loader
Foto

Қозоғистонда 2024 йилнинг икки ойида 20 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилди

Қозоғистон автомобиллар уюшмаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида маҳаллий корхоналарда умумий қиймати 294,8 миллиард тенгедан ортиқ бўлган 22 726 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. Жорий йилда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 2023 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 16,4 фоизга кўп, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонда кўпроқ енгил автомобиллар ишлаб чиқарилади (20 899 дона, 2023 йил январь-февраль ойига қадар +19,2%). Шунингдек, маҳаллий корхоналар томонидан автобус ишлаб чиқариш 76,5 фоизга ошиб, 464 донага етди. Афсуски, юк машиналари ишлаб чиқаришда 1108 донага (-29,1%) пасайиш кузатилмоқда.

2024 йилнинг икки ойи якунларига кўра, Қостанайда (Allur) 12 738 дона (+19,9%) техника ишлаб чиқарилган. Алматида (Hyundai Trans Kazakhstan, Hyundai Trans Almaty) 7656 та (+1,7%) енгил ва тижорат автомобиллари, Семейда («СемАЗ», Daewoo Bus Kazakhstan) – 907 дона тижорат автомобиллари (+49,4%) ишлаб чиқарилган. Қарағанди вилоятида (QazTehna) – 242 та автобус (+30,8%). Кўкшетауда («КАМАЗ-Инжиниринг») 167 дона тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилган. Оралда «Уральскагрореммаш» 23 дона техника ишлаб чиқарди.

2024 йил январь-февраль ойларида ишлаб чиқарилган энг машҳур бешта бренд (Экспортни ҳисобга олган ҳолда): Hyundai (7612 дона, +1,8%), Kia (4077; +6,9%), Chevrolet (3524; -14,1%), Jac (2755) ;+11,1%) ва Jetour (2293). Модель бўйича энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар Hyundai Tucson (4495), Chevrolet Cobalt (2857), Jetour X70 (1966), Kia Sportage (1681) ва Jac J7 (1244) бўлди.