loader
Foto

Хитой ҳукумати Шарқий Туркистондаги мусулмонларга Рамазон рўзасини тутишни тақиқлади

- Рамазон ойида рўза тутиш тақиқланган.

- Таровиҳ намозларини ўқиш ман этилган.

- Диний маросимларни бажариш тақиқланади.

- Ҳижоб кийиш ман этилган.

- Соқол ўстириш тақиқланган.

- Шарқий Туркистондаги мусулмонларга тегишли дўкон ва ресторанлар Рамазон ойида сигарет ва спиртли ичимликлар сотишда давом этиши керак.

- Дўкон ва ресторанлар рўза вақтида очиқ бўлиши керак. Ушбу талабларга риоя қилмаган дўкон ва ресторанлар бутунлай ёпилиши таъкидланди.

Маълум қилинишича, Шарқий Туркистон қишлоқлари аҳолиси халқ қўмитасига олиб борилиб, уларнинг рўза тутган-тутмагани текширилади, уларга полиция назорати остида дори-дармон ва ичимлик суви берилади.