loader
Foto

Рамазон ҳайити куни сиончилар ал-Ақсода сарғиш сигирни сўймоқчи

Сиончи яҳудийларнинг Ал-Ақсо масжидида оммавий рейдлар ўтказишига рухсат бериш тартиб-қоидаларини бажаришга шошилишмоқда. Шу мақсадда экстремистик диний гуруҳлар “Сарғиш сигир”ни Ал-Ақсо масжиди қаршисидаги Зайтун тоғида сўйишмоқчи.

Исроилнинг ўнг қанот гуруҳлари яҳудийларнинг башоратини амалга ошириш учун сарғиш сигирни қурбон қилишни режалаштирмоқда. Бу эса Ал-Ақсо масжидини бузиб унинг ўрнига “Учинчи ибодатхонани” қуриш чақириқларининг кучайишига олиб келиши мумкин.