loader
Foto

ЖССТ мамлакатлар ҳукуматларини жиддий хатоларда айбламоқда

"Ҳозирда, агар юмшоқ қилиб айтадиган бўлсак, ЖССТ ишлари яхши эмас - дейди журналист Маркус Беккер. – Бу нафақат Доналд Трамп ўз муваффақиятсизликлари туфайли ташкилотни ҳар нарсага айбдор қилиб қўйгани ва унинг маблағлар манбаини ёпиб қўйгани сабали, балки Американинг маневри ЖССТнинг заиф томонларини диққат марказига қўйгани туфайли ҳам".



Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти якшанба куни G20 соғлиқни сақлаш вазирлари конференцияси олдидан ишлаб чиқилган дастурий ҳужжатда "ташкилот дунё ҳукуматларини пандемиянинг олдини олишда жиддий камчиликларда айблайди, сармояни кўпайтиришни талаб қилади ва унинг эпидемик касалликларга қарши глобал курашда етакчи ролини таъкидлайди", деб ёзади нашр.

"Дунё мамлакатларининг аксарияти эпидемияга яхши тайёрланмаган, дейилади Der Spiegel тасарруфида бўлган 16-саҳифадан иборат ҳужжатда. Мамлакатларнинг учдан бир қисмигина эпидемия авжини аниқлашга ва уларган жавоб қайтаришга қодир, лекин базавий хизматлар кўрсатиш имкониятлари ҳатто юқори ривожланган мамлакатларда «чекланмаган». Соғлиқни сақлаш тизими заифроқ бўлган камабағал мамлакатларда коронавирус пандемияси окибатлари "ҳалокатли" бўлади, деб башорат қилади ЖССТ".



"Шундан кейин ҳукуматларга қарши айбловларнинг узун рўйхати келтирилган, - деб ёзади нашр. -Соғлиқни сақлаш тизимида малакали кадрлар ва инфратузилма йўқ; сохта маълумотларга ва илмий асосланмаган баёнотларга, хусусан ижтимоий тармоқларда қаршилик йўқ; зудлик билан тиббий асбоб-ускуналар сотиб олиш ва ишончли етказиб бериш занжири ва логистика мавжуд эмас; касаллик қўзғатувчиларни ўрганишга етарли маблағлар ажратилмаяпти, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва уларни таққослашда бўшлиқлар мавжуд; халқаро ҳамкорлик жуда ёмон ишлаяпти, аввало шу сабаблики, «ЖССТга ишларни мувофиқлаштириш ва ҳамкорликка имкон берилмаяпти».  «Бу охирги пайтларда ЖССТга ҳужум қилаётган Трамп ва бошқа танқидчилар ошкора таънадир» -қайд қилади  газета.

"Кўплаб экспертлар ва ташкилотлар ушбу камчиликлар ҳақида узоқ вақтдан бери огоҳлантирмоқдалар. ЖССТ таъкидлашича, 2019 йил сентябр ойида БМТ Бош ассамблеясида пандемия келиб чиқиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган ҳисобот эълон қилинди. Аммо ҳеч нарса қилинмади."

«Дунё COVID-19 пандемиясига дунё, ҳеч бўлмаганда, 2008 йилдаги молиявий инқироз каби қатъий жавоб бериши керак. Хусусан, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) келажакда миллий соғлиқни сақлаш тизимларининг ҳолатини иқтисодий омил сифатида кўриб чиқиши мумкин. Шунингдек, глобал миқёсда тиббий асбоб-ускуналар захираси яратиш ва касалликлар қўзғатувчиларни фаолроқ тадқиқ этиш керак. Бундан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қисқа вақт ичида бутун дунё бўйлаб эпидемик марказларга юборилиши мумкин бўлган "кўчма тиббий гуруҳлар" ни яратишни таклиф қилмоқда. Улар эпидемияларга қарши курашда ўзига хос "ҳаворанг каска" бўлган бўларди» дейилади мақолада.

"Трамп ЖССТни молиялаштиришдан, ҳар ҳолда, сўзда бўлса ҳам маҳрум қилганидан сўнг, ташкилот дунёнинг турли минтақаларида қўллаб-қувватланди. Европа Иттифоқи, Франция ҳукумати, шунингдек Россия ва Хитой АҚШ президентининг қадамини кескин танқид қилди. СДПГ партиясидан бўлган сиёсатчи Рольф Мютцених умуман Трампни "Инсон саломатлиги учун таҳдид" деб атади. Аммо ЖССТни қўллаб-қувватлаш канчалик кенг бўлишини аниқ ва муайян чоралар кўрилгандан кейин вақт кўрсатади,"деб хулоса қилади Der Spiegel.

Манба: Der Spiegel

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР