loader
Foto

Крокусдаги терактнинг 5 та ғалати жиҳати

Михаил Подоляк Крокус Сити Холлдаги терактдаги «Украина изи» ҳақидаги Москванинг «башорат қилинадиган» ёлғонларига жавоб берди.

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Москва яқинидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида юз берган қонли теракт ҳақида баёнот берди. Унинг таъкидлашича, Россия махсус хизматларининг «Украина изи» ҳақидаги ёлғонлари олдиндан айтиб бўладиган ва кутилган эди. Подоляк бу хабарни 23 март куни Х ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида эълон қилди.

У Кроcусдаги теракт ҳикоясида ҳамма нарса нопок эканлигини кўрсатувчи 5 та фактга эътибор қаратди.

Биринчидан. Кўп сонли хавфсизлик кучлари, кузатув камералари, металл детекторлар ва бошқа ҳимоя воситалари билан тўлдирилган Россиянинг Москва вилоятида террорчилар концерт залига бемалол кириб, одамларни отиб, кейин жиноят жойини тарк этишлари мумкин бўлди.

Иккинчидан. Террор ҳаракати бир ярим соатга яқин давом этган, унинг давомида жиноятчилар тинчгина ва секин одамларни ўлдиришган ва ўт қўйишган. Бу вақт давомида Россия хавфсизлик кучлари ҳаракатсиз эди.

Учинчидан. Одамларни отиб ўт қўйган террорчилар жиноят жойини ўзлари келган машинада тарк этишади. Машина «маълум бўлди» ва қидирувга берилган. Шунга ва барча ушлаб туриш операцияларига қарамай, жангарилар хотиржамлик билан қарийб 400 км масофани босиб ўтиб, гўёки фронт чизиғига қараб йўл олишган.

Тўртинчидан. Барча далиллар воқеага радикал экстремистлар алоқадорлигини кўрсатмоқда. Аммо Москва аниқ далилларни эътиборсиз қолдириб, «Украина изи» версиясини чизмоқда.

Бешинчидан. Гумонланувчилар Украина чегарасига йўл олишмоқда, бу чегара нафақат Россия хавфсизлик кучлари билан тўлдирилган, балки миналанган. Уни сезмасдан ва хавфсиз тарзда кесиб ўтиш мумкин эмас.

"Хулоса очиқ-ойдин: Украинани теракт билан болашга ҳар қандай уринишлар мутлақо асоссиз. Бизнинг бу воқеага ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Украина Россия билан кенг кўламли уруш олиб бормоқда ва Россия агрессияси муаммосини ҳал қилади. Россия махсус хизматларининг Украина ҳақидаги версиялари мутлақо асоссиз ва абсурддир”, — деди Подоляк.