loader
Foto

Ҳунайн ғазоти

Ҳижрий саккизинчи йил, шаввод ойида бўлиб ўтган.

Сабаби: Оллоҳ таоло Уз Расулига Маккани фатҳ қилиб бергач, зулм ва душманликлардан кейин Қурайш у зотнинг пайғамбарлигини тасдикдаб мусулмон бўлгандан кейин Ҳавозин ва Сақиф қабиладарининг катталари Оллоҳ таоло Ўз Расулига ва мўминларга берган нусратдан қалблари ғазабга тўлган ҳолда бир-бирлари билан учрашдилар ва жуда катта лашкар тўпладилар. Ҳавозин қабиласининг бошлиғи уларга бош бўлиб, моллари ва оилалари билан юришни бошлашга буюрди. Улар (Макка билан Тоиф) оралиғидаги Автос номли жойга қўндидар. Уларни бундай ҳолатда чиқишга буюришнинг сабаби аҳли оида, мол-дунёни ҳимоя қилиш учун жангдан қочиб кетишлар бўдишини олдини олиш эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам шаввол ойининг олтинчисида ўн икки минг мусулмон билан улар томон йўлга чикдилар. Улар нинг ўн минги Мадина аҳлидан, икки минги Макка аҳлидан эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Абу Ҳадрад Асламийни мушриклар лашкари орасига кириб олиб, маълумот олиб қайтишини буюрдилар. Абдуллоҳ бориб уларнинг орасига кириб олди ва аскаргоҳда айланиб маълумот олиб қайтди.

Аввалроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Сафвон ибн Умайя ҳузурида совутлар, қурол-аслаҳалар борлиги билдирилган эди. У зот Сафвонга одам юбориб ундан ўша совут ва қуролларни талаб қилдилар. (Сафвон ўша пайтда мушрик эди). Сафвон айтди: "Бу зўравонликми, эй Муҳаммад?". У зот: "Йўқ, қарзга олмоқчимиз, кейин яна ўзингга топширамиз", дедилар. Шундан кейин у юзта совутни етарли қуроллар билан қўшиб берди.

Молик ибн Авф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлга чиққанларини эшитиб ўз лашкарини Ҳунайн водийсининг ҳар тарафига яширинишларини ва мусулмонлар келганларида уларга бир ҳамла билан ҳужум қилишларини буюрди.

Мусулмонлар Ҳунайн водийсига тонг ғира-ширасида етиб келдилар.

Водийнинг ҳар тарафидан чиқиб, тўсатдан ҳамла қидган душман пистирмаси мусулмонларни қўрқитиб юборди. Мусулмонлар саросимада ҳеч нарсага қарамай ортга чекина бошладилар.

Расулудлоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг томонга четлашиб, сўнг одамларга нидо қилдилар: "Менинг ёнимга келинглар эй Оллоҳнинг бандалари, мен чин Пайғамбарман, мен Абдулмуттолибнинг фарзандиман", дедилар.

Имом Муслим Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Мен Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлдим. Мен ва Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмуттолиб иккимиз у зотдан ажрамадик. У зот оқ ҳачирларига миниб олган эдилар. Мусулмонлар билан кофирлар тўқнашган пайтда мусулмонлар орқага қоча бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ҳачирларини кофирлар томон тезлата бошладилар. (Аббос айтади:) Мен у зотнинг хачирларининг юганидан тутиб, тезлаб кетмаслиги учун тортиб турар эдим, Абу Суфён эса хачирнинг белбоғидан тортиб турарди. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва салдам (Аббосга): "Эй дарахт асҳоблари, деб нидо қил", дедилар. (У овоздор киши эди. У айтади:) Овозимнинг борича: Эй дарахт эгалари", деб қичқирдим. (Дарахтдан мурод Ҳудайбия йили Ризвон байъати ана шу дарахт олдида бўлган эди). Мусулмонлар лаббай, лаббай, деб жангга қайта бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам улар олиб бораётган жангга қараб туриб шундай дедилар: "Ана энди жанг қизиди". Сўнг ердан майда тошлар олиб уларни кофирларнинг юзларига отдилар ва: "Муҳаммаднинг Парвардигорига қасам, мағлуб бўлдилар", дедилар.

Оллоҳ таоло мушрикларнинг қалбига қўрқув содди. Ҳеч кимга қарамай тумтарақай бўлиб кетдилар. Мусулмонлар эса жанг қилишни, асир олишни давом эттирар эдилар.

Бу ғазотда Расулуллоҳ содлаллоҳу алайҳи ва саллам шундай эълон қиддилар: "Ким ўзи ўлдирган мушрикни далил билан исботдаса, ўша мушрикнинг ўлжаси уникидир".

Ибн Исҳоқ ва бошқалар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Ҳунайн куни Абу Толҳа ўзи ўддирган йигирма кишининг ўлжасига эга бўдди.

Ибн Исҳоқнинг яна бир саҳиҳ ривоятида: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Сулайм бинти Милҳонни кўриб қоддилар. У эри Абу Толҳа билан бирга эди. Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Умму Сулайммисан", дедилар. У: "Ҳа, ота-онам Сизга фидо бўлсин эй Расулуллоҳ, Сиз билан жанг қилганларни ўлдирганингиздек, Сиздан қочганларни мен ҳам ўлдиряпман", деди. Унинг қўлида ханжар бор эди. Уни эри кўриб: "Ханжарни нима қиласан", деди. У: "Агар мушриклардан биронтаси менга яқинлашса мана шу ҳанжар билан сўйиб ташлайман", деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Холид ибн Валид ўддирган бир аёлнинг олдидан ўтиб қолдилар. Одамлар унинг атрофида тўпланиб олишган эди. У зот: "Нима бу?" дедидар. Холид ибн Валид ўддирган аёл, дейишди. У зот саҳобаларидан бирига: "Холиднинг олдига бориб унга: "Расулуллоҳ сизни ёш болани, аёл кишини ва қулни ўлдиришдан қайтарадилар, деб айтгин", дедилар.

Мушриклар бошлиғи Молик ибн Авф ўз қавмидан бир неча кишилар билан қочиб Тоифга етиб бориб у ердаги қўрғонга яшириниб олди. Ортида эса жуда кўп ўджаларни қолдириб кетди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлжаларни Жаърона номли жойда йиғиб, сакдашни буюрдилар ва унга Масъуд ибн Амр Ғифорийни масъул этиб тайинладилар. Ўзлари эса мусулмонлар билан бирга Тоифга йўл олиб уни қамалга олдилар. Сақифдикдар қўрғон ичидан туриб мусулмонларга камондан ўқ ёғдирдилар. Бундан бир қанча мусулмон ҳалок бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоифни ўн кундан ортиқ, баъзи ривоятларда йигирма кундан ортиқ қамал қилиб турдилар. Кейин ортга қайтишни маъқул кўрдилар. Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобадарига: "Ортга қайтамиз инша оллоҳ", деб эълон қилдилар. Айрим саҳобалар: Фатҳ қилмасдан қайтамизми? дейишди. У зот: "Агар хоҳласангиз бориб жанг қилаверинг", дедилар. Улар жангни бошлаган эдилар, уларга қаттиқ жароҳатлар етди. Шунда у зот уларга: "Эртага қайтамиз", дедилар. Саҳобалар бу гапдан хурсанд бўлдилар. Буни кўриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салдам кулдилар.

У зот қайтиб келгач, саҳобаларига: "(Бизлар) қайттувчилар, тавба қилгувчилар, ибодат қилгувчилар, Роббимизга ҳамд айтгувчилармиз", дедилар. Саҳобаларнинг баъзилари: "Эй Расулуллоҳ, Сақифга қарши Оллоҳга дуои бад қилинг", дейишди. У зот: "Оллоҳим, Сақифни ҳидоят қидгин ва ударни (бизнинг ҳузуримизга) келтиргин", деб дуо қилдидар.

Ҳеч қанча вақт ўтмай, Оллоҳ таоло Сақифга ҳидоят берди. Уларнинг вакиллари Мадинага Расудудлоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига келиб Исломни қабул қилганликларини эълон қилдилар.

Шайх Рамазон Бутийнинг

"Фиқҳус-сийра - Сийратни англаш" китобидан

Зиёуддин Мансур ҳафизаҳуллоҳ таржимаси

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Ҳунайн ғазоти