loader
Foto

“Толибон” қўмондони Покистонни бир кунда дунё харитасидан ўчириб ташлаш билан таҳдид қилди

Покистон армияси бош штаб бошлиғи генерал Асим Мунир ҳар бир покистонликнинг ҳаёти бутун Афғонистондан “муҳимроқ” эканини таъкидлаб, покистонликларнинг хавфсизлиги ҳақида гап кетганда ҳеч кимни аяб ўтирмаслиги ҳақида “Толибон”ни огоҳлантирган эди. Бунга жавобан “Толибон” қўмондони Абдул Ҳамид Хуросоний агар толиблар етакчиси Мулла Ҳайбатуллоҳ Охундзода рухсат берса, Покистонни бир кунда дунё харитасидан ўчириб ташлаш билан таҳдид қилди.

“Покистоннинг мусулмон халқи билан келишмовчилик йўқ, чунки Покистон халқи ҳам Покистоннинг золим ҳукмронлиги остида. Покистонликлар афғон халқининг жиҳодига дуч келмаслиги учун Британия ва Америка ишғолидан сабоқ олишлари керак, агар ‘Толибон’ етакчиси рухсат бериб, жиҳодга буйруқ берса, ‘Толибон’ мужоҳидлари бир кун ичида Покистонни бутунлай босиб олади”, — деди қўмондон.

У Афғонистон халқига қўполлик қилиб, мамлакат ички ишларига аралашганлар жавобсиз қолмаслигини, қўшни давлатлар ҳам “Толибон” ҳукумати ишига аралашса, кескин жавоб олишини таъкидлади.

“Афғонистон ишларига аралашишни ўйлаётган Покистон ҳукумати ва қўшни давлатлар, ‘Толибон’ ҳукуматининг сабрини синаманг. Афғонистон халқи ‘Толибон’ кучларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва бундай мамлакатларга оқилона жавоб беради”, — деб хулоса қилди “Толибон” қўмондони.