loader
Foto

Аҳмад ал-Ажмий

Асл исми Аҳмад бин Али бин Муҳаммад бин Сулаймон ал-Ажмий бўлиб, у 1968 йилнинг 24 февралида таваллуд топган. Аҳмад ал-Ажмий Хубарнинг Жанубидаги Муҳаммадия мадрасасининг бошланғич босқичини тугатгач, ўрта босқични Зубайр бин Аввом (розияллоҳу анҳу) номли мактабда давом этказди. «Имом Муҳаммад ибн Сауд» дорулфунунининг фиқх куллиётини тамомлагач, Аҳмад ал-Ажмий Покистонга борди. Покистоннинг Лохур шаҳрида «Қуръоннинг тафсир ва таҳлили» соҳасида  магистратура, кейин эса докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди.

У биринчи марта 1984 (хижрий 1404) йили Муғийра бин Шуъба (розияллоҳу анҳу) масжидида имомликка ўтган. Кейин эса 1985 йили ўз шаҳри бўлмиш Хубарнинг марказий жомеъ-масжидида имомлик қилган.

1992 йили эса Хубардаги  ал-Амир Муҳаммад бин Фатх масжидига, кейин эса Райён масжидига имом этиб тайинланган.

Ҳозирда у Жидда шаҳридаги жомеъ-масжидларнинг бирида имомлик вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Аҳмад ал-Ажмий томонидан кўплаб Қуръон тиловатлари ёзиб олинган. Бундан ташқари,  радио ва теле-эфирларда ҳам чиқиб туради.

У кўплаб маъруза ва теле-дастурларни ҳам олиб боради. Уларда Ислом динига оид бўлган муҳим мавзулар ёритилиб борилади.

Аҳмад ал-Ажмий чиройли нашидлари билан ҳам кўпчиликка танилган.

У оилали, 6 фарзанднинг отаси.

Фарзандлари: Абдуллоҳ, Умар, Фотима, Maрям, Мувдий ва Абдур Роҳман.

Айни дамда у ўз оиласи билан Саудия Арабистони ҳудудида, Хубар шаҳри яқинидаги ал-Уркобия шаҳарчасида истиқомат қилади.