loader
Foto

«Толибон» Покистоннинг Афғонистон ҳудудига берган зарбаларига қаттиқ муносабат билдирди

«Толибон» матбуот-котиби Забиуллоҳ Муҳаммаднинг хабар беришича, Покистоннинг Афғонистон ҳудудига ҳаво ҳужумлари "ёмон оқибатларга" олиб келиши мумкин, дея хабар беради Arab News. Хост ва Пактика вилоятларини бомбардимон қилиш натижасида тинч аҳоли, шу жумладан беш аёл ва уч бола ҳалок бўлди.

Покистон ҳарбий операцияси Покистон шимоли-ғарбий қисмида жангарилар томонидан етти аскарнинг ўлдирилишига жавоб бўлди. Исломободга кўра, ҳарбийларга ҳужум Афғонистон ҳудудида уюштирилган. Покистон ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумлари пайтида Афғонистоннинг чегара ҳудудларидаги ҳарбий нишонларга зарба берилган.

"Афғонистон Ислом амирлиги бу ҳужумларни ва Афғонистон чегараларининг масъулиятсиз бузилишини қаттиқ қоралайди. Покистон халқи ва уларнинг янги ҳукумати армия генералларини Покистоннинг қўшни мусулмон давлатлари билан муносабатларини бузадиган бундай нотўғри сиёсатдан тўхтатиши керак. Бундай ҳодисалар Покистон ҳукумати назоратидан чиқиб кетадиган жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин", деди Мужоҳид.

Покистоннинг ҳаво ҳужумларига жавобан Афғонистон қуролли кучлари машқлар ўтказдилар, улар давомида душман чегарасининг нариги томонидаги ҳарбий нишонларни муваффақиятли йўқ қилдилар.