loader
Foto

Баъзи олимлар нима учун уйланмади?

Никоҳ Аллоҳнинг амри, Пайғамбаримизнинг суннати бўлган ҳолатда нима учун баъзи олимлар уйланмасликни танлаганлар? Ислом тарихида илм дунёмизда осмонимизнинг юлдузлари бўладиган даражада буюк шахсиятлар бор. Бу шахсиятларнинг уйланмасдан яшаганликлари вауйланмасдан вафот этганларини биламиз. Буюк олим, бошимизнинг тожи бўлган Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг «Уламои Уззаб - Уйланмаган Олимлар» номли китоби бор. Бу китоб йигирма бир нафар уйланмаган олимлар ҳақида ҳикоя қилади.

Имом Замахшарий, Имом Нававий каби, Бишр Ал-Ҳофий каби буюк шахслар уйланмасдан яшаб, уйланмасдан вафот топганлар. Хўп, улар Аллоҳнинг ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг никоҳҳақидаги баёнларини биздан яхши билмасмиди? Албатта, билардилар. Бу ердаги муҳим жиҳатни айтиб ўтиш керак: никоҳ баъзилар учун фарз, вожиб, суннат, макруҳ ва баъзилар учун ҳаром бўлиши мумкин. Шароит тўғри келиб, никоҳ хоҳиши бўлган инсонга никоҳ фарз. Бу қанчалар оғир бўлишига қараб ҳукми вожиб ёки суннат бўлиб ўзгариши мумкин. Бир одам ўзини ва оиласини боқа олмайдиган аҳволда бўлса, уйланса, зарар қилиб, ўзи ҳам зарар топса, бу аҳволда никоҳ макруҳ бўлади. Никоҳнинг баракасидан гапирдик. Унда қандай бўлади? Агар одам таваккал қилиб уйланса, мусулмонлар ҳам ёрдам берса, бу танзиҳий макруҳ саналади.

Энг охирги даража эса никоҳнинг ҳаром бўлиши. Бир-бирига нисбатан шаҳват туйғулари ўлган бўлса, эр ва хотин орасида муносабат яшай олмайдиган даражага келган бўлса ҳам никоҳҳаром саналади. Чунки бизнинг динимиз фитрат дини бўлиб, атрофимиздаги ва тарихдаги баъзи инсонларга баҳо берганимизда шахсий, алоҳида аҳволлар мавжудлигини эътиборга олади. Улар ҳақида «Суннатни тарк этди, фарзни бажармади» каби гапларни айтиш мусулмоннинг ахлоқи эмас.

Исломда баъзи фарзлар аҳамият даражасига кўра, бошқа фарзларга қараганда ҳукмини ўзгартириши мумкин. Масалан, жамоат намози кучли суннатдир. Фиқҳ китобларимизда ўн битта ҳолатдаги инсон жамоат намозидан авф этилишига доир фатво бор. Улардан бири: агар бир олим илм билан банд бўлса, илмнинг хотири учун жамоат намозига қатнашмаслиги мумкин. Илм билан банд бўлган одамдан у масъулият олингани нақл қилинади. Исми зикр қилинган ёки қилинмаган олимлар илмда шундай хайрли ишлар қилганлар. У зотларнинг никоҳ каби фарзиятни ҳукмнинг ташқарисида баҳоланиши, албатта, муҳим ва биз ҳам шундай баҳолашимиз керак.

Онадўли тупроқларидан чиққан олимларнинг ичида ҳам баъзиларининг уйланишга имконлари бўлмаган. Бу тупроқларда иймон учун мужодала қилган ва иймоннинг илдизи суғурилаётган бир даврда унинг уруғларини қайта эккан ана шундай олимлардан бири қаршисида турган буюк ёнғинни кўриб, шу сўзларни тилга келтирган: «Иймоним ёнмоқда. Ичида унга туташган фарзандим ёнмоқда. Мен ўша ёнғинни ўчиргани кетаяпман. Бировлар мени тўсиш учун оёғимга тузоқ қўйишар эмиш?..»

Уларнинг жуда дардли ва қайғули ҳаётлари бўлганлиги сабаб уйланишга имкон топа олмаганлари маълумотларда келтирилган.

Шу сабабдан ҳам олимларимизнинг пайғамбарлар касби бўлган (ийсор) ўзи муҳтож бўла туриб, биродарини танлаш руҳини тушуниб яшаш мужодаласининг натижаси сифатида никоҳни тарк қилишлари танқидга эмас, уларни тақдирлашга сабаб бўлиши керак. Аллоҳ улардан абадий рози бўлсин. Уйни ҳам, хотиржамликни ҳам, ноз-неъматларни ҳам, никоҳни ҳам тарк қилдилар. Наслларга иймоний ҳақиқатларни етказиш ҳаракатида яшадилар.

Неча ёшда турмуш қуриш керак?

Никоҳнинг ёки турмуш қуришнинг аниқ ёши ва чегараси йўқ. Чунки турмушнинг ёши эмас, ўз вақти-соати бор. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай буюрганлар:

«Эй Али, уч нарсани асло кечиктирма: вақт кириши билан намоз ўқишни, тайёр бўлиши билан майитни дафн этишни, тенгингни топганингда уйланишни» (Термизий, Солат, 13; Термизий, Жаноиз, 73).

Фиқҳда ўқиганимизга кўра, уйланадиган инсон оқил ва болиғ бўлиши шарт. Бу дегани балоғат ёши бошқа, рушд ёши бошқа. Ҳар балоғат ёшига етган инсон рушдига етган саналмайди.

Рушд - ақлий комиллик ёши бўлса, болиғлик баданий жиҳатдан комилликдур. Шундай одамлар бор, эллик ёшда, аммо ақлий ёшини ўн ёш деса бўлади. Ўзи ўн ёшда, ақлий ёши эса элликда...

Масалан, Ҳазрати Али шундай эдилар. Ўн ёшда эканларида ақли эллик ёшдаги одамдек эди.

Ёшлар билан ўз хулосамни ҳам бўлишишни хоҳлайман.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 25 ёшларида уйландилар. Пайғамбаримизнинг нубувватидан олдинги ҳаётидан суннат учун далил чиқарилмаса ҳам, намуна жиҳатидан баъзи хусуслар олиниши мумкин. Асри саодатдаги турмушга чиққан аёлларнинг ёши ўн саккиз ва йигирма орасида бўлган.

Бу ёшдан кейинга қолинганда масала ҳар даврда оғирлашади. Ундан кейин биров-бировни ёқтирмайди. Муаммолар кўпаяди. Атроф-муҳит хавотирли, шайтон инсонни оёғидан тойдириши мумкин. Хатоларга йўл қўймаслик учун ёшларимизни рушдига, яъни ақл ёшига етишига, ақлий тарафдан ҳам ривожлантиришга ҳаракат қилишимиз ва рушдга етган ёшларимизни никоҳлашимиз зарур.

Муҳаммад Амин Йилдиримнинг

"Никоҳ аҳлоқи" китобидан