loader
Foto

Фиқҳий мазҳабларга эргашиш зарурати

Тақлид сўзи араб тилида, бирор нарсани бўйнига осиб олиш, мансабга тайин қилиш, мажбурият юклаш, ўхшатиш, маъноларини билдиради. Ўзбек тилининг изохди луғатида эса, фаолиятда ўзгаларга эргашиш, ўзгалар намунаси асосида иш олиб бориш маъноларини билдириши келтирилган.

Истилоҳий маънода эса, тақлид - сўзи хужжат бўлмаган шахснинг гапини хужжатини билмасдан қабул қилиб, амал қилишдир (Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Усулул фиқҳ. Б. 521).

Тақлид вожибдир. Чунки, динга амал қилишда тақлид қилмай нажот топиш мушкулдир. Баъзи шаръий далилларни бир неча маънолари бўлиб, амал қилишда улардан бирини тайин қилиш ёки устун бўлганини топишга ҳар ким ҳам қодир эмас. Бундан ташқари айрим масалалар бўладики, Қуръон ва ҳадисда унинг ёрқин далили бўлмайди. Натижада унинг ҳукмини ечиш учун бутун шаръий далилларни ўрганиб ҳукм чиқаришга эҳтиёж туғилади. Табиийки, бунга ҳар ким қодир бўлмайди. Мана шу сабаблар туфайли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун соғлом ақл эгаларида мужтаҳид имомларга эргашиш зарур, деган фикр туғилиши табиий бир ҳолдир. Аммо, ҳозирда муайян бир мазҳабга эргашган кишиларни кўр-кўрона тақлид қи-лишда айблаб, уларни гумроҳликда айбловчи тоифалар пайдо бўлганки, уларнинг даъво қилишича мужтаҳид имомларга эргашиш, уларга тақлид қилишнинг ҳожати йўқ эмиш. Бу тоифа тақлидни ҳаром, ширк, тақлид қилувчиларни эса адашган гумроҳлар деб номлашгача борадилар. Уларнинг даъвосича ҳар бир инсон ўзи тўғридан-тўғри Қуръони Карим ва ҳадислардан далил олиб амал қилиши керак. Шуни ҳам эслатиш зарурки, пайдо бўлганига 200 йилга яқин бўлган, фақат оят ва ҳадисга амал қилишни даъво қилувчи салафийлар ўзлари айтгандек битта тоифага айлана олмади. Улар ўзаро фиқҳца ихтилоф қилганларини кўйиб турайлик, ҳатто ақидавий масалаларда ҳам ўзаро ихтилоф қилганлар. 2008 йили замондош саудиялик доктор Саъд ибн Абдуллоҳ ал-Барик салафийларнинг катталари ўртасидаги ихтилофларни китоб ҳолига келтириб, унга "Ал-ийжоз фи ихтилафи Албоний ва Ибн Усаймин ва Ибн Боз" ("ал-Ийжоз" - "қисқача" ) деб номлаб, икки жилдда нашр қилган. Эътиборга молик томони у китобда салафийларнинг нафақат фиқхда, балки диннинг асли бўлган ақидадаги ихтилофларини ҳам келтирган. Ундай нуқталар анчагина. Умматни бирлаштиришни даъво қилган салафийлар 200 йил ичида тўртта катта фирқа-га бўлинди: ас-Салафия-ал-илмия (1920 й.), ас-Салафия ал-жиҳодия (1979 й.), ас-Салафия ас-сурурия (1984 й.), ас-Салафия ал-жомия (1990 й.). Аллоҳга аён ҳали улар Аҳли сунна вал жамоа сингари 14 асрни кўрсалар, неча тоифага бўлинаркин?!

Бунинг устига салафийлар уммат эътироф этган мужтаҳидлар, уламою фузалоларга, фақиҳ ва мутасаввиф зотларга нисбатан ҳам беодоблик қиладилар. Бунинг натижасида иттифоқ ва бирликка буюрилган уммат орасида турли шубҳалар, тафриқалар келиб чиқишига сабабчи бўладилар. Хўш, тақлид ўзи нима, унинг жоизлигига Қуръон ва суннатда бирорта далил борми, бу каби саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Тақлиднинг вожиблигига ишора қилувчи оятлардан намуналар

"Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз" (Наҳл сураси, 43-оят)

"Сўнгра, (Эй, Муҳаммад!) "Иброҳимнинг Сизга ҳақ йўлдан чалғимаган динига эргашинг, у мушриклардан эмас эди, деб ваҳий юбордик" (Наҳл сураси, 123-оят).

"Аллоҳ рост айтди. Иброҳимнинг йўлдан тойма-ган миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди" (Оли Имрон сураси, 95-оят).

Тақлиднинг вожиблигига далил бўлувчи ҳадислардан намуналар

"Хузайфа розияллоҳу анҳу айтадилар: Биз Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида эдик. У зот. «Мен сизларнинг орангизда яна қанча яшашимни билмайман. Шунинг учун мендан кейингиларга эргашинглар деб, Абу Бакр ва Умарга ишора қилдилар» (Имом Термизий ривояти).

"Сизлар менинг суннатим ва тўғри йўлдан борувчи халифалар суннатини лозим тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишланглар" (яъни маҳкам тутинглар) (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга ўзларининг вакиллари қилиб юбораётиб, у кишига:

“Агар сенга бир ҳукм чиқариш керак бўлиб қолса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?" дедилар.

"Аллоҳнинг Китоби ила ҳукм чиқараман", деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳнинг Китобида бўлмаса-чи?" дедилар.

"Расулуллоҳнинг Суннати ила", деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Расулуллоҳнинг Суннатида ҳам бўлмаса-чи?» дедилар.

«Ўз раъйим билан ижтиҳод қиламан. Бўш келмайман", деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг кўксигауриб:

"Расулуллоҳнинг элчисини Расулуллоҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», деб ниҳоятда мамнун бўлдилар".

Бу ҳадисдан учта нарса тушунилади:

Қуръон ва суннатда шаръий далили келмаган масалаларнинг кўплиги;

Қуръон ва суннатда шаръий далили келмаган масалаларда ижтиҳод қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафидан мақбул деб билинганлиги;

Ижтиҳод Аллоҳ ва Расули тарафидан солиҳ бандаларга берилган неъмат эканлиги.

Яъни: “Қачонҳукм қилувчи ижтиҳод қилиб, тўғри топса, унга икки ажр берилади. Қачон ҳукм қилувчи ижтиҳод қилиб, хато қилса,унга битта ажр берилади" (Имом Бухорий ривоятлари).

Тақлиднинг ҳақиқати

Ислом динининг асл ҳақиқати Аллоҳга итоат этишга чақиришини ҳеч бир мусулмон инкор этмайди. Шунингдек нима ҳалол, нима ҳаром ва нима жоиз, нима ножоиз эканидаги илоҳий аҳкомларнинг таржимони бўлмиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам итоат этиш вожиб бўлади. Чунки Аллоҳ таоло Нисо сурасида: "Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлади" - деган (80-ояптў

Шунга аниқлик киритиб кетиш керакки, тақлид ва эргашишнинг фарқи бор. Тақлид деганда илмига амал қилувчи олимнинг айтганларига ҳужжат талаб қилмай амал қилиш тушунилади. Пайғамбаримиз алайҳисса-ломнинг сўзлари ва амаллари тўғридан тўғри ҳужжат бўлганлиги учун у Зотга тақлид қилмаймиз, балки эргашамиз. Тоат ибодат масалалари, муомала масалалари барча-барчасида Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қили-нади. Қайси бир киши ушбу масалаларнинг ечимида Аллоҳ ва Расули сўзини ташлаб, бошқа кишига итоат қилиш мумкин деса ёки мужтаҳид бу масалаларнинг ечимида Аллоҳ ва Унинг Расулига эҳтиёжи йўқ деб тушунса, бундай одам ислом доирасидан чиқади.

Қуръони каримдаги баъзи оятлар ва баъзи ҳадислар шу даражада аниқ ва равшан келганки уни англашда ҳеч бир қийинчилик бўлмайди. Араб тилидан хабари бор кишилар мазкур оят ва ҳадисларни тушунаверадилар. Масалан, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж ибодатларини бажариш кераклиги ёки зино, ўғирлик, қотиллик каби ишлардан тийилиш кераклиги ҳақидаги кўрсатмаларда ҳеч қандай чигаллик, мах-фийлик ва иккиланиш йўқ. Шу сабаб, бу масалаларда ижтиҳодга ҳам ўрин йўқ. Лекин Қуръон ва суннатда баъзи аҳкомлар борки, уни тушуниб олиш, мақсадни англаб етиш оддий инсонга мушкуллик туғдиради. Масалан, Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда: “Ким намозда Фотиҳани ўқимаса, намози дуруст эмас" - дейилган. Бошқа бир ҳадисда эса: “Ким имомнинг ортида намозўқиса, имомнинг қироатиуучун ҳам қироатдир" - дейилган (Имом Аҳмад ривоятлари).

Бу ҳадисларни кўрган оддий инсон худди ёруғда равон кетаётган киши қоронғу тушгач чироғи йўқлиги сабаб юриши секинлашиб, балки умуман юролмай қолганидек, қайси ҳадисга амал қилиш керак, деган савол олдида ҳайратда лол қолади. Бундай пайтда ўз фикримизча иш тутмай, Қуръон ва суннатни тушунишда юксак илм соҳиблари бўлган уламоларнинг фикрига тақлид қилишимиз энг тўғри йўл бўлади.

Қуръон ва суннатдан ҳукм олишнинг икки кўрини-ши бор бўлиб, биринчиси: ҳар ким ўзича, ўз ақли, ўз тушунчаси қадар оят ва ҳадисларни тушуниш ва унга амал қилиш. Бу жуда хатарли ва ҳалокатга яқин йўлдир. Иккинчиси: асри саодатга яқин яшаган, саҳобалар, тобеинлар каби нубувват чашмасидан баҳраманд бўлган салафу солиҳларнинг тушуниши.

Улар Қуръон нозил бўлган муҳит ва вақтга яқин бўлганлари, ўша давр тили ва шароитини яхши билганлари учун шариатнинг асосий манбаларини ҳозирги давр одамларидан бир неча чандон яхшироқ тушунганлар. Шу сабаб агар биринчи йўлни хатарли эканлигини англаб, ўз ақлимизга суянмай оят ва ҳадисларни англашда мужтаҳид имомлардан бирига тақлид қилсак, унинг йўлига юрсак, шунда бизни оят ва ҳадисларни тушунишда фалон олимга тақлид қилди, дейилади. Бу билан биз Аллоҳ ва Расулининг ҳукмини қўйиб, бир олимга эргашган бўлмаймиз. Тақлиднинг қисқача ҳақиқати шу. Агар ушбу жараёнга инсоф назари билан қаралса бундай тақлидни ширк, гумроҳлик ёки Қуръон ва ҳадисни қўйиб бошқага итоат қилиш, демоқ мутлақо ноўрин ҳисобланади. ("Тақлиднинг шаръий ҳукми китоби” 7-9-саҳифалар).

Тақлид икки хил бўлади

Биринчиси: киши тақлид қилиш учун муайян бир имомнинг фикрида тўхтаб қолмайди. Бир масалада бир имомнинг йўлини тутса, бошқа масалада бошқа имомнинг йўлини тутади. Тақлиднинг бу турини тақлиди мутлақ, умумий тақлид, тақлиди ғойри шахсий дейилади.

Иккинчиси: тақлид учун муйян бир имомни ихтиёр қилади. Ҳар бир масалада унинг сўзини қабул қилади. Буни тақлиди шахсий дейилади.

Саҳобалар даври ва мутлақ тақлид

Тақлид саҳобалар даврида ҳам бўлган. Улардан илм билан шуғулланмаганлари ва маълум масалаларда ўзларининг ижтиҳодлари бўлмаган саҳобалар таниқли фақиҳ саҳобаларга мурожаат қилиб уларнинг маслаҳатлари бўйича иш қилганлари тарихдан маълум. Саҳобалар даврида мутлақ тақлид ва шахсий тақлидга оид далиллар жуда кўп, бунга оид кўп китоблар ёзилган. Шундай бўлсада, мутлақ тақлидга оид баъзи мисоллар

келтирилади:

1. Ибн Аббос ривоят қилади, Умар ибн Хаттоб Жобияда хутба қилди, унда: "Эй одамлар! Агар сиз Қуръондан нимадир билмоқчи бўлсангиз, Убай ибн Каъбга боринг, агар меросни ўрганмоқчи бўлсангиз, Зайд ибн Собитга боринг, агар фиқҳдаги ҳалол ва ҳаром ҳақида билмоқчи бўлсангиз, Муоз ибн Жабалга боринг, агар мол-дунё сўрамоқчи бўлсангиз, менга келингиз, зеро Аллоҳ мени васий ва тақсимловчи қилиб қўйди" - дедилар. (Имом Табароний ривояти)

Умар розияллоҳу анху ўзининг хутбасида одамларга тафсир, мерос ва фиқҳмасалаларидаҳар бир йўналишдаги мутахассис олимларини билиб олиши ва улардан ўрганишлари кераклигини айтди. Маълумки, матнларни ва барча далилларни тушунишга ҳамманинг ҳам қобилияти етмайди. Айтилганлар икки томонга ишора қилади: кимнинг қобилияти бўлса, олимларга уларнинг ҳужжатлари ва далилларини тушуниш учун мурожаат қилиши керак, қобилияти йўқлар эса, масалани ҳал қилишда олимларга мурожаат қилишлари ва уларнинг маслаҳатларига асосан иш қилишлари лозим.

Истинбот (оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш) қобилияти бўлмаганлар, илм эгаларига эргашишлари ва далилларнинг тафсилотларига берилмай, фақат уларнинг маслаҳатига амал қилиши керак.

2. Салим ибн Абдуллоҳривоят қилади, “Абдуллоҳ ибн Умардан, қарз олган ва уни вақтида қайтаришга келишилган одам эслатилди. Кейин қарздор қарзни маълум қисмини муддатидан олдин берса, қолганини кечиб юборишига рози бўлди. Ибн Умар бундай келишувни маъқулламади ва ман қилди" (Имом Молик ривояти).

Бу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳужжат сифатида келтирилган бирорта муайян ҳадис зикр қилинмаган. Бу Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг шахсий қарори бўлгани аниқ. У ҳеч қандай далил келтирмади ва бошқалар ҳам ундан сўрамади.

3. Абдураҳмон: "Муҳаммад ибн Сириндан умумий ҳаммомларга бориш ҳақида сўрадим, у: "Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу буни маъқулламаган", деган жавобни берди", деган (Асқалоний "Ал-Матолиб ал-олия” китобида келтирган).

Саҳобаларни жуда яхши билган тобеинлардан бири Ибн Сирин, умумий ҳаммомларга бориш ҳақидаги бир неча ҳадислар бўлишига қарамай Умарнинг маъқулламаганидан бошқа ҳеч қандай далил келтирмаган.

Саҳоба ва тобеинлар даврида шахсий тақлид

Шахсий тақлид (маълум бир олимга эргашиш)га ҳам ҳадис китобларидан жуда кўп мисол келтириш мумкин. Улардан баъзилари қуйида келтирилади:

Имом Бухорий Икримадан ривоят қилади, Мадина аҳли (Маккада) Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан: "Агар аёл зиёрат тавофини қилгандан кейин ҳайз кўриб қолса, нима бўлади? деб сўрашди. Ибн Аббос: “У ҳолда аёл (видо) тавоф қилмасдан қайтиб кетаверади", дедилар. Мадиналиклар: “Биз сенинг сўзингни олмаймиз, Зайд ибн Собитнинг сўзини оламиз", дейишган. Бу ривоятдан равшан кўриниб турибдики Мадиналиклар шахсан Зайд ибн Собитга тақлид қилар экан. Ривоятда келтирилган мадиналикларнинг: "Биз сенинг сўзингни олмаймиз, Зайд ибн Собитнинг сўзини оламиз", деган гапи бунга равшан далил бўлади.

Ҳузайл ибн Шураҳбилдан ривоят қилинади, бир қанча одамлар Абу Мусо ал-Ашъарийга мерос масаласида савол беришди. Абу Мусоуларга жавоб бериб, фикрини тасдиқлатиш учун Абдуллоҳ ибн Масъудга мурожаат қилишни таклифини берди. Улар маслаҳатга биноан, Абдуллоҳ ибн Масъудга бориб бошқача фатвони эшитдилар, қайтиб Абу Мусога Абдуллоҳ берган фатвосини айтидилар. Шунда Абу Мусо: «Сизларнинг орангизда бундай олим бор экан, мендан ҳеч нарса сураманг», деди (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ривояти).

Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Масъуднинг илмини юқори эканини тан олиб бошқаларни дин масалалари бўйича ундан сўрашларини буюргани, муайян кишига эргашишга амалий кўрсатма бўлди.

Баъзилар, Абдуллоҳ бор экан Абу Мусо ўзига эргашишни тақиқлаши, ўша даврда тирик бўлган бошқа саҳобалардан ҳам сўрашни ман қилмайди, дейдилар. Абдуллоҳ кўпроқ билимга эга экан, одамлар барча масалалар бўйича унга мурожаат қилишларини Абу Мусо алоҳида таъкидлаб қўйди. Бу ҳолат Усмон розияллоҳу анҳу даврида Куфада, Абдуллоҳ ибн Масъуд олим, деб тан олинган жойда бўлган. Бу вақтда ҳали ҳазрати Али Куфага келмаган эдилар. Бундан келиб чиқиб, Абу Мусонинг фикрини қуйидагича тушуниш мумкин: "Олимроқ одам бўлган вақтда, нима учун камроқ билувчи одамни олдига бориш керак? Куфада Абдуллоҳдан бошқа билимлироқ киши бўлмагани учун унга эргашиш шарт”.

Имом Абу Довуднинг "Сунан” китобида келтирилган ривоятда Амр ибн Маймун Авдий: "Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу бизнинг олдимизга, Яманга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари сифатида келган. Мен унинг овозини бомдод намозида такбир айтганда эшитдим, овози кучли эди. Менинг унга муҳаббатим пайдо бўлди ва Шомда вафот этиб кўмилмагунча унинг жамоасини тарк қилмадим. Сўнг ундан кейин энг фақиҳ одамни қидиришни бошладим ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни топдим. У билан ҳам вафот этгунича бирга бўлдим”, деган.

Амр ибн Маймун Муоз розияллоҳу анҳу вафотидан кейин олим одамни қидирган. У Муоз ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу билан юриб, улардан илм ўрганган. Муоз розияллоҳу анҳу тирик бўлганда ундан сўради, вафот этганда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан сўради. ("Ат-тақлиди аш-шаръий фил-умурил фиқҳийя ва аҳамиятуҳу фил-ислам” китоби, 90-91 саҳифа)

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Қуръон ва ҳадисдан тўғридан-тўғри ҳукм олишга ҳамма ҳам қодир эмас. Шунинг учун Аллоҳ таоло бизларга: "Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз" -дея марҳамат қилган. Бу ояти каримадан тақлиднинг вожиблиги тушунилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида барча мусулмонлар ўзлари билмаган масалаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганлар. Саҳобаи киромлар даврида олим саҳобалардан ёш саҳоба ва тобеинлар таълим олишди. Шу кишилар муайян уламоларнинг йўлларини тутишлари анъанага айланиб қолди. Бу анъана саҳобалар давридан тобеинлар даврига, тобеинлардан табаъ тобеинларга шу зайлда давом этиб, натижада фиқҳий мазҳаблар кўпайиб борди.

Аммо вақт ўтиши билан улар орасидан тўрт йирик мазҳаб: ҳанафийлик, моликийлик, шофеийлик ва ҳанбалийлик ажралиб чиқди ва уларнинг мазҳаблари мусулмонлар оммаси томонидан "фиқҳий мазҳаблар" деб эътироф этилди.

Мазкур тўрт мазҳабнинг тўғрилиги ва ҳақ эканлиги ҳақида барча мусулмон уммати ижмо (иттифоқ) қилганлар. Аллома Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг "Тўрт мазҳабдан бошқага эргашганга раддия” номли китобида шундай деган: "Аллоҳтаоло шариатни сақлаш ва динни муҳофаза қилиш учун ўз ҳикмати билан одамлар ичидан тўрт забардаст имомларни чиқариб берди. Уларнинг илму маърифатда юқори мартабага эришганларини, чиқарган фатво ва ҳукмлари ҳақиқатга ўта яқинлигини барча уламолар бир овоздан эътироф қилганлар. Барча ҳукмлар ўшалар орқали чиқариладиган бўлди".

Имом Бадриддин Заркаший "Баҳрул муҳит” китобида шундай ёзади: "Мусулмонларнинг эътироф қилинган тўрт мазҳаби ҳақдир ва ундан бошқасига амал қилиш жоиз эмас”.

Имом Али ибн Абдуллоҳ Самҳудий ўзларининг "Иқдул фарид фи аҳкомит-тақлид” номли асарларида шундай деганлар: "Билингки, ушбу тўрт мазҳабдан бирини ушлашда катта фойда бор. Ундан юз ўгиришда эса, катта муаммо ва ихтилофлар бор". Имом Самҳудий сўзларини давомида шундай дейди: "Бир мазҳабда юришда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган қуйидаги ҳадисга амал қилиш бор:

Яъни: “Агар ихтилофни кўрсангиз, катта жамоа-нилозим тутинг" (Имом Ибн Можа ривояти). Демак, мазҳабга эргашиш катта жамоага эргашиш ҳисобланади.

Машҳур аллома Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг "Мажмуатул фатово" китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: "Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеийларни ҳам, ҳанбалийларни ҳам, моликийларни ҳам мазҳаби тарқалмаган, бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Шунинг учун ушбу диёрларда яшовчи, ижтиҳод даражасига етмаган кишиларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш вожиб бўлади. Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада яшовчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда барча мазҳабларни топиш имконияти бор".

Юқоридаги етук уламоларнинг бу мавзудаги фатво ва хулосаларини кўплаб келтириш мумкин. Бундан бизнинг юртимизда Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабига амал қилиш лозим экани маълум бўлмоқда.

Минг афсуслар бўлсинки, мана шундай етук олимлар бир мазҳабни маҳкам ушлаб, тўғрилигини эътироф қилиб турган бир пайтда баъзи юртдошларимиз ҳали дастлабки илмий кўникмаларни ҳосил қилмаган бўлсаларда: "Мен Қуръон ва ҳадисдан ўзим ҳукм оламан", деб даъво қилиб, турли ихтилофларни келтириб чиқармоқдалар. Баъзида ўзлари адашгани етмагандек, ўзгаларни ҳам йўлдан урмоқдалар. Бу ихтилофлар ва муаммоларнинг ечими бемазҳабликни қўйиб, Ахди сунна вал жамоанинг муайян бир фиқҳий мазҳабига амал қилиш, мазҳаблар ўртасидаги ўзаро ҳурматни сақлаш, Қуръон ва суннатни улуғ мужтаҳид уламоларимиз каби тушунишдир.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,

Фатво маркази директорининг

"Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими" китобидан