loader
Foto

Салафийлар (Мадҳалийлар) кимлар?

Яқинда ўтган мақоламизда биз 1990-йилларда Саудия Арабистонида АҚШ қўшинларини киритиш тўғрисидаги қарорига жавобан пайдо бўлган ижтимоий норозилик ҳаракати – Ислом уйғониш ҳаракати (шунингдек, "Саҳва" номи билан ҳам танилган) ҳақида ёзган эдик.

Шунда давлат бу ҳаракатни шафқатсизларча бостирди, унинг етакчилари билан бирга юзлаб тарафдорларини қамоққа ташлади. Бироқ, бунга қўшимча равишда, Саудия ҳукумати анча мураккаб қўпорувчилик тактикасини қўллади ва бу «саҳва»нинг жамиятдаги таъсирини жуда заифлаштирди.

Ҳукумат томонидан фаол қўллаб-қувватланаётган "қарама-қарши ҳаракатлар" пайдо бўлиши билан улар норозилик намойишларига қизиқишни камайтиришга ва одамларнинг эътиборини қирол оиласини танқид қилишдан чалғитиб, аксинча, турли мусулмон гуруҳлари ўртасидаги келишмовчиликларга эътибор қаратишга муваффақ бўлди.

Ана шундай қарама-қарши ҳаракатлардан бири "Мадҳалийлар" ёки "Жомийлар" деб аталадиган гуруҳдир (бу сўз уларнинг асосчиси Муҳаммад Амон ал-Жомий номидан олинган). Уларнинг энг машҳур намояндалари у ерда асосан Ислом университетида яшаб ижод қилганликлари учун уларни "Мадинанинг уламолари" деб ҳам аташади.

"Мадҳалийлар" кимлар?

Бу гуруҳ қандай шаклланди ва бунга нима ёрдам берди?

Бу гуруҳ ҳақиқатан ҳам Саудия махфий полицияси томонидан тузилганми?

Ушбу мақолада биз ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.



Шайх Рабиъ бин Ҳодий ал-Мадҳалий шу кунгача бу ҳаракатнинг энг машҳур намояндаси ҳисобланади. У 1931 йилда туғилган ва 1990-йиллар охиригача Мадина Ислом университетининг ҳадис илми факультетида дарс берган. Ал-Албонийнинг шогирди сифатида 1970-йилларда у қисқа муддат "Ал-Жамоат ас-Салафийят ал-Муҳтасиба" (Жуҳайман ал-Ўтаибий гуруҳи) номи билан машҳур бўлган гуруҳ аъзоси бўлган.

1979 йилда Маккани вайрон қилувчи қамалдан сўнг ал-Мадхалий қандайдир йўл билан қамоқдан қочиб қутулди ва кейинчалик сиёсий режимга очиқчасига содиқлик намойиш этди. 1980-йиллар охирида у "Пайғамбарларнинг ҳикмат ва ақл билан даъвати" китобини ёзганидан сўнг Саудия Арабистони диний жамоатчилигида катта шуҳрат қозонди ва унда даъват масаласида "ақидани поклаш" муҳим роль ўйнаши керак деган ғояни ҳимоя қилди.

Бу тўғридан-тўғри замонавий дунёдаги мусулмонлар ўртасида барча ихтилофларнинг илдизига бориб тақалади. Тўқнашув чизиғи энг муҳим вазифа мусулмонлар хавфсизлигини таъминлайдиган сиёсий тизимни барпо этиш, деб ҳисоблайдиганлар билан одамларга биринчи навбатда ақида масалалари ҳақида тўғри тушунча бериш муҳимроқ деб ҳисоблайдиганлар ўртасида ётади ва шундан кейингина сиёсий жиҳатларга эътибор қаратилади.

Биринчи гуруҳга кўра, кучли сиёсий тузилмани яратиш аҳоли ўртасида билимдон кадрлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилади (таълим муассасалари назорати орқали). Иккинчи гуруҳ эса, аксинча, нотўғри эътиқодларни тузатиш қандайдир тарзда сиёсий ислоҳотлар ва ўзгаришларга олиб келишига ишонади.

МАХФИЙ ПОЛИЦИЯ ЁКИ ҲУКУМАТНИНГ ҚУРОЛИ

«Саҳва» ҳаракати ва Саудия Арабистони ҳукумати ўртасида душманлик кучайган бир пайтда ал-Мадҳали «Саҳва» тарафдорлари ва уламоларни очиқ танқид қилган биринчи олимлардан бири бўлди. Кўп ўтмай, қирол оиласига содиқ бўлган бошқа арбоблар у билан рози бўлишди, бу мадҳалий ҳаракатининг шаклланишининг бошланиши эди.

Садоқат эвазига Саудия Арабистони ҳукумати ички ишлар вазири шаҳзода Найифнинг фаолияти орқали янги қарши ҳаракатга катта ёрдам берди:

"Тез орада улар ихтиёрида бўлган муҳим моддий ва институционал ресурслар бу ҳаракатни жамоат майдонида ёки диний соҳада четга сурилганлар назарида жозибадор қилди".

Мадҳалийларнинг фаолияти икки жиҳатни ўз ичига олган: «Саҳва» ҳаракатига зўравонлик билан қаршилик кўрсатиш ва қирол оиласига чуқур содиқлик намойиши. Улар "Саҳва"ни "Мусулмон биродарлар" деб аташди ва «Саҳва» тарафдорлари асорийлар ақидаси тарафдорлари ҳисобланганига қарамай, уларни бузуқ ақидаларга эргашаётганликда айбладилар. Сафар ал-Ҳавалий, унинг фикрича, сўфийлар ва ашъарийлар эътироф этган "нотўғри тушунчалар"га бир қанча китобларини бағишлаган.

Аниқ муаммолардан қочиш учун мадҳалийлар қуйидаги ифодани ўйлаб топдилар:

"Ушбу саҳвийлар ақида жиҳатидан "салафий" бўлиши мумкин, аммо уларнинг манҳажи ортодоксал эмас".

Шундай қилиб, улар: "Бизнингча, бу мусулмонларнинг "ақида"лари тўғри бўлиши мумкин, лекин улар қўллаётган усуллар бидъат киритишда айбга лойиқдир, шунинг учун улар биз каби ҳақиқий "салафийлар" эмас, демоқчи бўладилар".

Мадҳалийлар ҳам «Саҳва» ҳаракатининг сиёсат билан боғлиқлигини эътибордан четда қолдирмадилар, шунинг учун уларнинг фикрича, «Саҳва» аъзолари илмдан (муқаддас илм) узоқ эдилар. Мадҳалийлар учун ҳукуматга бўйсуниш мутлақ мажбурият эди. Улар «Саҳва»нинг мавжуд тузумларга нисбатан душманлигини қоралаб, уларни ҳизбийликда, яъни фирқачиликда айбладилар. «Саҳва» етакчилари мадхалийларнинг қирол оиласи сиёсатини доимо қўллаб-қувватлашга бўлган умидсиз интилиши масхара қилди ва уларни "ҳукмдорлар партияси" (яъни, қўпол қилиб айтганда, "ҳукумат агентлари" – "Ҳизб ул-вулат")ликда айблади".

Мадҳалийларнинг асосий усули «саҳва» уламоларининг асарлари ва баёнотларига ўнлаб раддиялар (рудуд) тарқатиш эди. Уларга барча имконият ва минбарларни яратиб бераётган мутасаддиларнинг қўллаб-қувватлови туфайли маддоҳлик томошалари, маърузалар сони кўпайди. Улар ҳатто Сафар ал-Ҳавалий мунтазам равишда дарс берадиган масжидга ўзларини таклиф қилишга муваффақ бўлишди.

Маълумки, Ислом ишлари вазирлиги томонидан Бурайдага (Саудия Арабистонидаги шаҳар) жўнатилган ас-Суҳамий ва Абдур-Раззоқ ал-Аббод (Мадҳалий уламолар) хутбалари чоғида уларни "Саҳва"нинг ёш тарафдорлари тўхтатиб, электр токини, овоз кучайтиргични ўчириб, шундай деб ҳайқиришди: «Бурайда сизларни рад этади, мадҳалийлар!»[8]

Мадҳалийлар ўз рақибларига "хабар" ёзиб, махфий полицияга жўнатишарди. Улар бу алоқаларни ўз рақибларига қарши ишлатишга умид қилиб, махфий полиция билан ҳамкорлик қилиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилишди. Ушбу "ҳисобот"лардан бири Саудия Арабистони ҳукуматини Мадҳалийларни қўллаб-қувватлашга ишонтиришга ҳаракат қилишда муҳим роль ўйнади.

Кўриб чиқилаётган ҳисоботнинг сарлавҳасида шундай дейилган: "Саудия Арабистонидаги режалаштириш ва қўллаш бўйича жаҳон махфий ташкилоти. Ҳужжатлар ва маълумотлар". Унинг муаллифлари ўзларини "содиқ салафийлар" деб атайдилар ва улар тузумни ағдаришни мақсад қилган деб ҳисоблайдиган "Сайид Қутб мафкурасидан илҳомланган махфий исломий ташкилот"ни йўқ қилиш тарафдори саналади. Бу ҳисоботда улар «Саҳва» ҳаракатини хорижий гуруҳлар билан алоқадаликда айблашгача борган ва ҳукуматни ташкилот фаолиятига чек қўйишга чақирган.

Юқорида айтилганларга асосланиб, эҳтимол биз «мадҳалийлар» қарши ҳаракати ҳақиқатан ҳам унинг вазифаси мавжуд режимни танқид қилишнинг олдини олишдан иборат Саудия махфий полициясининг ғояси бўлган деган хулосага келишимиз мумкин. Агар Саудия элитаси гуруҳни ташкил этишда бевосита иштирок этмаган бўлса ҳам, бу ҳаракат билиб ёки билмай ҳукумат қўлида қулай восита бўлиб хизмат қилди ва ҳокимиятнинг рад этиш ва қоралашларини қайтариш учун фойдаланилди.

Манба: muslimskeptic.com

Абу Муслим тайёрлади



-------------------------

[1]. Lacroix, Stéphane. Awakening Islam, Harvard University Press, 2011, p.212.

[2]. Yaroslav Trofimov, The Siege of Mecca (New York, Doubleday, 2007).

[3]. Awakening Islam, p.212.

[4]. Ibid., p.213.

[5]. See: Safar al-Hawali, Manhaj al-Asha’irah fi-l-’Aqidah [The Methodology of the Ash’arites in Creed]; al-Hawali, Al-Radd ‘ala-l-Khurafiyyin [Refutation of the Superstitious].

[6]. Awakening Islam, p. 215.

[7]. Ibid., p. 216.

[8]. Ibid., p. 217.

[9]. Abu Qatada al-Filastini, Bayna Manhajayn – Halaqah raqm 76 [Between Two Methodologies – Part 76], www.altaefa.com.