loader
Foto

Рўза тутиш учун саҳарлик қилиш

Рўза улкан ибодатдир. Унинг учун саҳарлик қилиш эса яна бир мустақил ибодат ҳисобланади. Бу борада ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилинглар. Бас, саҳарликда барака бордир”, дедилар”. (Имом Бухорий ривояти).

Абдуллох, ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтадилар”, дедилар”. (Табароний ривояти).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарликнинг барчаси баракадир. Шундай экан, уни тарк қилманглар. Жуда бўлмаса, бир қултум сув ичиб бўлса ҳам саҳарлик қилинглар. Чунки, Аллоҳ азза ва жалла ва фаришталар саҳарлик қилувчиларга салавот айтадилар”, дедилар. (Имом Аҳмад ривояти)

Саҳарлик қилишнинг афзал вақти кечанинг охиридир.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан