loader
Foto

Абдулла Али Басфар

Абдуллоҳ ибн Али Басфар ҳатто мактабга боришидан олдин, 4-5 ёшида Қуръонга қизиқишни бошлаган. У ўшандаёқ масжидларда Қуръон ёдлаш тўгаракларига қатнай бошлади.  Шайх Абдуллоҳ айтганидек, у ўз ихтиёрича, ўзи учун осон бўлган нарсаларни ёдларди. Бироз вақт ўтгач, Абдуллоҳ ибн Али Басфар Қуръоннинг тўлиқ матнини ёд олди. У Қуръон соҳасида машҳур ислом олими, доктор Айман Рушди Суайд билан учрашди. Ўша пайтда доктор Айман Қуръоннинг тўлиқ матни бўйича имтиҳон оларди. Абдуллоҳ ибн Али Басфар интервьюларининг бирида шундай деди: «Биз доктор Айман Рушди Сувайддан ижозани осонгина оламиз деб ўйлаган эдик, буни жуда осон деб ўйладик, аммо мен «Фотиҳа» сурасини ўқишни бошлаганимда доктор Айман мени «Аузу биллаҳи мина-ш-шайтонарражийм»да тўхтатди. У менга нотўғри ўқиган жойларимни, қайси ҳарфлар қаттиқлик хусусиятларига эга ва қайси бири юмшоқ ўқилишини ва ҳоказоларни тушунтира бошлади. У менинг ўқишимни тўғрилай бошлади. Шундан сўнг мен доктор Аймандан тўрт йил давомида сабоқ олдим. Биз ундан ўрганиш учун ҳар қандай бўш вақт қидирардик, агар у касалхонага борган бўлса, биз ҳамроҳ бўлдик ва навбати келгунча у ерда машғулотлар ўтказардик. Биз ҳамма жойда унга эргашиб юрардик. Бу ҳолат биз Асимдан Ҳафс ўқиш бўйича ижоза олгунимизча (Қуръон бўйича имтиҳон топширгунча) давом этди».

Абдуллоҳ ибн Али Басфар томонидан Қуръон ўқилиши бошқа машҳур, таниқли қори Али Жабирнинг ўқишига ўхшайди, чунки Абдуллоҳ ибн Али Басфар доим унинг Қуръон ўқишини тинглаб юрган ва Қуръон қироат қилишда ҳам Али Жабирнинг ёзувларидан фойдаланган.

Абдуллоҳ ибн Али Басфар бир неча масжидларда имомлик қилган ва шу билан бирга Қуръон ўқитувчиси бўлган. У бир неча бор Қуръонни тўлиқ ўқиши ёзиб олган. Бир йил давомида у Қуръон ўқилишини ёздариш учун Мадинага қатнаган.

Бироз вақт ўтгач, у Жидда шаҳрида Қуръонни ёдлаш бўйича 10 тўгарак ишини назорат қила бошлади. Кейинчалик у бундай тўгаракларнинг ишига ўзгартиришлар киритиб, Қуръонни ёдлаш бўйича битта умумий қўлланма яратишни таклиф қилди. Унинг таклифи кўриб чиқилди ва қабул қилинди, Абдуллоҳ Басфарнинг ўзи эса ташкил этилган ташкилот раҳбари этиб тайинланди. Қуръонни ёд олиш тўгаракларига хайриячиларни жалб қилиш ишлари бошланди.

Кўп ўтмай, Абдуллоҳ Басфар дунё даражасига кўтарилди, сафарлар чоғида бутун дунё мусулмонлари Қуръонни ёдлашни хоҳлашларига, аммо моддий сабабларга кўра ҳамда ўқув қўлланмалари, китоблар ва ўқитувчилар етишмаслиги сабабли кўра бунинг ҳар доим ҳам имкон бўлмаслигига амин бўлди. Занзибарга қилган сафаридан сўнг, у Қуръон матнлари ёпиштирилган картонни кўриб, у ўзини Қуръон ўргатиш ва ёдлаш орқали бутун дунё бўйлаб Қуръонни сақлашга бағишлашга қарор қилди.

Абдуллоҳ ибн Али Басфар Қозонга бир неча бор ташриф буюрган, бу ерда Россия Ислом Институтида Усмон Аффан Қуръонни ўрганиш маркази очилган. У шахсан Марказ фаолияти натижалари, ютуқлар билан танишган, шунингдек Қуръон мусобақасини ташкил этиш масалаларини ҳал қилган.

Бу йил Россия Ислом Университети қошидаги Қуръон ҳафизлари тайёрлаш Маркази Дунё ислом лигаси Қуръон ҳафизлари тайёрлаш Бутунжаҳон ташкилотининг Россия Федерациясида расмий вакили мақомини олди.

Дунё ислом лигаси Қуръон ҳафизлари тайёрлаш Бутунжаҳон ташкилотининг бош котиби, доктор Абдуллоҳ ибн Али Басфар Россияга қилган ташрифларининг бирида Қозон шаҳридаги Қуръон ҳафизлари тайёрлаш маркази бу борда собиқ СССР ҳудудидаги энг яхши таълим муассасаларидан бири эканлигини таъкидлади.

Абдуллоҳ ибн Али Басфарнинг фаолиятига мисол – бу Қуръонни ёдлаш билан кифояланиб қолмасдан, бундан ташқари, уни бутун ислом дунёсида тарқатишда фаол ишлар олиб бора бошланган Қуръон ҳафизига ёрқин мисолдир.