loader
Foto

Швеция Ироқ вазирини инсониятга қарши жиноятларда айблаши мумкин

Гарчи Швеция прокуратураси вазирнинг исмини айтмаган бўлсада, Швеция оммавий ахборот воситалари тергов мавзуси Ироқ мудофаа вазири Нажа ал-Шаммари эканлигига ишонмоқда.

Прокурорнинг баёнотига кўра, у «инсониятга қарши жиноятларда гумон қилинган Ироқ вазири» устидан шикоятлар олган. Прокурорларнинг сўзларига кўра, тергов ҳанузгача «жуда эрта босқичда».

Швециянинг бир қанча оммавий ахборот воситалари, шу жумладан мамлакатнинг кундалик газеталари, вазирни ал-Шаммари деб танишди ва у Швеция фуқароси эканлигини, аммо унинг Швецияда бошқа номи борлигини айтишди.

Исми ошкор этилмаган швед-ироқлик адвокат Свенска Дагбладет газетасига берган хабарига кўра, октябр ойида у полицияга Шаммарининг юзлаб намойишчиларни отишдаги роли ҳақида хабар берган.

Мудофаа вазири ҳам нафақат тўловлари билан боғлиқ фирибгарликда айбланиб, айни пайтда терговда. Nyheter Idag сайти ва Expressen газетаси маълумотларига кўра, у Ироқда яшашига қарамай, ўзи ва боласи учун Швецияда нафақа сўраб мурожаат қилган.

Швециянинг Forsakringskassan  ижтимоий суғурта агентлиги AFPга айтишича, улар ал-Шаммари ишини тергов қилаётганларини тасдиқлай олмайдилар, чунки барча «иш»лар махфий.

Expressen хабарига кўра, ал-Шаммари Швецияга 2009 йилда келган ва 2011 йилда доимий яшаш ҳуқуқини олган ва 2015 йилда эса у мамлакат фуқаролигини олган.

Шу билан бирга, Ироқ пойтахти ва мамлакатнинг жанубидаги шиа аҳолиси 1 октябрдан бошлаб коррупция, иш жойлари tтишмаслиги ва хизмат кўрсатиш сифатининг ёмонлиги каби оммавий норозиликларга чиқмоқда.

Ушбу намойишлар ҳукмрон доираларни тубдан ўзгартиришга даъват қилмоқда.

AFP маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари билан тўқнашувларда 350 га яқин намойишчи ўлдирилган ва минглаб одамлар жароҳатланган. Ироқ расмийлари эса ўз рақамларини янгиламай қўйди.