loader
Foto

Уламонинг масъулиятлари

Шайхул ҳадис Муҳаммад Салим ҳазратлари уламонинг шахсияти ва масъулияти борасида шундай деган:

1. Зоҳиран яхши амалларни бажарувчи, қалбни поклаш борасида камчиликни бартараф этувчи, яхши хулқни янада зийнатловчи;

2. Кимда ҳам зоҳирий, ҳам ботиний яхши амаллар етишмаса, уни тўлдирувчи, илм эгаллашда илғор;

3. Илми ва амалида камчилик бўлганлар, илмни ҳамда зоҳирий, ботиний яхши амалларни юксалтирувчи;

4. Адашганларнинг эътиқодини тўғри йўлга солувчи ва мустаҳкамловчи, сўнг уларни илм ҳамда яхши амалларга йўлловчи;

5. Кофирларни зулматдан нурга олиб чиқувчи, имондек қадрли хазинадан маҳрум бўлганларни тўғри йўлга солувчи;

6. Қандай усулда бўлса ҳам, юқорида айтилган фазилатларнинг эгаси бўлган шахслар билан имкон борича кўпроқ ҳамкорликда бўлиб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатувчи;

Юқоридагиларни бажаришда муваффақиятга эришиш учун киши қуйидаги сифатни ўзида шакллантирмоғи керак:

Дунёдан зоҳид, охиратга рағбатли, диний масалаларда эътиборли ва Аллоҳга ибодат қилишда бардавом бўлиш зарур.

Уламоларнинг диққатга сазовор жиҳатлари

Илмнинг асоси

Ҳазрати Суфён ибн Уяйна раҳимаҳудлоҳ ҳазрати Жаъфари Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг шундай деганларини айтади: "Инсонлардаги илмнинг асоси тўрт нарсада жамланади:

1. Киши ўз Раббисини таниши;

2. Киши Аллоҳнинг унга қилаётган яхшилигини билиши;

3. Аллоҳ ундан нима кутаётганини билиши;

4. У қандай қилиб Аллоҳга итоатсизлик қилишини билиши".

Яъни илм кишини шу тўрт амалга ҳидоят қилади, уларга риоя қилишга чорлаши илмнинг асосидир. Илм шу тарзда ўрганилмаса, у илм деб аташга арзимайди.

Уч сўзли маслаҳат

Ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳга шундай маслаҳат қилди: "Эй ўғлим, илмни одамларга кўз-кўз қилиш, улар билан тортишиш ёки кибрланиш учун ўрганма".



Мукаммал олимнинг уч сифати

Кишида уч хислат топилмагунча уни ҳақиқий олим деб атаб бўлмаслиги ҳақида ривоятлар айтилган:

1. У илмда пастда бўлганларни камситмайди.

2. Илмда ўзидан юқори бўлганларга ҳасад қилмайди.

3. Илми учун пул талаб қилмайди.

Шайх Муҳаммад Салимнинг

"Раббоний олим ким?" китобидан