loader
Foto

Исроил қўшинлари тарк этган Хон Юнус шаҳридан 56 нафар фаластинликнинг жасади топилди

Исроил мудофаа кучлари 8 апрель куни тарк этган Ғазодаги Хон Юнус шаҳридан 56 нафар фаластинликнинг жасадлари топилди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Al Jazeera хабарига кўра, бир неча ойлик амалиётдан сўнг Исроил кучлари ҳудудни тарк этгач, шаҳарнинг турли қисмларида жасадлар топила бошлаган. Вайроналарни текшириш жараёнида кун давомида камида 56 нафар жасад аниқланган. Маҳаллий расмийлар бу рақамлар кўпайиши мумкинлигини билдирган.

Agence France-Presse ахборот агентлигининг тўғридан-тўғри Ғазода фаолият олиб борган ходимлари хабарига кўра, жасадлар сони бир неча юз нафар бўлиши мумкин. Ҳарбий амалиёт пайтида аскарлар ўлдирган маҳаллий аҳоли вакиллари кўп ҳолларда вайроналар остида қолиб кетган ва уларни чиқариб олиш имкони бўлмаган.

Айни пайтда Хон Юнусда қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани маълум қилинган. Ҳудудга тезкор гуруҳлар ва уларга ёрдам беришни истаган кўнгиллилар жалб қилинган.