига, иккинчи сабаб учинчисига, буниси эса тўртинчисига ва ҳоказо ўнинчисигача сабаб бўлади. Унинчиси - охиргиси энг қуйи мартабада бўлади. Биринчиси эса сабабиятнинг аввалги даражасида бўлиб, энг олийдир. Биринчиси маънавий баландликда иккинчининг устида бўлади. Олийлик устунликдан иборатдир.

Агар атўпий даражанинг маъносини тушунган бўлсанг, билгилки, мавжудотларнинг тақсимоти аьрда тафовутли бўлиб, энг олий даражада Ҳақ таолодан ўзга бирор мавжуд тасаввур этилмайди! Аллоҳ таоло мутлақ Алийдир.

Аллоҳдан бошқа алий сифатини олганлар ўзидан пастдагиларга нисбатандир. Дунё ўзидан тепадагига нисбатан паст ҳисобланади ...

... Сенга махфий эмаски, фаришта инсондан устун, инсон эса ҳайвондан устун. Аллоҳ таоло барчасидан устун. Демак, У мутлақ Алий, шубҳасиз, Ҳай (тирик), Муҳйий (тирилтирувчи), олимлар илмини яратувчи мутлақ олимдир, ҳар қандай нуҳсондан пок, муқаддасдир. Шу жиҳатдан Аллоҳ таолонинг устунлиги ва олийлигини фаҳмламоғинг лозим. Мазкур исмлар аввало, кўз билан идрок этиш маъносида қўйилган бўлиб, бу авомнинг даражасидаги идрокдир.

Хослар кўз идрокидан яхши огоҳ бўлганларидан кейин бу сўзлардан истиора қилиб, мутлақ лафзларни олдилар. Буни эса хослар тушунди, ҳайвонлар мартабаси бўлмиш ҳиссий идрокдан нарига ўта олмаган авом эса инкор қилди. Улар катталикни ўлчов билан, олийликни макон билан ва устунликни фақат устунлик билангина фаҳмлашди.

Агар шуни тушунган бўлсанг, Аллоҳ таолонинг Арш устида туришини фаҳмлайсан. Чунки Арш жисмларнинг энг буюги ва барчасидан тепададир. Жисмларга хос ўлчов ва чегаралардан пок, муқаддас бўлган Зот мартабада барча жисмлар устидадир, лекин Аршни хослаб «Арш устида» дейилишининг сабаби Арш барча жисмлар устида эканлигидандир. Демак, унинг устида бўлса, барчасининг тепасида бўлади.

Биров «халифа султоннинг тепасида» деса султондан пастда турган барча инсондан ютрри деган маънони назарда тутган бўлади ...

Танбиҳ. Банданинг мутлатр алий бўлиши тасаввур ҳам қилинмайди. Чунки у қайси даражага етса ҳам, ундан-да баланд мартаба мавжуддир. Бу пайғамбарлар, фаришталар даражасидир.

Тўғри, банданинг инсониятдан ҳеч бири етолмаган даражага етмоғи тасаввур қилинади, бу эса Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг даражаларидир. Лекин бу даража ҳам мутлақ Алий Зотга нисбатан қосир — пастдадир.

Демак, мутлақ Алий шундай Зотки, унинг фавқияти — устунлиги бирор нарсага нисбатан бўлмасдан, балки вужубий, яъни зарурий тақозо биландир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан