loader
Foto

Ибодатига алданиб қолган обид

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ олдимизга чиқиб, шундай дедилар: «Жаброил менга шундай деди: «Эй Муҳаммад, сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, Аллоҳнинг бандалари орасида денгиздаги тоғ устида беш юз йил ибодат қилганлари бор.  У тоғнинг кенглиги ва узунлиги ўттиз зироъ. Уни қар томондан тўрт минг фарсахли денгиз ўраб туради. Бармоқнинг қалинлигича жойдан чучук сув чиқиб, ўша гоғнинг этагида тўпланади. Анор дарахти ўша обидга ҳар кунлик анорни етказиб туради. Кеч киргач, у пастга гушиб, таҳорат қиладиган идишини олади. Пишган анорни узиб ейди, сўнгра намозга туради. Аллоҳ таолодан пжали яқинлашган вақтида сажда қилган ҳолатида жонини олишини, ерга қўйилмаслигини, қайта тирилгунича сажда ҳолатида қолишини, жасадини чиритмасликни сўрайди. Шундай бўлди ҳам. Биз ўша тоғдан тушганимизда ва чиққанимизда унинг олдидан ўтар эдик. Биз унинг Қиёмат куни тирилиб, Аллоҳнинг ҳузурида туришидан хабардор эдик. Ўшанда Аллоҳ унга: «Раҳматим сабабли бу бандамни жаннатга киргизинглар», дейди. Обид эса: «Роббим, амалим сабабли киритгин», дейди. Аллоҳ яна: «Бу бандамни жаннатга раҳматим сабабли киргизингчар», дейди. У эса: «Роббим, балки амалим биландир?» дейди. Аллоҳ эса: «Бандамни жаннатга раҳматим сабабли киргизинглар», дейди. Обид: «Йўқ, Роббим, амалим абабли киритгин», дейди. Шунда Аллоҳ: «Бандамга эерган неъматларимни ва унинг амалларини тарозига қўйинглар», дейди. Кўз неъматининг ўзиёқ унинг беш оз йиллик ибодатини қамраб олади, жисм неъмати унга кўплик қилиб қолади. Шунда Аллоҳ: «Бандамни дўзахга киргизинглар», дейди. Уни дўзахга ташлашади. Шунда у: «Роббим, мени раҳматинг сабабли жаннатга киритгин!» деб фарёд қилади. Аллоҳ: «Уни қайтаринглар», дейди У яна Аллоҳнинг ҳузурида туради. Шунда: «Эй бандам йўқлигингда сени ким яратди?» дейди. У: «Сен, эй Роббим», дейди. Аллоҳ: «Беш юз йил ибодатга сенга куч-қувват берди?» дейди. Банда: «Сен, эй Роббим», дейди. Аллоҳ: «Денгиз ўртасидаги тоққа сени ким туширд?

Шўр сувдан чучук сувни сенга ким чиқарди? Ҳар кечг анорни сенга ким етказиб турди? Жонинг сажда қилгаи ҳолатингда олинишини кимдан сўрадинг?» дейди. Банда: «Сен, эй Роббим», дейди. Аллоҳ: «Буларнинг баг си раҳматим сабабли. Энди бандамни раҳматим саба жаннатга киргизинглар. Эй бандам, қандай яхши ба бўлдинг!» дейди. Аллоҳ уни жаннатга киргизади». Жаброил: «Барча нарса Аллоҳнинг раҳмати сабабли. эй Муҳаммад», деди» (Имом Ҳоким ривояти).

Муҳаммад Ҳасанийниг

"Энг шарафли уммат" китобидан