loader
Foto

Бағдодда “Ироқ гўзали” отиб кетилди

Қотиллик 27 сентябр куни Кам-Сара ҳудудида рўй берган. Поп юлдузга учта ўқ узилган ва шифохонада унинг жони узилган. 2015 йил Тара Фарес Бағдоднинг гўзаллар қироличаси деб тан олинган эди. Шу йилнинг ўзида "Ироқ-2015 Гўзали" унвонига ҳам эга бўлганди. У Ироқ Курдистони пойтахти ҳисобланган Эрбил шаҳрида истиқомат қиларди. Фарес жуда кўп брендларнинг юзи ҳам эди. Унинг ижтимоий тармоқлардаги ёзганлари атрофида доим катта бахслар бўларди. Ироқ ички ишлар вазирлиги қотиллик юзасидан тергов ишларини бошлаган. Ахлоқсиз ҳаёт кечиргани учун ўлдирилди, деган тахминлар ҳам бор. Instagram да ўзининг очиқ-сочиқ тушган расмларини қўйарди.