loader
Foto

Гувоҳлиги қабул қилинадиган ва қабул қилинмайдиган киши тўғрисида

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Кўр кишининг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Зуфар раҳимаҳуллоҳ айтади - бу Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан ҳам келган бир ривоятдир: «(Насаб ва ўлим масалалари сингари) эшитилган (хабарга асосланиб (қабул қилинадиган) ўринда (кўзи ожиз кишининг) гувоҳлиги қабул қилинади.  Чунки бундай ўринда эшитишга эҳтиёж бўлади ва (кўр кишининг) эшитишида халал йўқ (чунки кўр эшитиш масаласида кўрадиган киши каби бўлади). Абу Юсуф ва Шофеъий раҳимаҳуллоҳ: «Кўр киши (гувоҳлик масъулиятини) зиммасига олган вақтида кўзи кўрган бўлса, (гувоҳликни адо этаётган вақтда кўрсатишга эҳтиёж бўлмайдиган ўринларда(яъни қарзлар ва кўчмас мулк сингари кўрсатишга, ишора қилишга эҳтиёж бўлмайдиган ўринларда...)) гувоҳликка ўтиши жоиз бўлади. Чунки (кишининг кўзи очиқ вақтида) кўриш орқали (қатъий) билим ҳосил бўлган. Гувоҳликнинг амалга оширилиши эса сўз билан бўлади. Ҳолбуки, (кўзи ожиз) гувоҳнинг тилига шикаст етмаган. (Фойдасига ёки зарарига гувоҳлик берилаётган кишини) таъриф этиш эса (кишини отасига) нисбат бериш билан (масалан: «Фалончи ўғли фалончига қарши гувоҳлик бераманки» дейиш билан) амалга ошади, худди маййитнинг зарарига гувоҳлик бериш каби(масалан, бир кишининг: «Маййитнинг фалончидан шунча қарзи бор» дегани каби. Ушбу гап билиттифоқ қабул қилинади, агар маййитни отасига нисбат бериб айтилса) (шунинг учун кўзи кўр кишининг гувоҳлиги қабул қилинади).

Бизнинг далил: гувоҳлик беришда фойдасига гувохлик берилаётган шахс билан зарарига гувоҳлик берилаётган шахсга ишора қилиб (уларни бир-биридан) ажратишга эҳтиёж бўлади. Кўр киши (одамларни бир-биридан) фақат овоз орқали ажрата олади. (Кишиларни бир-биридан) овоз воситасида ажратиб олишда эса шубҳа бордирки, ундан бошқа гувоҳлар воситасида сақланиш мумкин бўлади (яъни кўпчиликни ташкил қиладиган кўзи очиқ гувоҳлар воситасида бу шубҳадан сақланиш мумкин). (Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг далилига жавобан айтиладики, отасига) нисбат бериш (ҳукм мажлисида) иштирок этмаган шахсни таърифлаш учун амалга оширилади, мажлисда ҳозир бўлган шахс учун эмас (Яъни зарарига гувоҳлик берилаётган шахс вафот этган ҳолатдагина отасига нисбат бериш кўрсатиш, ишора қилиш ўрнига ўтади. Бошқа вақтда нисбат бериш кўрсатиш ўрнига ўтмайди.) (шунга кўра, кўр кишининг гувоҳлиги қабул қилинмайди). Шунда мазкур масала ҳад ва қасос масаласи сингари бўлиб қолади (ҳад ва қасос масаласида кўзи ожиз кишининг гувоҳлиги шубҳа борлиги сабабли қабул қилинмагани каби мазкур ўринда ҳам шубҳа борлиги сабабли қабул қилинмайди).

Aгap гувоҳ гувоҳлик берганидан сўнг (лекин ҳукм чиқарилишидан олдин) кўр бўлиб қолса, Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳга кўра, ҳукм чиқариш мумкин бўлмайди (яъни қози масала юзасидан ҳукм чиқармайди). Чунки ҳукм чиқарилаётган вақтда гувоҳнинг гувохлик беришга лаёқатли бўлиши шартдир, негаки, гувоҳлик гувоҳнинг наздида далилга айланган. Ҳукм чиқарилаётган вақтда эса гувоҳнинг гувоҳликка ўта олиш лаёқати йўққа чиққан. Шунда гувоҳнинг кўр бўлиб қолган ҳолати гувоҳнинг (гувохликни адо қилганидан кейин) соқов ёки жинни ёки фосиқ бўлиб қолган ҳолатига ўхшайди.(Яъни гувоҳ гувохликни адо этгач, ҳукм чиқарилишидан олдин мазкур ҳолатларнинг бири содир бўлса, қози иш бўйича ҳукм чиқармайди, чунки гувоада гувоҳликка ўта олиш лаёқати йўққа чиққан бўлади. Кўр кишининг ҳолати ҳам ушбу ҳолатлар сингари ҳолатдир.) Бироқ гувоҳлар (гувоҳликни адо этганларидан кейин) вафот этиб ёки ғойиб бўлиб қолишса, (ушбу ҳолат ҳукмнинг чиқарилишига монелик қилмайди). Чунки гувоҳлик беришга лаёқат вафот этиш туфайли ниҳоясига етади (яъни мустаҳкамланади) ва (гувоҳнинг) ғойиб бўлиб қолиши билан эса, гувоҳлик бекор бўлмайди.

Aгap кофир киши қазф жинояти сабабли ҳад урилганидан кейин Исломга кирса, унинг гувоҳлиги қабул қилинади. Чунки кофир киши (ўзига ўхшаган кофирга) гувоҳлик бериш ҳуқуқи бор эди. Унинг гувоҳлигини қабул қилинмаслиги (унга нисбатан) қўлланган ҳад жазосини мукаммал қилувчи ишлардан эди. У Ислом динига киргач, унинг учун бошқа (янги) гувоҳлик бериш (имконияти) пайдо бўлди. Бироқ қул қазф қилганлик сабабли ҳад урилиб, сўнг озод қилинган бўлса (унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди). Чунки қулнинг аслида гувоҳлик бериш ҳуқуқи йўкдир. Шундай экан, унга нисбатан қўлланган ҳад жазосини мукаммал қилувчи ҳолат у озод қилинганидан кейин гувоҳлигининг рад этилиши билан бўлади.

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Отанинг боласи ва боласининг боласи (фойдасига) берган гувоҳлиги, ҳамда фарзанднинг ота-онаси ва боболари фойдасига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди. Ушбу ҳукмга асос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Фарзанднинг ўз отаси, отанинг ўз фарзанди, аёлнинг ўз эри, эрнинг ўз аёли, қулнинг ўз хожаси, хожанинг ўз қули, ёлланган кимсанинг эса уни ёллаган киши фойдасига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди»(Ибн Абу Шайба (Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Абсий ваф. 849 й.) «Мусаннаф» асари, 8/344. Зайлаъий ушбу ҳадисни «ғариб» деган. Қар: «Насбур-роя», 4/82.), деган сўзларидир. Шунингдек, фарзандлар ва оталар ўртасидаги манфаатлар узвий боғлиқдир. Шунинг учун ҳам уларнинг бир-бирига гувоҳлик беришлари жоиз бўлмайди. (Aгap ота ўғлининг фойдасига ёки ўғил отасининг фойдасига гувоҳлик бериши жоиз бўлганида) киши бир томондан ўзининг фойдасига (яъни ўзига-ўзи) гувохлик берган бўлиб қолар эди (шунинг учун бу иш жоиз эмас) ёки бундай гувоҳликда туҳмат (ёлғон гувоҳлик берганликда айблов) пайдо бўлиб қолади.

Бурҳонуддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ айтади: Ёлланган кишидан мурод, машойихларнинг айтишларича, устозининг зарарини ўзининг зарари, устозининг фойдасини эса ўзининг фойдаси деб биладиган хос шогирддир. Мазкур сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аҳли байтнинг хос шогирди бўлган кишининг улар фойдасига берган гувоҳлиги қабул қилинди»(Абу Довуд, «Сунан» асари, 3600-ҳадис; Термизий, «Сунан» асари, 2298-ҳадис; Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснад» асари, 6698-ҳадис. Қар: Зайлаъий, «Насбур-роя», 4/84.), деган сўзларининг маъносидир. Бир ривоятда айтилишича, (матнда келган) «ёлланган» кишидан мурод йилбай ёки ойбай ёхуд кунбай ишга ёлланган кишидир. Шунда ёлланган киши (ёлловчининг фойдасига) гувохлик берган вақтида ўзининг фойдасига ҳақ олиши вожиб бўлиб қолади (ижара муддати давомида эса ёлланган киши ўзининг бутун ишини ёлловчининг фойдасига қилиши керак эди). Шунда ёлланган киши худди гувоҳ бериши учун ёлланган киши сингари бўлиб қолади (бу эса жоиз эмас, чунки унинг гувоҳлиги унинг ишларидан бир ишдир. Унинг барча ишлари эса ижара муддати давомида ёллаган кишининг ҳаққидир).

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Эр-хотин бир-бирининг фойдасига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди. Шофеъий раҳимаҳуллоҳ: «Қабул қилинади. Чунки улар ўртасидаги мулклар алоҳида-алоҳидадир (шу маънодаки, уларнинг бири иккинчисининг молини рухсатсиз тасарруф қила олмайди), (уларнинг) эгалик ҳуқуқлари ҳам бир-биридан ажратилган. Шунинг учун ҳам эр-хотин ўртасида қасос ва қарз туфайли ҳибсга олиниш жорий қилинади (яъни уларнинг бири зулм қилганида золимдан қасос олиниши ёки қарзини узмаганида ҳибсга олиниши мумкин). Бунда (яъни эр-хотин бир-бирининг фойдасига гувохлик берганида гувоҳга етадиган) фойдага эътибор берилмайди. Чунки мазкур фойда гувохликнинг ичида мавжуд бўлади (у атайлаб мақсад қилинмайди), худди ҳақдор одам ўзининг савдода синган қарздори фойдасига гувоҳлик бергани каби (унинг гувохдиги эса қабул қилинади)», деганлар.

Бизнинг далил: биз юқорида ривоят қилинган ҳадисдир. Шунингдек, (эр-хотин бир-бирининг мулкларидан) фойдаланиши (яъни улар ўртасидаги манфаатлар) одатда бир-бирига боғлиқдир. (Улар бир-бирининг фойдасига гувоҳлик берганида) ушбу фойда бир жиҳатдан қўзланган бўлади. Шунда (хотинининг фойдасига гувохлик берган) эр ўзининг фойдасига гувоҳлик берган бўлиб қолади ёки туҳматга қолади (яъни ёлғон гувохлик берганликда айбланиб қолади). (Шофеъий раҳимаҳуллоҳ келтирган қиёсга жавоб шуки), бироқ ҳақдорнинг ўз қарздори фойдасига берган гувохдиги бундай эмас. Чунки ҳакдорнинг қарздор моли устида эгалик ҳуқуқи йўқ (яъни ҳақдор қарздор қўлидаги молга хўжайин эмас. Шунинг учун у қарздори фойдасига гувоҳлик бера олади ва туҳматга учрамайди).

(Шунингдек) хожанинг ўзининг мукотаб қулига берган гувоҳлиги ҳам (қабул қилинмайди). Чунки айтиб ўтганимиздек (мукотабнинг ҳолати муаллақ ҳолатдир(Aгap y мукотаблик шартномасини бажарса, ҳожасига бегона бўлиб кетади, агар бажара олмаса, яна қулликка қайтади. Шундай экан, ҳожа мукотаб қули фойдасига гувоҳлик берса, ўзининг фойдасига гувоҳлик берган саналади. Бу эса жоиз эмас.)).

(Шунингдек) икки шерикнинг ўрталаридаги шериклик мулки масаласида бир-бирига берган гувоҳлиги (қабул қилинмайди). Чунки уларнинг (уларнинг бир-бирига берган) гувоҳлиги бир томондан гувоҳнинг ўз ўзи учун берган гувоҳлиги деб саналади, негаки улар (гувоҳлик сабабли юзага келадиган ўша ишда) шерикдирлар. Агар уларнинг бири иккинчисининг фойдасига улар шерик бўлган ишдан бошқа иш юзасидан гувоҳлик берса, унинг гувоҳлиги қабул қилинади. Чунки (бундай ҳолатда) туҳмат (яъни ёлғон гувоҳлик берганлик айблови) бўлмайди.

Аканинг (ёки уканинг) ўз ини ва амакиси фойдасига берган гувоҳлиги қабул қилинади, чунки (бундай ҳолатда) туҳмат (яъни ёлғон гувоҳлик берганлик айблови) бўлмайди. Чунки (уларнинг ўртасидаги) мулклар ва манфаатлар аниқ (ва бир-биридан ажратилган). (Шунингдек) уларнинг бири иккинчисининг молини рухсатсиз ишлата олмайди.(Яъни уларнинг ҳар бири ўзининг молига эгалик қилиш жиҳатидан иккинчисига бегона кишидек ҳисобланади ва шунинг учун улар бир-бирининг фойдасига гувоҳлик бера олишади. Бундан ташқари, ака-укаларнинг ўртасида бир-бирига ҳасад ва адоват қилиш ҳолатлари кўп учрайдиган ҳолатдир. Шунинг учун уларнинг бир-бирига гувоҳлик бериш-ларига монелик қилувчи ёлғон гувоҳлик бериш айблови (туҳмат) бўлмайди.)

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Хотинчалишнинг(Матнда хотинчалиш сўзи муханнас деб берилган. «Ал-Баҳр» китобида айтилишича, муханнас сўзидан мурод баччабозлик гуноҳини содир этадиган шахсдир.) (ўзини аёлларга ўхшатиб юрадиган кишининг) гувоҳлиги (қабул қилинмайди). Қудурий раҳимаҳуллоҳнинг хотинчалиш деган сўзидан мурод: (эркаклар қилиши) ёмон (деб баҳоланадиган аёлларга хос ишларда(Эркакларнинг қилиши ёмон бўлган ишларга: аёллар зийнати билан зийнатланиш, тақинчоқларини тақиш ёки аёлларга хос бўлган гап-сўзларни гапириб юриш ва бошқалар киради.) ўзини аёлларга ўхшатадиган кишидир). Чунки ўзини аёлларга ўхшатиб юрадиган эркак фосиқ саналади. Бироқ (яратилиш жиҳатидан аёллар каби) мулойим гапирадиган, аъзолари юмшоқ (ва баччабозлик қилмаган) кишининг гувоҳлиги қабул қилинаверади.

Маст қилувчи ичимликни кайфи-сафо учун ичишга муккасидан кетган кишининг (гувоҳлиги қабул қилинмайди). Чунки бундай киши дини ҳаром қилган амални бажариб юрган бўлади.

Қушлар билан ўйнайдиган(«Ўйнайдиган» деганда каптарларини бошқаларнинг каптарларини уйига қўндириш учун учирадиган каптарбозлар тушунилади. Бошқаларнинг каптарлари ушбу каптарвоз уйида тухум қўйиб кўпаяди. Каптарбоз эса ўз каптарларининг тухумларини бошқалар каптарлари тухумидан ажратмайди ва натижада ҳаром еган кишига айланади. Лекин киши каптарларни хурсандчилик учун ёки хат ташишга ўргатиш учун боқса, бу иш ҳаром бўлмайди ва бундай кишининг одиллиги соқит бўлмайди.) кишиларнинг (яъни каптарбозларнинг) гувоҳлиги (қабул қилинмайди). Чунки бу иш (инсонни) ғафлатга солади.(Каптарбоз ақлининг ортгани ёки нуқсонга учрагани аниқ бўлмагани учун унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.) Шунингдек, каптарбоз қушларини учириш учун томга чиққанида гоҳида аёлларнинг авратларига кўзи тушади (бегона аёллар авратига қараш эса ҳаромдир. Ҳаром ишни қиладиган кишининг эса гувоҳлиги қабул қилинмайди).

(Қудурий раҳимаҳуллоҳ «Мухтасар» асарининг) айрим нусхаларида: «Танбур чалувчининг гувоҳлиги ҳам (қабул қилинмайди). У муғанний (ашулачи)дир», дейилган).

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Ҳад жазосига алоқадор бўлган гуноҳи кабиралардан бирини қиладиган кишининг ҳам (гувоҳлиги ҳам қабул қилинмайди). Чунки у фосиқ киши бўлади.

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Ҳаммомга (авратни ёпиб турадиган) изорсиз(Изор - баданнинг пастки қисмини ўраб турадиган кийим.) кирадиган кишининг (гувоҳлиги ҳам) қабул қилинмайди. Чунки авратни очиб юриш ҳаромдир.

Ёки рибодан кун кўрадиган (судхўрлик қиладиган) ёки нарда ва шахмат билан қимор ўйнайдиган кишининг (гувоҳлиги ҳам) қабул қилинмайди.(Aгap шахмат ўйнайдиган шахс қуйидаги уч ишни қилса, у гувоҳлиги қабул қилинмайдиган шахсга айланиб, ҳаром ишни қилган бўлади. Улар:

1. Қимор ниятида ўйнаш;

2. Шахмат ўйнаш билан банд бўлиб, намозни ўтказиб юбориш;

3. Кўп ёлғон қасам ичиш. Агар шахмат ўйини мазкур ишлардан холи бўлса, Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ, Шофеъий ва Молик раҳимаҳуллоҳга кўра, шахмат ўйнаш ҳалол ишдир. Чунки шахмат ўйнаш ақлнинг ва хотиранинг чархланишига сабаб бўлади. Нарда ўйнаш эса, баъзи ривоятларга кўра, кишининг одиллик сифатини соқит қилиб қўяди.) Чунки мазкур ишларнинг барчаси (яъни қимор нияти билан шахмат ёки нарда ўйнаш) катта гуноҳлардандир. Шунингдек, нарда ва шахмат ўйнаш билан машғул бўлиб, намозини ўтказиб юборадиган кишининг гувоҳлиги ҳам (қабул қилинмайди). Бироқ шахматни шунчаки (ақлни чарҳлаш ниятида) ўйнаш гувоҳлик беришга монелик қиладиган фосиқлик ишларидан эмас. Чунки шахмат масаласида ижтиҳодга йўл бор.

Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ «Мабсут» асарида рибо (судхўрлик) орқасидан ризқ топувчи киши шу иш билан машҳур бўлиб кетган бўлишини шарт қилган. Чунки инсон камдан-кам ҳолларда фосид (бузуқ) савдо битимларидан қутулиб қолади. Барча фосид (бузуқ) савдо битимлари эса рибо саналади.

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Йўл бўйида бавл қилиш, йўл устида овқат ейиш каби паст саналувчи ишларни қилиб юрадиган кишининг гувоҳлиги ҳам (қабул қилинмайди). Чунки бундай киши одамийлик (одатлари)ни тарк қилган бўлади. Aгap киши бундай паст ишларни қилишдан уялмаса, ёлғон гапиришдан ҳам тортинмайди. Шунинг учун у айбли деб ҳисобланади (ва гувоҳлиги қабул қилинмайди).

Салафларни(Салаф сўзи луғатда «аждодлар», «аввал яшаб ўтганлар» деган маънони англатади. Илмий истилохда эса салафларга: Расулуллоҳ (а.с.)нинг саҳобалари, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ каби мазҳаб асосчиси бўлган тобеъин ва табаъа тобеъинлар киради.) очиқчасига сўкадиган кишининг гувоҳлиги ҳам қабул қилинмайди. Чунки бундай кишининг фосиқлиги ошкор бўлган ҳисобланади. Бироқ салафларни сўкишини яширадиган кишининг (гувоҳлиги қабул қилинаверади).

(Ҳавойи-нафсига мойил(Хорижий, рофизий, жабарий, қадарий, мушаббиҳа ва муаттила оқим вакиллари «бидъат аҳли» деб номланади. Улар шаръий далилга таянмасдан нафсларига ёққан ишга мойил бўлишгани учун «аҳлул-аҳво» (ҳавойи-нафсига мойил бўлганлар) деб номланишган.) бўлган) бидъат аҳлининг гувоҳлиги қабул қилинаверади. Бироқ (улар ичидан) хаттобийя (Хаттобийя - Куфадан чиққан Абу Хаттоб исмли кишига нисбат бериладиган оқимнинг номи. Улар Алий розияллоҳу анҳуни катта илоҳ, Жаъфар Содиқ раҳимаҳуллоҳни эса кичик илоҳ, деб эътиқод қилишган. («Баноя», 11/401).) оқими вакилларининг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Шофеъий раҳимаҳуллоҳ: «(Бидъат аҳлининг гувоҳлиги) қабул қилинмайди. Чунки бу фосиқликнинг энг ёмон кўринишидир (яъни эътиқод жиҳатидан фосиқлик амалиёт жиҳатидан фосиқлиқдан ёмонроқдир)», деган.

Бизнинг далил: (Бидъат аҳлининг) қарашлари эътиқод жиҳатидан фосиқлиқлир (амал жиҳатидан эмас). Уларни ўша бидъатга (ҳавойи-нафсга) эргаштириб қўйган нарса уларнинг диндорлиги (яъни ўша бидъат бўлган қарашни диндан деб билгани) холос.(Бидъат аҳлининг айримлари гуноҳ қилишни куфр деб ҳисоблашади. Бу эса уларнинг ёлғон гапиришдан сақланишларини билдиради. Шунинг учун уларнинг гувохлиги қабул қилинаверади.) Бидъат аҳли (айрим ҳанафий фақиҳлари фатвосига кўра) мусалласни (ҳалол санаб ичадиган) ёки бисмиллаҳ айтиб сўйилмаган (ҳайвон гўштини) қасддан ҳалол деб эътиқод қилиб ейдиган киши каби саналади (ушбу кишиларнинг гувоҳлиги қабул қилингани каби бидъат аҳлининг гувоҳлиги ҳам қабул қилинади). Амал жиҳатидан фосиқликнинг ҳукми бундай эмас (амалий фосиқликка қўл урган кишининг гувоҳлиги қабул қилинмайди). Хаттобийларга келсак, улар рофизийлар фирқасининг ҳаддидан ошган тоифаси бўлиб, уларнинг эътиқодига кўра, уларнинг олдида қасам ичган ҳар қандай кишининг гувоҳлиги қабул қилинади. Бир ривоятда айтилишича, улар ўзларининг фирқаси фойдасига гувоҳлик беришни вожиб деб эътиқод қилишади. Шунинг учун, уларнинг гувоҳликларида (ёлғон гувоҳлик бериш) туҳмати (айблови) ўрнашиб олади. Чунки уларнинг фосиқлиги ошкор бўлган саналади.

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Зиммийларнинг бир-бирига қарши берадиган гувоҳлиги, гарчи уларнинг динлари турлича бўлса ҳам (масалан: уларнинг бири яҳудий, иккинчиси насроний бўлса ҳам), қабул қилинади. Молик ва Шофеъий раҳимаҳуллоҳ: «(Куфрдаги инсоннинг) гувоҳлиги қабул қилинмайди. Чунки у фосиқ кимсадир. Аллоҳ таоло: «Кофирлар эса, улар (ўзларига) жабр қилувчилардир»(Қуръони Карим, Бақара сураси, 254-оят.), деган. Шунинг учун зиммий келтирган хабарни қабул қилмай туриш вожиб бўлади»,(Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтганига кўра, зиммий фосиқ бўлгани учун фосиқ келтирган хабарни текшириш лозимлиги ҳақидаги оятга кўра, унинг хабари қабул қилинмай турилиши керак.) деган. Шунинг учун ҳам (яъни зиммий фосиқ бўлгани учун ҳам) зиммийнинг мусулмонга қарши берган гувоҳлиги қабул қилинмайди. Натижада, зиммий муртад сингари бўлиб қолади (яъни муртад ва ҳарбийнинг мусулмонга қарши берадиган гувоҳлиги қабул қилинмайди).

Бизнинг далил: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Насронийлар бир-бирига қарши гувоҳлик беришлари жоиз экани»(Ибн Можа «Сунан» асари, 2374-ҳадис; Байҳақий, «Сунанул кубро» асари, 20627-ҳадис. Зайлаъий «Ушбу ҳадис мазкур лафз билан ғариб», деган. Қар: «Насбур-роя», 4/85.) тўғрисида ривоят қилинган ҳадисдир. Шунингдек, зиммий ўзи ва кичик фарзандаларига валийлик қила оладиган кишилардандир. Шундай экан, у ўз тоифасидан бўлган кишига қарши гувохлик бера олади. (Шофеъий раҳимаҳуллоҳ келтирган қиёсга жавобан шундай дейилади) эътиқод жиҳатидан фосиқлик (гувоҳликнинг қабул қилинишига) монелик қилмайди(Юқорида айтиб ўтилганига кўра, эътиқод жиҳатидан фосиқлик гувоҳликнинг қабул қилинишига монелик қилмайди. Лекин амал жиҳатидан фосиқлик эса гувоҳликнинг қабул қилинишига монелик қилади. Чунки эътиқодда фосиқ бўлган киши ёлғон гапирмайди. Амалдаги фосиқ эса ёлғон гапираверади.). Чунки эътиқод жиҳатидан фосиқ бўлган зиммий кимса дини ҳаром қилган деб эътиқод қиладиган ишдан сақланади. Ёлғон гапириш эса барча динларда таъқиқланган ишдир. (Шофеъий раҳимаҳуллоҳ келтирган қиёсга жавобан шундай дейилади) бироқ муртад эса бундай эмас (яъни зиммийни муртадга қиёс қилиш тўғри эмас). Чунки муртад (на ўзига ва на фарзандларига) валийлик(Валоят («валийлик» деб ҳам аталади) бу - 1) қарамоғидаги шахс номидан битимлар тузиш ва уларни амалга ошира олиш ҳуқуқи; биров номидан иш юритиш ҳуқуқи; 2) салоҳият, салоҳиятлилик.) қилиш ҳуқуқига эга эмас.(Ҳолбуки, кишининг ўзи ва фарзандларига валийлик қила олиши унинг гувохдиги қабул қилинадиган шахс бўлишига асосий далилдир.) (Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг «шунинг учун ҳам зиммийнинг мусулмонга қарши берган гувоҳлиги қабул қилинмайди» деган далилига шундай жавоб берилади) зиммийнинг мусулмонга қарши гувоҳлик бера олмаслиги масаласи ҳам бундай эмас.(Яъни зиммийнинг мусулмонга қарши гувоҳлик бера олмаслиги унинг фосиқ бўлгани сабабидан эмас.) Чунки зиммий кимса мусулмонга валийлик қилиш ҳуқуқига эга эмас (бироқ зиммий ўзи каби бошқа зиммийларга валийлик қила олади). Шунингдек(Шофеъий раҳимаҳуллоҳ келтирган далилга қарши яна бир далил: зиммийнинг мусулмонга қарши берган гувоҳлигининг қабул қилинмаслигига далил унинг фосиқлиги эмас, балки унинг мусулмонни ёмон кўрганидир.), зиммий мусулмонга туҳмат қилади, чунки мусулмоннинг зиммийга қаҳр билан муносабатда бўлгани зиммийнинг (қалбида мусулмонга нисбатан) ғазаб пайдо қилади.

Бошқа дин вакиллари(Ушбу гап «Мусулмон ва зиммий ўртасида ихтилоф бўлгани сабабли зиммийнинг мусулмонга қарши гувоҳлиги қабул қилинмайди. Ушбу ихтилоф яҳудий ва насронийлар ўртасида ҳам борку. Уларнинг ўртасидаги ихтилоф ҳам уларнинг бир-бирига қарши гувоҳ бера олмасликларига сабаб бўлиши керакку?» деган саволга жавобан айтилган.) эса, гарчи улар орасида (диний) ихтилоф бўлса ҳам, (улар мусулмон диёрида истиқомат қилишгани учун) бир-бирини мағлуб қилишига йўл қўйилмайди. Шундай экан, (уларнинг бир-бирига) нафрати (бир-бирига) туҳмат қилишга ундамайди.

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Ҳарбий кишининг зиммийга қарши берган гувоҳлиги қабул қилинмайди. Қудурий раҳимаҳуллоҳ «ҳарбий» деб айтганида, валлоҳу аълам, омонлик берилган (яъни мусулмон ўлкасида вақтинча истиқомат қилиши учун изн берилган) ҳарбийни назарда тутган. Чунки ҳарбий кишининг зиммийга нисбатан валийлик қилиш ҳуқуқи йўқ. Чунки зиммий бизнинг юртимиз аҳолисидан саналади (омонлик олган ҳарбий эса дорул-ҳарб аҳолиси саналади) ва зиммийнинг ҳолати ҳарбийнинг ҳолатидан юқорироқдир. Зиммий кишининг ҳарбийга қарши берган гувоҳлиги қабул қилинади, худди мусулмон кишининг омонлик олган ҳарбийга ва зиммийга қарши берган гувоҳлиги қабул қилингани сингари.

(Мусулмон юртида вақтинча истиқомат қилиш учун) омонлик олган ҳарбийлар, агар бир юртдан бўлишса, уларнинг бир-бирига қарши берган гувоҳликлари қабул қилинади. Агар улар Рум ва Турк ўлкалари каби икки (фарқли) юртдан бўлишса (уларнинг бир-бирига қарши берган гувоҳликлари) қабул қилинмайди. Чунки ўлкаларнинг фарқли бўлиши (уларнинг бир-бирларига нисбатан) валийлик қила олиш ҳуқуқини йўққа чиқаради. Шунинг учун ҳам (яъни турли юртлардан бўлгани сабабидан ҳам уларнинг бир-бирига) меросхўр бўлиши ман этилади. Бироқ зиммий кишининг ҳукми бундай эмас(Ушбу гaп «Агар юртларнинг фарқли бўлиши валийлик қила олиш ҳуқуқини бекор қилса, зиммийнинг ҳарбийга қарши гувоҳлиги ҳам қабул қилинмаслиги керакку. Ахир зиммий билан ҳарбийнинг юртлари ҳам фарқлику?» деган гапга жавобан айтилган.) (унинг зиммийга қарши гувохдиги қабул қилинаверади). Чунки зиммий бизнинг юртимиз аҳолисидан ҳисобланади. (Мусулмон юртида вақтинча яшаш учун) омонлик олган ҳарбий эса бундай эмас (яъни ҳарбийнинг зиммийга қарши гувоҳлиги қабул қилинмайди. Чунки у бизнинг юрт аҳолисидан саналмайди).

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Агар (бирор) кишининг яхшиликлари ёмонликларидан кўпроқ бўлса ва у катта гуноҳлардан сақланадиган кишилардан бўлса, унинг гувоҳлиги қабул қилинади, гарчи у бирор (кичик) гуноҳга қўл уриб қўйган бўлса ҳам. Ушбу сўз (шариатда) эътиборга олинадиган одилликнинг(Одиллик (адолат) сифати: кишининг катта гуноҳлардан сақланадиган, кичик гуноҳларни қилишга одатланмаган, яхшилиги ёмонлигидан, тўғрилиги хатосидан ортиқ бўлишидир. Одиллик сифати гувохлик беришга лаёқатлиликнинг асосий шартидир.) чегараси хусусида айтилган тўғри сўздир. Чунки адолатли киши барча катта гуноҳлардан сақланиши лозим. Шундан сўнггина, айтиб ўтганимиздек(Қаранг: Aгap (бирор) кишининг яхшиликлари ёмонликларидан кўпроқ бўлса...), (ундаги кичик гуноҳлар борасидаги) ғолиб жиҳат эътиборга олинади (агар одил кишининг шаръан рухсат этилган ишлари кичик гуноҳларидан кўпроқ бўлса, у гувохдиги қабул қилинадиган кишилардан бўлиб қолаверади). (Одил киши) бирор кичик гуноҳга қўл урган бўлса, (гувохликнинг қабул бўлиши учун) шарт қилинадиган (ундаги) одиллик сифатига футур етмайди. Шунинг учун, кичик гуноҳ сабабли шаръан жорий этилган гувохлик рад этилмайди. Чунки (гувоҳликнинг қабул қилиниши учун) одил киши барча (катта ва кичик) гунохдардан сақланадиган бўлиши (лозим деб) айтилса, гувоҳлик бериш эшиги ёпиб қўйилган бўлади (негаки, бундай ҳолда гувоҳликка ўта оладиган кишининг топилиши имконсиз бўлиб қолади). Гувоҳлик бера олиш эшиги эса (одамларнинг) ҳуқуқларини муҳофаза қилиш мақсадида очиқ сақланади.

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Хатна қилинмаган кишининг гувоҳлиги қабул қилинаверади. Чунки хатна қилинмаганлик (кишининг) адолатли бўлишига футур етказмайди. Бироқ киши динни енгил санагани сабабли хатна қилдирмаган бўлса, (унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди). Чунки киши бундай иши сабабли адолатли саналмайди.

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Бичилган (мояклари олинган) кишининг гувоҳлиги ҳам (қабул қилинади). Чунки Умар розияллоҳу анҳу Алқама исмли ахта кишининг (Қудома ибн Мазъунга карши берган) гувоҳлигини қабул қилганлар. Шунингдек, бичилган кишининг бир аъзоси (мояклари) зулм йўли билан кесиб ташланган. Шунинг учун бу киши (зулмга учраб) қўли кесилган кишига ўхшаб қолади (зулм йўли билан қўли кесилган кишининг гувоҳлиги қабул қилингани каби унинг гувоҳлиги ҳам қабул қилинади).

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Валади зинонинг ҳам (гувоҳлиги қабул қилинади). Чунки ота-онанинг фосиқ бўлиши фарзанднинг ҳам фосиқ бўлишини тақозо қилмайди, худди ота-онанинг кофирлиги (фарзанднинг ҳам кофир бўлиши тақозо қилмагани каби). Ҳолбуки, фарзанд мусулмондир (шунинг учун фарзанд ота-отасининг гуноҳи учун жавобгар бўлмайди).

Молик раҳимаҳуллоҳ: «Валади зинонинг зино борасидаги гувоҳлиги қабул қилинмайди. Чунки валади зино бошқалар ҳам унинг каби бўлишини хохдайди. Шу сабабли (валади зино нохолис гувохлик берганликда) айбланади (ва гувоҳлиги қабул қилинмайди)», деган.

Биз айтамизки, адолатли киши буни (яъни бошқалар ҳам унинг каби валади зино бўлишини) истамайди ва маъқул кўрмайди. Гап ҳам адолат хусусидадир (яъни гaп адолат сифатига эга бўлган валади зино гувоҳлигининг қабул қилиниши борасидадир).

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Хунасанинг гувоҳлик бериши жоиздир. Чунки хунаса эркак ёки аёлдир. Ҳолбуки, (ҳар) икки жинснинг (яъни эркаклар ва аёлларнинг) гувоҳлиги насс (оят)га биноан қабул қилинади.

(Султон) ишчиларининг гувоҳлик бериши жоиздир.(Султоннинг ёрдамчилари деганда хирож солиғи ва ҳайвонлар закотини йиғиш каби яхши ишларда султонга ёрдамчи бўладиган хизматчилар тушунилади, султоннинг зулмига шерик бўладиган хизматчилар эмас.) Ишчилардан мурод, барча фақиҳларга кўра, султоннинг (хайрли ишлардаги) ёрдамчиларидир. Чунки ишнинг ўзи фосиқлик эмас. Бироқ улар (султоннинг) зулмига ёрдамчи бўлишса, (уларнинг гувохлиги қабул қилинмайди). Бир ривоятда айтилишича, агар султоннинг ёрдамчиси (сарой хизматчиси) одамлар орасида обрў-эътиборга эга, мурувватли ва сўзини ўйлаб гапирадиган киши бўлса, унинг гувохдиги қабул қилинаверади, худди (обрў-эътиборга эга бўлган) фосиқ борасида Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳдан келган ривоятда ўтгани каби (у кишига кўра, обрўли фосиқнинг гувоҳлиги қабул қилинаверади). Чунки обрў-эътиборга эга бўлган фосиқ киши обрўли бўлгани учун мурувватини сақлаш мақсадида ёлғон гапирмайди. (Шунингдек) унинг ҳайбатли бўлгани сабабли (биров) уни ёлғон гувоҳлик беришга ёллай олмайди.

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Агар(Бу ерда беш хил масала бор бўлиб, уларнинг биринчиси ушбу масаладир. Қолган тўртда масала қуйида айтиб ўтилади.) икки киши (вафот этган) оталари фалончини васий этиб тайинлаганига гувоҳлик беришса ва васий (ҳам) шуни даъво қилса (қабул қилса(Гувоҳликка ўтаётган икки киши гувоҳлигининг жоиз бўлиши учун васий ҳам буни тасдиқлаши, қабул қилиши керак.)), истеҳсонга кўра, (ушбу) гувоҳлик жоиздир.васийнинг тазкиясидир, яъни унинг гувоҳликка ўта оладиган шахс эканини эътироф этишдир. Бунга далил эса, мазкур гувоҳликнинг, то васий ҳам ўзининг васий этиб тайинланганини қабул қилмагунига қадар қабул қилинмай туришидир. Агар фарзандларнинг гувоҳлиги ҳақиқий гувоҳлик бўлганида эди қозининг ҳукми билан киши, истамаса ҳам, васийга айланар эди.(Вафот этган ота томонидан фарзандларига васий этиб тайинланган шахс, табиийки, уларнинг манфаатига хизмат қилади. Шунинг учун, қози фарзандларнинг: «Отамиз фалончини бизга васий этиб тайинлаганлар» деган гувоҳлигини қабул қилмаслиги керак эди. Чунки гувоҳларга манфаат етказувчи гувоҳлик, аслида, қабул қилинмайди. Лекин истеҳсонга кўра, мазкур гувоҳлик қабул қилинаверади. Чунки мазкур гувоҳлик аслида гувоҳлик эмас, балки ) Агар васий (ўзининг васий этиб тайинланганини) инкор қилса, (уларнинг гувоҳлиги) жоиз бўлмайди. Қиёсга кўра, васий (ўзининг васий этиб тайинланганини) гарчи даъво қилса ҳам (гувоҳлик) жоиз бўлмайди.

Шунга кўра(Яъни васий ўзининг васий этиб тайинланганини даъво қилган ҳолатда фарзандлар гувоҳлигининг жоиз бўлиши, васий ўзининг васий этиб тайинланганини инкор қилган ҳолатда эса гувоҳликнинг жоиз бўлмаслигига кўра...), агар фойдасига васият қолдирилган икки киши (яъни маййитнинг икки ўғли) ўшанга (яъни оталарининг фалончини васий этиб тайинлаганига) гувоҳлик беришса(Ушбу масала иккинчи масаладир. Масаланинг сурати: фойдасига мол васият қилиб қолдирилган икки киши маййит ўзининг фарзандлари ва молига васийлик қилиши учун, масалан, Зайдни тайинлаб қолдирганига гувоҳлик беришса...), ёки маййитнинг зиммасида ўзларига тегишли қарз (ҳақ) бўлган икки ҳақдор («маййит шу кишини васий этиб тайинлаган» деб гувоҳлик беришса)(Ушбу масала учинчи масаладир.), ёки зиммаларида маййитга тегишли қарз (ҳақ) бўлган икки қарздор («маййит шу кишини васий этиб тайинлаган» деб гувоҳлик беришса)(Ушбу масала тўртинчи масаладир.), ёки икки васий маййит ушбу кишини (ҳам) улар билан бирга васий этиб тайинлаганига гувоҳлик беришса(Ушбу масала бешинчи масаладир.), (ечим қуйидагича бўлади(Яъни юқорида ўтган ҳар бир гуруҳ «маййит ушбу кишини васий этиб тайинлаган» деб гувохлик беради ва васий ҳам шуни даъво қилади. Шунда, гувохлик, истеҳсонга кўра, жоиз бўлади. Қиёсга кўра, жоиз бўлмайди, чунки барча масалаларда гувохдарнинг гувоҳлиги уларга фойда келтиради. Васий ўзининг васий этилганини инкор қилган ҳолатда эса, истеҳсонга кўра ҳам, қиёсга кўра ҳам, гувоҳлик жоиз бўлмайди.)).

Қиёснинг далили: (юқорида ўтган беш масаладаги) гувоҳлик гувоҳнинг фойдасига берилган гувоҳлик ҳисобланади. Чунки (гувоҳлик ортидан келадиган) манфаат гувоҳнинг ўзига қайтади (шунинг учун бундай гувоҳлик жоиз бўлмайди).

Истеҳсоннинг далили: Агар бир киши (ўзининг васий этиб тайинланишини) талаб қилса, шунингдек, (васият қилган кишининг) вафот этгани ҳам аниқ бўлса, қози (васийликни талаб қилган кишини) васий этиб тайинлаш ҳуқуқига эга(Шуни қайд этиш керакки, қози бировни мажбуран васий этиб тайинлаш ҳуқуқига эга эмас. Киши ўзининг васий этиб тайинланишини талаб қилсагина, қози уни васий этиб тайинлай олади.) бўлади. Бундай ҳолатда (яъни икки гувоҳ «шу киши васий этиб тайинланган» деб гувоҳлик беришганида), қози ушбу гувоҳлик сабабли (васий) тайинлаш қийинчилигидан қутулган бўлади(Чунки қози ушбу васийнинг васийликка лаёқатли эканини аниқлаши, уни тазкия қилиши (яъни унинг адолатли ёки адолатсиз эканини, диёнати ва омонатдорлигини суриштириши) керак бўлади. Лекин гувоҳлар ўзларининг гувохликлари билан васийни тазкия қилишган саналишади ва шу билан қози васий тайинлашдаги қийинчиликдан қутулган бўлади.), (лекин) ушбу гувоҳлик сабабли бирор нарса собит бўлмайди (яъни мазкур гувоҳлик фақат тазкиядир, васий тайинлаш учун асос эмас). Шунда, (мазкур масаладаги гувоҳлик сабабли) қозининг васий тайинлаш қийинчилигидан қутулгани (қозини туҳмат остида қолишдан қутқарадиган ва ҳужжат саналмайдиган) қуръа(Мерос тақсимланганидан кейин улушларни тайинлаш вақтида қози туҳмат остида қолиши мумкин бўлади. Масалан, ворисларнинг мерос қолган ердаги улушлари тақсимлангач, ердаги энг яхши жойни улуш сифатида олишни ҳар бир ворис истаб қолади. Шундай вазиятда қози туҳмат остида қолмаслиги учун қуръага мурожаат қилинади. Шунда, қуръа қозини туҳматдан қутқаради, лекин қуръа билан ҳеч қандай ҳукм собит бўлмайди.) сингари бўлиб қолади.

Агар(Ушбу гап: «Маййит икки кишини васий этиб тайинлаган бўлса, яна бошқа кишини васий этиб тайинлашга ҳожат йўқку. Қандай қилиб қози учинчи кишини қўшимча васий этиб тайинлай олади?» деган саволга жавобан айтилган.) икки васий ўзлари билан бирга учинчи киши ҳам бўлганига иқрор бўлишса, қози мазкур икки васий билан бирга учинчи кишини васий этиб тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади. Чунки икки васий ўз эътирофларига биноан (васийлик ишларини) тасарруф қилишга (амалга оширишга) ожизлик қилган бўлишади.(Яъни уларнинг «учинчи васий ҳам бор эди» деган сўзлари «биз бу ишни амалга ошира олмаяпмиз» деган маънони англатади. Натижада, уларнинг васий этиб тайинлангани ҳам ҳукман йўқ бўлиб қолади. Васийлик йўқ бўлиб қолгач, қозининг учинчи кишини васий этиб тайинлаши қонуний кучга эга бўлиб қолади.)

Бироқ (учинчи) васий (ўзининг ҳам васий этиб тайинланганини) инкор қилса (биринчи икки васийнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди), шунингдек, (васият қилган кишининг) вафот этгани аниқ бўлмаса ҳам (биринчи икки васийнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди(Чунки васият қилган кишининг вафот этгани аниқ бўлмаган вазиятда икки васийнинг берган гувоҳлигида ёлғон гувоҳлик бериш туҳмати (айблови) мавжуд бўлади.)). Чунки (васият қилган кишининг ўлгани аниқ бўлмаган ҳолатда васий рози бўлса ҳам, рози бўлмаса ҳам) қози васийни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлмайди. Шунда (васият қилган кишининг вафот этгани ҳақида аниқ маълумот бор бўлса, биринчи икки васий берган) гувоҳлик (васийлик ҳукмини) вожиб қилувчи бўлиб қолади (яъни учини киши ҳам, агар буни инкор қилмаса, васий этиб тайинланади, чунки бундай ҳолатда ёлғон гувоҳлик туҳмати бўлмайди).

Зиммасида маййитга тегишли қарз борлигига (иқрор бўлган) икки карздорнинг («маййит бу кишини васий этиб тайинлаган» деган) гувоҳликлари қабул қилинаверади, гарчи (васият қилган кишининг) вафот этгани аниқ бўлмаса ҳам. Чунки бу икки қарздор ўзларининг зарарига (яъни зиммаларида қарз борлигига) иқрор бўлмоқдалар. Шунда, улар (ўзларининг қарздор эканини) эътироф қилганлари сабабли кишининг вафот этгани улар хусусида аниқ деб саналади.

Агар икки киши ғойиб бўлган оталарининг фалончини Куфа шаҳрида ўзига тегишли қарзларни олишга вакил қилганига гувоҳлик беришса(Яъни икки киши ғойиб бўлган оталарининг: «Мен фалончини қарзларимни Куфа шаҳрида қўлга олиши учун вакил қилдим» деганини айтиб гувоҳлик беришса...) ва вакил ҳам шуни (яъни ўзининг вакил этилганини) даъво қилса ёки инкор қилса, икки ўғилнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Чунки қози ғоийб бўлган кишининг номидан вакил тайинлаш ҳуқуқига эга эмас. Агар (вакил этиб тайинлаши) собит бўлганида (яъни кучга эга бўлганида) икки ўғилнинг гувоҳлиги асосида собит бўлар эди. Ҳолбуки, ўғилларнинг гувоҳлиги (ёлғон гувоҳлик бераётган бўлиш) туҳмати борлиги сабабли (вакилликни) вожиб қила олмайди (ёлғон гувоҳлик бераётган бўлиш туҳмати эса ўғилларнинг ўз оталари фойдасига гувохлик бераётгани сабабидан юзага келади).

Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: Қози (ҳукмга алоқадор бўлмаган) фақатгина айбловдан иборат жарҳгэ(Жарҳ сўзи луғатда айблов, айблаш деган маъноларни билдиради. Ҳукмга алоқадор бўлмаган, фақат айбловдан иборат жарҳга «жарҳи мужаррад» деб аталади. Бунга мисол: гувоҳларнинг: «Даъвогарнинг гувоҳлари фосиқ, зинокор, рибохўр, майхўр кишилар» деб гувоҳлик беришидир. Бундай гувохлик ҳукмга алоқадор бўлмаган, исботсиз, фақатгина сўзлардан иборат айбловдир. Бундай гувоҳлик сабабли айбланувчига ҳад жазоси қўлланмайди. Лекин гувохдар: «Даъвогарнинг гувоҳлари зино қилишган ёки ўғрилик қилишган ёхуд май ичишган» деб гувоҳлик беришса, бундай гувохлик «жарҳун ғайру мужаррад» (яъни «ҳукмга алоқадор гувоҳлик» деб аталади ва бундай гувоҳлик сабабли айбланувчига ҳад жазоси қўлланади.) доир гувоҳликни эшитмайди ва ўша айбловга асосланиб («даъвогарнинг гувоҳлари фосиқ кишилар» деб) ҳукм чиқармайди.(Муддао алайҳи даъвогарнинг гувоҳларини қуруқ айбловлар билан айблаб: «Улар фосиқ ёки майхўр ёхуд зинокор одамлар, уларнинг одати шу» деб айтса, қози бу айбловларга асосланиб «даъвогарнинг гувоҳлари фосиқ кишилар» деб ҳукм чиқара олмайди.) Чунки фосиқлик (қозининг) ҳукми остига кирмайдиган ишлардандир. Негаки (қуруқ айблов асосида бир кишига «у фосиқ» деб ҳукм чиқарилса) ҳукм чиқарилган киши тавба воситасида (айблов ва мажбуриятнинг юклатилишини) бартараф қила олади. Шундай экан (фақатгина туҳматдан иборат жарҳда айбланувчига) бирор мажбуриятни юклаб бўлмайди. Шу нингдек, бундай турдаги жарҳда (кишиларнинг) сири фош этилган бўлади. Ҳолбуки, сирни яшириш вожибдир. Уни фош этиш эса ҳаром ишдир. Сирни фош этишга эса, (Аллоҳнинг ёки бандаларнинг) ҳақларини тиклаш (урдириш) зарурати пайдо бўлган ҳолатдагина рухсат этилади. Рухсат бериладиган ҳолат эса (қозининг) ҳукми остига кирадиган ишлар доирасида (яъни Аллоҳнинг ва бандаларнинг ҳақлари билан боғлиқ ўринларда) бўлади.

Бироқ гувоҳлар (яъни муддао алайҳининт(Муддао алайҳи - унга қарши даъво аризаси тақдим қилинган шахс, жавобгар.) гувохдари) даъвогар шунга иқрор бўлганига (яъни «менинг гувоҳларим фосиқ кишилар» деб айтганига) гувоҳлик беришса, (уларнинг гувоҳлиги) қабул қилинади. Чунки иқрор бўлиш қози ҳукмининг остига кирувчи ишлардандир (гувоҳлар эса бировнинг сирини очишмаган, балки унинг иқрорига гувоҳ бўлишган холос).

Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ айтади: Агар муддао алайҳи (яъни жавобгар) даъвогар гувоҳларни ёллаганига далил келтирса, далили қабул қилинмайди. Чунки (унинг) далили қуруқ айбловдан иборат жарҳга(Жарҳ сўзи луғатда айблов, айблаш деган маъноларни билдиради. Ҳукмга алоқадор бўлмаган, фақат айбловдан иборат жарҳга «жарҳи мужаррад» деб аталади. Бунга мисол: гувоҳларнинг: «Даъвогарнинг гувоҳлари фосиқ, зинокор, рибохўр, майхўр кишилар» деб гувоҳлик беришидир. Бундай гувоҳлик ҳукмга алоқадор бўлмаган, исботсиз, фақатгина сўзлардан иборат айбловдир.) гувоҳлик беришдир. (Гувоҳларни) ёллаган бўлиш(Бу гап «Даъвогар гувохдарни ёллаган. Бу жарҳ мужаррад (қуруқ айблов) эмас, балки унда қўшимча исбот, яни ижара битими (гувохдарни ёллаганлик) далили бор. Шунинг учун муддао алайҳшишг далили қабул қилиниши ва даъвогар гувоҳларининг гувоҳлиги эса қабул қилинмаслиги керакку?» деган эътирозга жавобдир.),гарчи қуруқ айбловдан иборат айбловга (жарҳи мужаррадга) қўшимча иш бўлсада, ёллаганликни исботи борасида бирор даъвогар йўқдир(Яъни ижара битими, гувоҳларни ёллаш иши муддао алайҳига алоқадор иш эмас. Муддао алайҳи бу ишда даъвогар томон эмас. Бу ишни даъвогар (муд даъий) амалга оширган ва ҳаққни ундириш керак бўлса, даъвогарнинг ўзи ундириб олади. Демак, мазкур ижара битими (яъни даъвогарнинг гувоҳларни ёллаган бўлиши) жарҳи мужаррад устига қўшимча иш бўлсада, муддао алайҳи ижара битимини исботлашда даъвогар томон эмас.) (яъни муддао алайҳи ушбу ишда даъвогар эмас). Чунки муддао алайҳи (яъни жавобгар) ушбу масалада даъвогарга бегонадир (яъни ёллаган киши даъвогардир, муддао алайҳи эмас, шунинг учун бу иш жарҳи мужаррадлигича қолади). Лекин агар муддао алайҳи (яъни жавобгар); «Даъвогар гувоҳларга ўн дирҳам бериб гувоҳлик беришлари учун уларни ёллаган ва ўн дирҳамни эса уларга менга оид унинг қўлидаги (омонат) молимдан тўлаган (яъни у молимни мендан сўрамасдан гасб этди, тортиб олди)» деб далил (гувоҳлар) келтирса, (муддао алайумнинг далили) қабул қилинади.(Яъни қози: «Даъвогар муддао алайҳининг молини ғасб этган» деб ҳукм чиқаради. Натижада, ушбу айблов жарҳи мужаррад (қуруқ айблов) бўлмай унинг остида даъвогарнинг гувоҳларни ёллагани ҳам исботлади ва гувоҳларнинг фосиқ экани исботланиб, муддао алайҳи (жавобгар) мақсадига етган бўлади.) Чунки муддао алайҳи бу ишда даъвогарга қарши даъволашувчи ҳисобланади. Сўнг жарҳ (яъни «муддао алайҳининг гувоҳлари фосиқ кишилар» деган айблов) чиқарилган ҳукмга биноан (яъни қозининг: «даъвогар муддао алайҳидан тортиб олган молни тўлаб беради» деб чиқарган ҳукмига биноан) исботланади.

Шунингдек, агар муддао алайҳи: «Мен (даъвогарнинг) гувоҳлари билан шунча микдор маблағга келишиб, ушбу ботил иш хусусида менга қарши гувоҳлик бермасликлари учун маблағни уларга берганман» деб, далил келтирса, лекин (даъвогарнинг) гувоҳлари эса (барибир муддао алайҳига қарши) гувоҳликка ўтишган бўлса, кейин муддао алайҳи гувоҳлардан ўша маблағни қайтариб беришларини талаб қилган бўлса (муддао алайҳининг далили қабул қилинади).(Бунда ҳам айблов ҳукмга алоқадор жархдир, чунки мазкур айблов ичида банданинг ҳаққи бор. Мазкур айблов (жарҳ) орқали ҳам гувоҳларнинг фосиқ экани исботланади ва натижада уларнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.)

Шунинг учун, биз айтамизки, агар муддао алайҳи (жавобгар) гувоҳнинг қул эканига ёки туҳмат сабабли ҳад жазосига тортилган эканига ёхуд майхўр, бўҳтон қилувчи ёки даъвогарнинг шериги эканига далил (гувоҳлар) келтирса, (муддао алайҳининг) далили қабул қилинади (чунки мазкур масалаларда у ичида банданинг ёки Аллоҳнинг ҳаққи бўлган айбловга далил келтирган бўлади).

Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ айтади: Бир киши (бирор иш юзасидан) гувоҳлик бериб, (гувохлик берган) жойидан айрилмасдан: «Гувоҳлигимнинг баъзи жойларида хатога йўл қўйибман», деса, агар у адолатли киши бўлса, гувоҳлиги қабул қилинаверади. Гувоҳнинг деган сўзининг маъноси: «Айтишим керак бўлган нарсани унутиб ёки нотўғри нарсани қўшимча қилиб, хатога йўл қўйибман (адашибман)» деганидир. Бу киши гувоҳлигининг жоиз бўлиш далили: гувоҳ гоҳида ҳукм чиқариладиган мажлиснинг ҳайбатидан таъсирланиб баъзида шу каби (хатога йўл қўйиш) ҳолатига тушиб қолади. Шунинг учун (бундай ҳолатда унинг) маъзур экани аниқ бўлади. Шундай бўлгач, агар у адолатли киши бўлганини ҳолда хатосини ўз вақтида (яъни шу жойдан кетишдан олдин, жойида) тузатса, (унинг) гувоҳлиги қабул қилинаверади (ва киритган шу тузатиши гувохдигининг аслига илова бўлади).

Бироқ (хатога йўл қўйган ушбу) гувоҳ ҳукм мажлисидан туриб кетиб, сўнг қайтиб келиб: «Мен хато қилибман...» деса, (унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди, адолатли киши бўлса ҳам). Чунки даъвогар гувоҳни чалкаштириши ва хиёнатга етаклаши натижасида гувоҳ «хатога йўл қўйибман» деган ортиқча гапни ундан олган бўлиши мумкин. Шунинг учун (бундай гувоҳликдан) эҳтиёт бўлиш вожиб бўлади.

Шунингек, (гувоҳнинг гувоҳлик берган ва кейин «хато қилибман» деб гапини тузатган) мажлис битта бўлса (яъни гувоҳ туриб кетмасдан шу жойнинг ўзида хатосини тузатган бўлса), илова (яъни кейин айтилган гап) гувоҳликнинг аслига қўшилади ва иккиси битта гап бўлиб қолади. Лекин мажлислар турлича бўлса (яъни гувоҳ гувоҳлик бергач, туриб кетиб, кейин қайтиб келиб «хатога йўл қўйибман» деса), ҳукм бундай бўлмайди (яъни илова гувоҳликнинг аслига қўшилмайди).

Шунга кўра (хатога йўл қўйилиб, хато тузатилган мажлиснинг битта бўлиши лозимлигига кўра), агар янгилишиш баъзи ҳудудлар борасида рўй берса (масалан: гувоҳ шарқ ўрнига ғарб деб юборса) ёки айрим насаблар борасида юз берса (масалан: гувоҳ исмларни айтишда хатога йўл қўйса, гувоҳ хатосини шу жойнинг ўзида тузатса, гувоҳлик қабул қилинади, агар кетиб, кейин қайтиб келиб тузатса, қабул қилинмайди).

Бу ҳукм (яъни хатога йўл қўйилган ҳолатда хато шу жойнинг ўзида тузитилиши лозимлиги чалкаштириш ва алдаш) шубҳаси бор бўлган жойларда бўлади. Бироқ чалкаштириш шубҳаси бўлмаса, гапни қайта айтишнинг зарари йўқдир, гувоҳ одил бўлгач, гарчи мажлисдан туриб кетган бўлсада. Масалан: гувоҳнинг «гувоҳлик бераманки» деган сўзни ва ўшанинг ўрнида келадиган сўзни (масалан: даъвогарнинг ёки муддао алайҳининг исмини) айтмагани каби.(Бу қараш «Зоҳирур-ривоя» асарида келган.)

Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳимаҳуллохдан келган ривоятга кўра, агар гувоҳ адолатли бўлса, унинг шу мажлисдан бошқа жойда айтган сўзи ҳам қабул қилинаверади. («Зоҳирур-ривоя» асарида келган) саҳиҳ сўз биз зикр қилган сўздир. Аллоҳ таоло билгувчироқ.

Бурҳонуддин Марғинонийнинг

"Ҳидоя шарҳ бидоятил мубтади" китобидан