loader
Foto

Ғазодаги Исроил агрессияси қурбонлари сони 29,8 минг кишидан ошди

Ўтган кун давомида эксклавнинг яна 96 нафар аҳолиси Исроил ҳужумлари қурбонига айланди, 172 киши жароҳат олди

7 октябрдан бери Ғазо секторида давом этаётган Исроил армиясининг зарбалари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 2878 кишига етди ва яна 70215 киши жароҳат олди.

Бу ҳақида Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо секторидаги хабарида айтилган

Баёнотга кўра, эксклавнинг яна 96 аҳолиси ўтган кун давомида Исроил ҳужумлари қурбонига айланган, 172 киши жароҳат олган.

Вазирлик таъкидлашича, Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли шифокорлар ва қутқарувчилар вайроналар остида қолган одамларнинг жасадларига етиб бора олмайдилар.

Исроил-Фаластин можароси

7 октябр куни эрталаб Хамас жангари қаноти, Изз ал-Дин ал-Қассам бригадалари— Исроилга қарши ал-Ақсо тошқини операцияси бошланганлигини эълон қилди.

Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди ва қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктлари ҳудудига киришди. Хамас операция ишғол қилинган Шарқий Қуддусда Ал-Ақсо масжидига ҳужум ва фаластинликларга қарши Исроил кўчманчиларининг кучайиб бораётган зўравонлигига жавобан эканлигини айтди.

Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида Ҳамасга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда Темир қиличлар операцияси бошланганини эълон қилди ва бу Ғазо аҳолисининг қирғинига айланди. 27 октябрда Исроил армияси Ғазода қуруқликдаги операцияни бошлади.

Ғазонинг 2,3 млн аҳолиси Исроилнинг катта ҳаво, қуруқлик ва денгиз бомбардимонлари, шунингдек, эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармон танқислигидан азият чекмоқда.

Минглаб бинолар, жумладан касалхоналар, масжидлар ва черковлар ҳам Исроил ҳаво ва қуруқлик ҳужумлари натижасида шикастланган ёки бутунлай вайрон бўлган.

Исроилда қурбонлар сони тахминан 1200 кишини ташкил қилади.