loader
Foto

Аёл ва эр ҳақларига тааллуқли масалалар

Савол: Эр аёлига яқинларини зиёрат қилиши учун уйдан чиқишига рухсат бериши жоизми?

Жавоб: Эр аёлига бир қанча ишлар зарурати туфайли уйдан чиқишига рухсат бериши мумкин бўлади. Бошқа ишларда эса мумкин бўлмайди. Агар бошқа ишларда ҳам рухсат берса иккаласи ҳам гуноҳкор бўлади. Қуйидаги ишлар учун аёлнинг уйдан чиқишига рухсат бериши жоиз бўлади:

• Ота-онасининг зиёратига, уларнинг таъзиясига, бемор бўлганларида бориб кўришга ва бошқа маҳрамларини зиёрат қилишга рухсат бериши жоиз;

• Доялик қилиши учун чиқишга рухсат бериши жоиз;

• Агар аҳдлашган бўлса, ғассоллик қилиши учун чиқишга рухсат бериши жоиз;

• Илм даргоҳига бориши учун чиқишга рухсат бериши жоиз;

• Шунингдек, аёлининг бошқада оладиган ҳаққи бўлса ёки зиммасида бошқага бериши лозим бўлган ҳақ бўлса ҳам чиқишга рухсат бериши жоиз бўлади.

Булардан бошқаларида чиқишга рухсат бериши мубоҳ бўлмайди. «Матолибул муъминин»да «Муҳийт» ва «Жомеул фатаво»лардан шундай нақл қилинган.

Мен айтаманки, буларнинг барчаси фитна хавфи йўқ пайтга хосдир. Агар фитна хавфи бўлса, бирор заруратсиз чиқишга рухсат бериш жоиз бўлмайди. Шунинг учун ҳам баъзи уламолар: «Бизнинг замонимизда аёлларнинг илм мажлисига чиқишлари ҳам жоиз эмас», деганлар.

Савол: Аёл ўзида воқе бўлган бир нарсага далил-ҳужжат изласа, эри эса жоҳил бўлса ва олимдан ўша масалани сўраб ҳам бермаса, аёлнинг ўзи ўша масалани сўраб билиши учун уйдан чиқиши жоизми?

Жавоб: Ҳа, жоиз бўлади. Агар эри сўраб беришдан бош тортган масала аёл билишга муҳтож бўлган нарса бўлса ва уни фақат олимдан сўраш орқалигина билиши мумкин бўлса, уни сўраш учун аёлнинг уйдан чиқиши жоиз бўлади. Чунки ҳар бир муслим ва муслимага ўзи муҳтож бўладиган илмни талаб қилиши фарздир. «Фатавои Қозихон»да шундай келган.

Савол: Эр хотинининг ота-онасини хотини олдига киришларидан ман қилиши мумкинми?

Жавоб: Йўқ, мумкин эмас. «Сирожия»да шундай келган.

Савол: Эр хотинини бирор қилиғи сабабли уриши мумкинми?

Жавоб: Ҳа, мумкин.(Уламолар эрига итоат қилмаётган хотинни эри уриши мумкин эканини, аммо уришдан олдин қиладинадиган тарбиявий ишларни олиб бориши лозимлигини айтганлар. Шу маънода эр хотинини тарбиялашда қуйидаги учта босқич тартибига риоя қилиши лозим:) Айтиладики, эр хотинини тўртта ишда ва уларнинг маъносидаги ишларда уриши мумкин бўлади:

1. Эри учун зийнатланишни тарк қилса;

2. Эри тўшакка чорлаганда ҳайз ва нифосдан пок бўла туриб, унга бўйинсунмаса;

3. Эрининг рухсатисиз уйидан чиқса;

1. Хотинига мулойимлик билан насиҳат қилиш. Агар хотини ушбу насиҳат билан эрига итоат қилишга қайтса, мақсад ҳосил бўлгани учун кейинги босқичларга ўтилмайди;

2. Агар насиҳати кор қилмай, яна итоатсизлик қилаверса, ётоқни бўлак қилиш. Баъзи уламолар эрнинг уч кунгача хотинига гапирмаслиги ҳам шунга киради, деганлар.

3. Ўтган икки босқичдаги ишларни қилгандан кейин ҳам, хотин ўзгармаса ва уни тўғри йўлга солишга уришдан бошқа йўл қолмаган бўлса, оилани сақлаб қолиш учун урушга рухсат берилган. Аммо уриш қаттиқ оғритмайдиган, суякларига жароҳат етказмайдиган ва қон чиқармайдиган даражада бўлиши шартдир. Шунингдек, уришда юзга уришдан сақланиш ҳам лозим бўлади.

Демак, эр ўзига итоат қилмаётган хотинини бирданига уриб, тарбиялаб қўйишга ўтмайди, балки уришни охирги чора сифатида кўриб, унгача олиб бормасдан тарбиялашга ҳаракат қилади.

4. Намозни тарк қилса ва жунубликдан кейин ғусл қилишни тарк қилса. «Мажмаул баракот»да «Қуня»дан шундай нақл қилинган.

Сўнгра намозни тарк қилгани учун уриш ҳақида битта ривоят бор. Кўпчиликка эргашган ҳолатда «Канз»да шунга суянилган. «Ниҳоя»да Ҳокимуш-шаҳид раҳматуллоҳи алайҳга эргашиб бундай дейилган: «Уриш жоиз эмас (яъни, хотин намозни тарк қилганда), чунки унинг манфаати эрга бўлмайди».

Тўртта ишнинг маъносидаги ишларда ҳам уриш жоиз бўлади, деганда қуйидагилар назарда тутилган: хотин шариатда ман қилинган ишлардан бирортасини қилган бўлса ва шариатда ўша ишга бирор таъзир тайин қилинган бўлмаса, ўша иш туфайли эр хотинини уриши мумкин бўлади. Шунга кўра, хотин эрининг чўрисини рашк туфайли урса, эрининг ваъз насиҳати унга кор қилмаса, шунда эр хотини-ни уриши жоиз бўлади. «Қуня»да шундай келган.

Бунга қуйидагиларни ҳам қўшиб қўйиш лозим бўлади:

• Ҳали ақли тўлишмаган ёш бола йиғлаганда хотин уни урса, эр хотинни уриши жоиз бўлади. Чунки ёш болани уришни ман қилиш, ҳайвонни уришни ман қилишдан авло ҳисобланади;

• Хотин эрини ҳақорат қилса ёки унинг кийимини йиртиб ташласа ёки унинг соқолидан тутиб: «Эй эшшак», «Эй аҳмоқ» каби сўзларни айтса;

• Хотин номаҳрам кимса учун юзини очса;

• Бегонани ҳақорат қилса;

• Бегонага атайлаб овозини эшиттирса. «Баҳрур роиқ»нинг (Таъзир бериш фасли)да шундай келган.

Савол: Рўза тутмайдиган, намоз ўқимайдиган ва эрининг қайтариқларига риоя қилмайдиган фожира хотинни эри талоқ қилиши вожиб бўладими?

Жавоб: Агар хотин фосиқликка одатланган бўлса, эрнинг зиммасига унга амру маъруф ва наҳйи мункар қилиши лозим бўлади. Шунингдек, жоиз миқдорда уриши ҳам мумкин. Шундан кейин ҳам риоя қилмаган хотинни талоқ қилиш барибир вожиб бўлмайди. Чунки эр ўзининг ҳаққини адо қилган бўлади. Гуноҳ хотиннинг ўзига бўлади. «Хизонатур-ривоят»да «Қуня»дан шундай нақл қилинган. Бу «Дуррул мухтор»да ҳам очиқ равишда «Ўлик ерларии тирилтириш китоби»дан олдинроқ ўринда айтилган.

Шариат тақозоси шудир. Аммо тақво тақозосига кўра иш тутган эр ундай хотинни талоқ қилади. Ривоят қилинишича, обид инсонлардан бири бир куни хотинига пахта сотиб олибди. Шунда хотини пахта сотувчиларни ғийбат (Ғийбат деганда гапирилаётган жойда бўлмаган киши ҳақида у эшитса хафа бўладиган гапларни гапириш тушунилади. Аммо олтита ўринда бундай гапни гапиришга шариатда рухсат берилган:) қилиб: «Улар сизга хиёнат қилишибди», дебди. Шунда ҳалиги обид инсон хотинини талоқ қилган экан. Ундан бунинг сабабини сўрашганида: «Ғийбат қилгани учун уни қўйдим. Чунки қиёмат кунида ҳақларини талаб қилувчилар мени ўртага олишганида надомат чекиб қолмай дедим», деб жавоб берган экан. Фақиҳ Абу Лайснинг «Танбеҳул ғофилин»ида шундай келган.

Мен айтаманки, ушбу ҳикояда бир қанча ишоралар бор:

Биринчи ишора: ҳар бир инсонга одамларни ғийбат қиладиган ва бунга одатланган кимсани дўст тутмаслик муносибдир;

Иккинчи ишора: ғийбат энг катта гуноҳлардандир;

Учинчи ишора: бировни ўзи йўқлигида агарчи унинг хиёнат қилиш сингари дунёвий ишларидан бўлган одатини айтса ҳам ғийбат ҳисобланади. Агар хотиннинг маҳрини беришга қодир бўлсагина талоқ қилиши жоиз бўлади. Акс ҳолда талоқ қилмайди. «Ашбоҳ ван-назоир»да шундай келган.

Савол: Агар хотин ғусл қилса бошига зарари бўлса, эр эса яқинлик қилишни хоҳласа, хотин эрнинг талабини рад қиладими?

Жавоб: Эрнинг талабини рад қилмайди. Балки ғусл ўрнига таяммум қилади. «Жомеур-румуз»да шундай келган.

Савол: Эрнинг зиммасига бемор хотинини таҳорат қилдириб қўйиш вожиб бўладими?

Жавоб: Йўқ, вожиб бўлмайди. Аммо қули ва чўриси касал бўлса уларни таҳорат қилдириб қўйиши вожиб бўлади. Бундаги фарқ шуки, қул унинг мулки ҳисобланади, мулкини эса ислоҳ қилиши вожиб бўлади. Хотини унинг мулки эмасдир. «Ашбоҳ ван-назоир»да шундай келган.

Абдулҳай Лакҳнавийнинг

"Нафъул муфтий" асари таржимаси ва изоҳлари