loader
Foto

Кибр ва манманликнинг шифоси

Эй солиҳ банда! Сен шуни билгилки, такаббур ва манманлик энг ёмон одатдир. Бу Аллоҳга душман бўлиш деганидир. Чунки кибр ва улуғлик ёлғиз Аллоҳга хос. Қуръони Каримда ҳам жаббор ва такаббур кимсалар қораланган. Ҳақ таоло марҳамат қиладики:

Яна бошқа ояти каримада бундай дейилади:

“Адбатта, мен Роббим ва Роббингиз бўлган Зотдан ҳисоб кунига иймон келтирмайдиган ҳар бир мутакаббирдан паноҳ сўрайман” деди” (Ғофир сураси, 27-оят).

Шунингдек, яна Қуръони Каримда бундай марҳамат қилинади:

“Фатҳу нусрат сўрадилар ва ҳар бир димоғдор, қайсар кимса ноумидликка учради” (Иброқим сураси, 15-оят).

Яна Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Менинг ибодатимдан кибр қилганлар эса жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар” (Ғофир сураси, 60-оят).

Ҳақ таоло кибр ҳақида яна шундай буюрган эди:

“Батаҳқиқ, удар ўзларидан кетдилар ва жуда катта саркашлик қилдилар” (Фурқон сураси, 21-оят).

Расуд Акрам солдаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилдилар: “Қалбида бир узум ёки буғдой уруғичалик кибр бўлган кимса жаннатга кира олмайди. Қалбида бир узум ёки буғдой уруғичалик иймон бўлган кимса жаҳаннамга кирмайди”.

Яна Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладиларки: “Баъзи кишилар кибрни ва зўравонликни санъат даражасига кўтарадилар. Улар шунчаликка борадиларки, исмлари жабборлар дафтарига ёзилади. Охиратда эса унга жабборларга бериладиган жазо берилади”.

Бошқа бир хабарда келтирилишича, Сулаймон алайҳиссалом девларга, парилар, қушлар ва инсонларга: “Ҳаммангиз ташқарига чиқинг!” деди. Икки юз минг қуш ва икки юз минг пари тўпландилар. Кейин бир шамол Сулаймон алайҳиссаломни учириб осмонга чиқарди. У осмонда Ҳақ таолога яқин фаришталарнинг “Субҳана” деган овозларини эшитди. Шамол Сулаймон алайҳиссаломни ерга туширди, кейин эса денгизнинг тубигача кирди. Яна овоз эшитилди: “Сулаймон алайҳиссаломнинг кўнглида зарра қадар кибр бўлганда эди, олдин осмону фалакка кўтармай, ернинг тубига олиб кирган бўлур эдим”.

Яна Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилдиларки: “Такаббур кимсалар Қиёмат кунида чумоли шаклида тўпланади. Токи, Аллоҳ таолонинг наздида одамларнинг оёқлари остида эзилиб хўрлансинлар”.

Жаноби Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Жаҳаннамда Ҳабҳаб номли бир дара бор. Ҳақ таоло такаббур ва золим кимсаларни ўша ерга отишни ўзига вожиб қилган”.

Салмон Форсий бундай дейди: “Бир гуноҳ борки, у билан қилинган ибодат ҳеч қачон қабул бўлмайди, у ҳам бўлса кибрдир”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ҳақ таоло кийимларини кибр билан ерда судраган ва мағрурланиб юрган кимсани ёқтирмайди”.

Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Бир кимса ғурур билан ўзини у ёқ-бу ёққа ташлаб, мағрурланиб юрарди. Ҳақ таоло уни ернинг тубига тиқди. Қиёматгача шундай қолади”.

Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна яна бундай марҳамат қиладилар: “Бир кимса ўзини катта олиб, солланиб-солланиб юрса, Қиёмат куни Аллоҳ азза ва жаллани ғазабланган ҳолда кўради”.

Муҳаммад ибн Восиъ айтади: “Бир куни ўғлим солланиб юрди. Уни ёнимга чақирдим, дедимки: “Кимлигингни билмайсанми? Онангни икки юз тангага сотиб олганман. Отанг эса мусулмонлар ичидаги энг ҳақир кимсадир”.

Музаффар Муҳлабни шоҳона тўн кийиб, мағрур кетаётганини кўрди. Унга: “Эй қул! Аллоҳ бундай юрганларни севмайди”, деди. У: “Сен менинг кимлигимни билмайсанми?” деб жавоб берди. Музаффар: “Биламан, олдин лахта қон эдинг, кейин мурда (сассиқ жасад) бўласан. Сен ана шундай икки нопокликнинг ҳаммолисан”.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг

"Қалбнинг давоси" китобидан