loader
Foto

Нега Байден Ғазо ҳақида дезинформация тарқатмоқда?

АҚШ маъмурияти ўзининг қонли хорижий саргузаштларини оқлаш учун ёлғон гапириш борасида узоқ тарихига эга.

Хотиним биринчи фарзандимизга ҳомиладор бўлганида, у менга бола ўсишининг она қорнидаги даврида ривожланиш ҳақида китоб берди. Мен чақалоқнинг ўпкаси энг сўнгги ривожланадиган органлардан бири эканлигини, шунинг учун кўплаб эрта туғилган чақалоқларни интубация қилиш кераклигини билиб олдим.

Саккиз ҳафта олдин аш-Шифа касалхонасида содир бўлган исроилликлар террорини кузатганимда, бу факт яна ёдимга тушди. Мен реанимация бўлимидан фолга билан ўралган иккита каравотга эвакуация қилинган 39 та эрта туғилган чақалоққа эътибор қаратдим. Мен уларни бўғилиб, аста-секин ўлишларини тасаввур қилдим.

Кейин Исроил армияси тиббиёт ходимлари ва беморларни қочишга мажбур қилганидан кейин ташлаб кетилган ан-Наср болалар касалхонасида исм-шарифи ошкор этилмаган беш чақалоқнинг чириётган ҳолда топилгани ҳақида хабар келди.

Мен уларни ёлғиз, совуқ ва даҳшат ичида ўлаётганини тасаввур қилдим.

Мен Байден маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари ушбу расм ва видеоларни кўрганига шубҳа қилмайман.

Уларнинг кўпчилиги кўрган нарсаларидан даҳшатга тушганига ишонишимиз керак.

Шунингдек, мен уларнинг бу даҳшатдан хабардорлиги ва уни яратишда фаол иштирок этишларини билишлари уларни қисман разведка баҳолашлари ва очиқ ёлғонларга олиб келади, деб ишонаман.

Аммо Байден маъмуриятининг Исроилнинг сохта янгиликларини тарқатиш ҳаракатларида кўпроқ нарса бор: дезинформация уруш ва геноцидда кучли қурол бўлган. Ва у замонавий медиа  асрида тез-тез ишлатилган, эҳтимол камайган таъсири билан.

Разведка ҳақида гап кетганда АҚШ ҳукуматига унчалик ишонилмайди.

Давлат котиби Колин Пауеллнинг 2003 йилда БМТда Ироқни оммавий қирғин қуролига эгаликда айблаб, далил сифатида бир флакон оқ кукун кўрсатган ўйинини эсланг.

Аммо уруш масалаларида баъзан ноаниқ тақдимот тақдимот етарли. Пауеллнинг ҳийла-найранглари ҳеч кимни алдамади, лекин унинг ишлаши яқинлашиб келаётган фалокатдан чалғитиш учун етарли эди.

Вақт ўтиши билан биз ҳар доим билган нарсамизни билиб олдик: Ироқда оммавий қирғин қуроллари бўлмаган. Саддам Ҳусайннинг 2001 йил 11 сентябрдаги терактларга ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. У ҳақида гапириш мумкин бўлган уранли сариқ кекс эса инглиз ва америкалик жосуслар томонидан тайёрланган.

Аммо Ироқ ҳақида ёлғон гапириш янгилик эмасди; Пауеллнинг саъй-ҳаракатлари АҚШ ҳукумати томонидан жамоатчилик фикрини шакллантириш учун ишлаб чиқилган бир қатор дезинформация кампанияларининг энг эсда қоларли намуналаридан бирига айланди.

Эҳтимол, энг даҳшатли воқеа 1964 йилда Вьетнам қирғоқлари яқинидаги Тонкин кўрфазида содир бўлган. ўшанда АҚШ Шимолий Вьетнам кучлари билан отишма ҳақида уйдирма ўйлаб топди. Мақсад мамлакат ичида бу урушни кучайтиришга ундаш эди.

Бу иш берди ва миллионлаб Вьетнам тинч фуқаролари маъносиз тўқнашувда ҳалок бўлди.

Тарғибот содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги тасаввурни чалкаштириб юборади

Бугун президент Жо Байден ва унинг маслаҳатчилари бизга очиқчасига ёлғон гапирмоқда.

Улар мустақил разведка маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги аш-Шифа касалхонаси остида ХАМАС ҳарбий базаси борлигини кўрганини даъво қилишди. Журналистлар билан суҳбатда Байден шундай деди: "Биринчи уруш жинояти Хамас томонидан ўз қароргоҳини, армиясини касалхона остига жойлаштириш орқали содир этилган. Бу ҳақиқат. Шундай бўлди".

Фақат, албатта, бу содир бўлмади.

Кўпчилик президентга ишонмади, лекин яна гап бу ҳақида эмас.

Дезинформация уни амалга оширувчи одамлар нуқтаи назаридан фойдали мақсадга хизмат қилади.Тарғибот содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги тасаввурни чалкаштириб юборади.

Оммавий ахборот воситаларимиз энг сўнгги янгиликларни ёритиб бориш мажбуриятини ҳис қилади ва ҳукумат амалдорлари шундай қилганда обрўли ҳисобланади. Президент лавозимига ҳурмат чуқур ётади ва президентнинг сўзлари, таърифига кўра, тинглашга арзийди.

Бу ҳурмат президентнинг ахборот манбаси сифатидаги мавқеи билан қўшилса, президентлик ёлғонлари кенг эфирга узатилган бўлса ҳам, тўғридан-тўғри эътироз билдирилмаслигини англатади.

Агар ёлғонга кейин эътироз билдирилса, бу ОАВда ёритишга арзийдиган хабар деб ҳисобланмайди.

Президент чалкашлик уруғини сочиб, нотўғри маълумотни тарқатиш орқали электоратнинг зўравонликни тушуниш ва кескин қаршилик кўрсатиш кучини пасайтиради. Шундай қилиб, дезинформация сиёсий қарорлар қабул қилишни демократиянинг оддий жавобгарлик механизмларидан ажратиш учун ишлатилади.

Аммо дезинформация аввалгидек ишламаётганининг дастлабки белгилари бор. Бугунги кунда янгиликлар циклининг тезлиги шундайки, биринчи ёлғон айтилиши билан кейинги ёлғон аллақачон фош бўлади. Исроил етакчилари Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнис ва Рафаҳда кейинги ваҳшийликларга замин яратишга ҳаракат қилганда ҳам, биз аш-Шифо ҳақида ўйладик.

Ҳозир улар Ғазодаги деярли барча 36 касалхонани вайрон қилишди ва биз ҳали ҳам аш-Шифо ва ан-Наср болалар касалхонаси ҳақида ўйлаб ўтирибмиз.

Мана энди, дунё Жанубий Африканинг Исроилга қарши геноцид ҳақидаги ишончли айбловларига мурожаат қилар экан, Оқ уй аш-Шифодаги асл ёлғонини икки баравар ошириб, янги "разведка маълумотларини" чиқаришга қарор қилди. Қайси мақсадда экани номаълум, аммо вақт эски сцнарий ҳали ҳам ишлаётганлигини кўрсатади.