loader
Foto

Россиянинг Красногорск шаҳридаги концерт залида отишма юз берди

Москва чеккасидаги Красногорск шаҳридаги “Крокус Сити Холл” биносида номаълум шахслар отишма уюштирди. Бу ҳақда ТАSS агентлиги ёзган.

Россия Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси Москва вилоятидаги теракт бўйича жиноий иш қўзғатди.

Федерал хавфсизлик хизмати теракт оқибатида 40 киши ҳалок бўлгани, 100 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

Дастлабки тахминларга кўра, ўқ автоматдан отилган бўлиши мумкин. Маълумки, ўша пайтда "Пикник" гуруҳининг концерти бўлаётган эди.

Ҳодиса гувоҳларининг ТАSS агентлигига маълум қилишича, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Воқеа жойига тезда Москванинг Фавқулодда вазиятлар бўйича махсус отряди, махсус кучлар ва ўт ўчирувчилар етиб борди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ТASS агентлигига хабар беришларича, отишма вақтида мусиқачилар жабрланмаган.

Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев фавқулодда штаб ташкил этилганини эълон қилди.