loader
Foto

Ёлғончининг белгилари

Билгинки, ёлғончини синовдан ўтказишдан олдин унга далолат қиладиган бир қанча белгилари борлигини билиш керак.

Биринчиси, бир сўзни айтилганда уни ёдлаб олиб, айтилган билан ўзи келтиргани орасидаги фарқни ажрата олмаслик.

Иккинчиси, қачон иккилантирилса, иккиланиб, ҳатто ўз фикридан қайтиши. Агар чалғитилмаганда унда шубҳа пайдо бўлмас эди.

Учинчиси, мободо айтган сўзини қайтадан айтишни талаб қилинса, тутилиб, адашиб қолиши. Бу ҳолда унда ҳужжат келтирувчининг ғолиблиги ва рост гапирувчининг далили бўлмайди. Шунинг учун Али розияллоҳу анҳу: «Ёлғон сўз худди саробга ўхшайди», деган.

Тўртинчиси, ёлғончилар шубҳаси ошкор бўлиб, шубҳаланувчилар хорлиги билиниб туриши. Чунки инсон ўз табиатидаги безовталиклар туфайли буларни ўзидан даф эта олмайди. Шунинг учун донишмандлар: «Кўзлар тилдан кўра чақимчирокдир», дейишган. Балоғат аҳлидан бири айтади: «Юзлар сенга халойиқ сирларини кўрсатувчи ойналардир». Шоир айтади:

Қалбларидагини сенга кўзлари билдириб турар,

Албат кўзлар сирига назар солишга етказар.

Ёлғончилик тамғасини олган кимсага дайдиб юрган ёлғонлар ҳам нисбат берилаверади, нотўғри маълумотларига сохталиклар аралашади, ҳатто ёлғончи устидан ёлғонлар тўқилиб, натижада у ўзида ёлғон сўзлаш ёмонлиги билан туҳматга қолиш зарарини жамлайди.

Бундан ташқари, агар ростини айтса ҳам, уни айбдор қилинади. Агар ёлғондан четланса ҳам, ёлғончига чиқарилаверади, ҳатто инкор қилинадиган ёлғон, деб унинг сўзига ишонилмайдиган бўлиб қолади.

Абул Ҳасан Мовардийнинг

"Дунё ва дин одоби" китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Билганига амал қилиш амалнинг шиори