loader
Foto

Инсонларга хабар бериш ва хабарларни қабул қилиш масалалар

Савол: Бир киши унутган ҳолда нарса еяётган рўзадор йигитни кўрса, уни огоҳлантириши лозим бўладими?

Жавоб: Ҳа, лозим бўлади. Чунки унутган ҳолда еяётган рўзадор йигитни кўрган кишининг огохдантирмаслиги макруҳи таҳримий бўлади. Аммо қари киши бўлса, унда эслатмаслик афзал бўлади. Чунки рўзадорнинг унутган ҳолдаги бу «иши» маъсият эмас. Шунинг учун бу ишга сукут қилиш ҳам маъсият бўлмайди. Қарилик эса заифҳоллик пайтидир. Шояд, у еган нарсаси билан ибодатга қувват олса, деб умид қилинади. «Баҳрур-роиқ»да шундай келган



Савол: Рўзадор киши унутган ҳолатда бир нарсани еса ва шу пайтда: «Ҳой, сен рўзадорсан», дейилса, шунда ҳам у ютиб юборса, унга каффорот вожиб бўладими?

Жавоб: Унга фақат қазо вожиб бўлади, каффорот вожиб бўлмайди. Чунки динга тааллуқли ишда бир кишининг гапи фақат қазода ҳужжат бўлади, каффоротда ҳужжат бўлмайди «Жомеул музмарот»да «Нисоб»дан шундай нақл қилинган.



Савол: Дирҳам миқдоридан кўпроқ нажосати бор кийим билан намоз ўқиётган кишини кўрган киши уни огоҳлантириши вожиб бўладими?

Жавоб: Агар хабар берсам, уни ювиб ташлайди деб ҳисобласа, хабар бериши зарур, чунки бу хабарда фойда бор Аммо хабар берсам ҳам барибир эътибор бермайди, деб ҳисобласа, хабар бермаса ҳам бўлади. «Нисобул иҳтисоб»-нинг «Қирқ тўққизинчи боб»ида шундай келган.

Абдулҳай Лакҳнавийнинг

"Нафъул муфтий" асари таржимаси ва изоҳлари