loader
Foto

Исроил ОАВ: АҚШ ва Исроил ўртасида мусулмонларни ўлдириш учун қурол-яроғ бўйича йирик битим имзоланди

Битимда Исроил армиясига кўп сонли F-35 ва F15 AI самолетлари, шунингдек, Apache вертолетлари етказиб бериш кўзда тутилган.

Исроил ОАВ хабар қилишича, АҚШ ва Исроил Тель-Авивга кўп сонли F-35 ва F15 AI самолетлари, шунингдек, Apache вертолетлари етказиб бериш кўзда тутилган йирик битим имзолаган.

«АҚШ ва Исроил ўртасида Ғазо секторида давом этаётган уруш пайтида драматик қурол-яроғ битими имзоланди. Яқин кунларда Исроил армияси учта янги эскадриля ва жойлаштириш учун минглаб ўқ-дорилар билан таъминланади», — дея Вашингтон билан келишувни имзолашда иштирок этган Исроил мудофаа вазирлиги вакилларидан иқтибос келтиради Chanel 12 телеканали.

Келишув Исроил армиясига кўп сонли F-35 ва F15 AI самолетлари, шунингдек, Apache вертолетлари етказиб беришни ўз ичига олади, деди исмини ошкор этмаган расмийлар.

Расмийларнинг айтишича, Ғазодаги уруш ва шимолда Ливаннинг Ҳизбуллоҳи билан тўқнашувлар фонида имзоланган келишув "кенг кўламли" саналади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР