loader
Foto

НАСАдагилар ўзлари билмаган ҳолда Қуръони карим ҳақиқатларини исботлаб қўйди. Атеистлар шокда...

"Биз коинотда ҳаёт манбасини топдик": НАСАнинг Бенну астероидидаги янги тадқиқотлардан кейинги шов-шувли баёноти



Америка космик тадқиқотлар агентлиги бугун қизиқ бир янгиликни эълон қилди - Бенну астероидида ҳаёт топилди, бу қуёш тизими ҳақидаги тушунчани тубдан ўзгартиради!

Бенну астероиди қуёш системасидаги энг ноёб объектлардан бири ҳисобланади, чунки у Юпитер ва Марс орбитасида ҳаракатланиб, вақти-вақти билан сайёрамиз ёнидан учиб ўтади. Бу унинг тадқиқотлари Ердаги ҳаётнинг пайдо бўлишига ойдинлик киритиши мумкинлигидан далолат беради, чунки углерод ва сув гўё ташқаридан сайёрамизга "етказиб берилгани" маълум, демак, қаердан эканлигини аниқлаш вақти келди!



Бугун, 20-феврал куни НАСА шов-шувли баёнот бериб, Ерга яқин жойлашган Бенну астероидидан Ерга етказилган тупроқ намуналарида сув ва углерод борлиги ҳақида хабар берди. Олимларнинг таъкидлашича, Ер ривожланишининг дастлабки босқичларида унга кометалар ва астероидлар қулаб, сув ва органик бирикмаларни етказган. Беннудан олинган намуналарни таҳлил қилиш бу назарияни исботлайди.

“Биз коинотда сувнинг бутун коинот тарқатувчисига айланган қадимий океан сайёраси бор деб тахмин қиламиз. Айнан шу манбадан сув Ерга келган”.

Тахминларга кўра, астероидда Ер пайдо бўлишидан анча олдин ва, эҳтимол, Қуёш тизими пайдо бўлишидан олдин ҳосил бўлган материя намуналари мавжуд. Бу дегани, углерод ва сув Ерга бошқа галактикадан етказилган, у ерда ҳам ҳаёт мавжуд! Шундай қилиб, Беннудан олинган янги маълумотлар ҳаётни топишга уринишларга ойдинлик киритади - бизнинг галактикамиздан ташқарида ҳаёт ҳақиқатан ҳам бор!



Қуръони каримда: "Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?" (Анбиё сураси, 30)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳғ: Ояти карима маъноси хусусида тафсирчилар бир неча хил маънолар айтганлар.

Биринчиси, Ибн Умар ва Ибн Аббослардан (р.а.) ривоят қилинган бўлиб, осмон ёпиқ эди, Биз уни очдик ва ёмғир-қор ёғдирдик, оқибатда ўша сув ила ҳамма тирик нарсалар пайдо бўлди, деган маъно чиқади. Иккинчиси, унга кўра осмонлару ер йўқ эди, уларни Биз яратдик, сўнгра сувдан тирик нарсаларни пайдо қилдик, маъноси бўлади.Учинчиси, Ҳасан, Қатодалардан (р.а.) ривоят қилинган бўлиб, осмонлару ер бир-бирига битишган бир нарса эди, уларнинг орасини Биз очдик, сўнгра сувдан тирик нарсаларни пайдо қилдик, маъноси бор.Тўртинчиси ҳозирги замон баъзи тафсирчиларнинг фикрлари бўлиб: осмону ер, юлдузлару қуёш ҳамма-ҳаммаси бир бутун эди, Аллоҳнинг иродаси ила кўп айланиш ва ички портлашлар оқибатида парчаланиб, алоҳида-алоҳида бўлиб кетди: қуёш алоҳида, ер алоҳида, ой алоҳида, юлдузлар алоҳида ва бошқа нарсалар ҳам; сувдан эса, барча тирик нарсалар, инсон, ҳайвон ва набототлар пайдо қилинди. Булар, ояти кариманинг маъносини тушунишга уринишдир. Оятнинг ҳақиқий маъносини Аллоҳнинг Ўзи билади.)