loader
Foto

Украинадаги черковлар уруши: бу мусулмонлар учун нима сабабдан муҳим?

Ҳар бири ўзининг «каноник ҳудуди»га эга бўлган, бир-бирини тан оладиган «каноник черковлар» кўринишидаги дунё православиеси ўз патриархлари томонидан бошқариладиган жойлардаги (миллий) тенг ҳуқуқли черковлар йиғиндисини ифодалайди. Рус, Серб, Грек, Румин ва бошқа православ черковлар шулар қаторига киради. Лекин Константинополь патриархати – Туркия ҳудудида жойлашган ва Византия давридан буён сақланиб келаётган ўзига хос тузилма улардан фарқ қилади. Византия аллақачон йўқ бўлиб кетган, демак Константинополь патриархати тўлақонли жойлардаги черков ҳисобланмайди, чунки Туркия – мусулмон мамлакат. Бироқ, шундай бўлсада бунда черков миллий эмас, балки бутун жаҳон черкови, православ Ватикани ролига даъво қилади. Жойлардаги черковлар бир томондан, Византиянинг православие учун маданий-тарихий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда бу билан ҳисоблашишлари керак, лекин бошқа томондан, бу амалда тан олинмайди, чунки католиклар анъаналаридан фарқли равишда, православ сиёсий анъаналарида черков барча католиклар учун етакчи – Рим папасига бўйсунган ҳолда давлатлар узра турмасдан, давлатлар ичида бўлади, улар билан «симбиоз» ҳосил қилади. Лекин шунга қарамай, Сталин давридан бошлаб Москва Патриархияси Рус православ черкови (МП РПЧ) ўзини амалдаги етакчи деб ҳисоблаб келадиган жойлардаги черковлар ва Константинополь патриархати ўртасидаги бу мувозанатни сақлаб келишга эришилган.

СССР таркибида Украина ва Белоруссия Россиядан алоҳида республикалар бўлганлигига қарамай, уларнинг черковлари МП РПЧ томонидан жойлардаги черковлар деб тан олинмаган, балки амалда унинг бўлинмалари - Белорус экзархати ва Киев митрополияси сифатида мавжуд бўлган. СССР парчаланиб кетиши ҳамда Украина ва Беларуснинг мустақил давлатларга айланиши вазиятни ўзгартирмади – уларни мустақил давлат сифатида номинал тан олган Кремлдан фарқли равишда, РПЧ украинлар ва белорусларга ўзларининг жойлардаги черковига эга бўлиш ҳуқуқини рад этиб келди. Натижада Украинада РПЧ епископи Филарет Денисенко бошчилигидаги православ қавмининг бир қисми Киев Патриархати Украина Православ Черкови (КП УПЧ) ташкил қилинганлигини эълон қилди.

Киев Патриархати УПЧ Москва Патриархати РПЧ билан черков алоқасида бўлган бошқа жойлардаги православ черковларни тан олмади. Шу пайтгача жаҳон православиеси маркази ҳисобланишга даъвогар бўлиб келган Константинополь патриархати ҳам РПЧ билан тўғридан-тўғри тўқнашувга бормаслик учун УПЧ автокефалиясини тан олишдан ўзини тийиб турди. Бироқ охирги пайтларда Украина раҳбариятининг қаттиқ туриб илтимос қилиши туфайли ва халқаро доираларнинг қўллаб-қувватлашида томос (рухсат, фотиҳа) олганидан кейин каноник жойлардаги православ черкови деб тан олинадиган УПЧ автокефалия тақдим этиш жараёни бошлаб юборилди. Бунга жавобан МП РПЧ раҳбарияти бу ҳолда Константинополь патриархати билан черков алоқаларини узиши ҳақида баёнот берди. Бунинг оқибатида УПЧ автокефалиясини тан оладиган жойлардаги черковлар билан алоқалар ҳам узилиши мумкинлигини истисно қилмаслик керак. Бу амалда бутун дунё православиеси ихтилофини англатади.

Энди нима сабабдан МП РПЧ Ураина православ черковини ўзининг империяча оғушидан чиқаришни истамаётганлигини тушунишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Бунинг сабабларини прагматик ва ғоявий турларга бўлиш мумкин.

Прагматик нуқтаи назардан, УПЧ бу – «рус православиеси»нинг кучли қисми бўлиб, РФ ва Украина ўртасида аҳоли сони ва ҳудуд ўртасидаги фарққа қарамасдан амалда қолган РПЧ билан амалда таққосланиши мумкин. Бироқ, украинлар номинал православ россияликлардан кўра художўйлик даражаси юқори бўлиб, РПЧ буни албатта, яхши билади.

Хусусан, Россия Федерациясида РПЧ қавмлар (приходлар) сони 15 мингдан 21 минггачани ташкил қилган бир пайтда бутун дунёда уларнинг сони 36 мингни ташкил қилади. Ҳудуди ва аҳоли сони анча кичик бўлган Украинада эса православ қавмлар сони тахминан 28 мингта, шундан 11 мингтаси МП УПЧ ва 5100 таси КП УПЧ га тегишли. Яъни агар улар битта жойлардаги черковга бирлашадиган бўлса, дунёдаги энг кучли ва кўп сонли жойлардаги православ черкови Рус черкови эмас, балки Украина черкови бўлади, Рус черкови эса ўз қавмининг учдан бир қисмини йўқотади.

Албатта, бу РПЧ учун жуда катта оқибатларга олиб келадиган қақшатқич зарба бўлади. Нафақат сонга, балки сифатга ҳам зарба бўлади – тарихан айнан этник украинлар «рус православиеси»нинг энг фаол қисми бўлиб келган ва худди ўша Кирилл Гундяев, МП РПЧ бошлиғи, 2009 йил Алексий II ўлимидан сўнг (заҳарланиб ўлган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас) биринчи навбатда украин ва белорус қатнашчиларнинг овозлари ёрдамида РПЧ жойлардаги соборида сайланган эди.

Киевни йўқотиш ғоявий жиҳатдан бутун «рус православиеси» якунини англатади. Унинг етакчилари, худди РФ давлат етакчилари ва «рус дунёси»нинг бошқа тарафдорлари каби Россия ва рус халқ (инқилобгача – великоросслар) ҳеч қандай Киев Руси эмас, балки Олтин Ўрда соясида шаклланган Москва князлиги негизида вужудга келганини тан олишни истамайди. Бундай тан олмасликнинг сабаблари «рус православиеси»нинг асосий жароҳатига бориб тақалади. Гап шундаки, Москва давлатида мавжуд бўлган великоросслар ўзига хос православиеси ҳозирги православиедан жиддий фарқ қилган ва унинг маданияти Ислом оламининг жиддий маданий таъсирини ҳис қилган. Романовлар сулоласи даврида миллати мордвин бўлган патриарх Никон ҳозирги Украина ва Беларусь ҳудудидан келиб чиққан черков ходимларига таяниб, ҳеч кимнинг фикри билан ҳисоблашиб ўтирмасдан бу динни ва православ великоросслар турмуш тархини давлатнинг ёрдами билан буза бошлади. Натижаларни тан олишни истамаганлар ихтилофчи (раскольники) деб аталди, улар шунингдек, «староверлар» ва «древлеправославлар» номи билан ҳам маълум.

Мана энди «рус черкови»еган нарсасини тўлаш вақти келди. Энди Киев Руси меросига даъвогарлик қилаётган Украина раҳбарияти, Константинополь патиархатидан томос (дуо) олгандан сўнг, МП УПЧ қавмларини янги Русь-Украина Православ черковига киритиш ниятида. Шундан келиб чиққан ҳолда, Киев Русининг ва унинг православиеси меросхўри (вориси) Украина ҳисобланади, Россия эса бу – Олтин Ўрданинг давоми ҳисобланади деган ғояни ривожлантиради.

Буни тан олиш МП РПЧ учун ҳақиқий ҳалокатдир, уни қўшмаган ҳолда қолган «рус дунёси» раҳбарияти учун ҳам худди шундай. Украина славянлари демографик ресурсисиз РФ ҳозирги чегараларида православ россияликлар Ўзбекхон 1313 йил Исломни давлат дини деб эълон қилган Олтин Ўрда чегараларида ўсиб бораётган мусулмон халқларига қарши ёлғиз ўзи қолади. Бундай кириш сўзлари билан Россия келажаги, камида православ-мусулмон евросиё мамлакатининг келажаги бўлади. Лекин буни тан олиш Киевни ҳалигача Киев Руси ерларининг марказида жойлаган мустақил давлат пойтахти эмас, «рус шаҳарларининг онаси» деб ҳисобланадиган «рус православиеси» учун ҳақиқий ўз жонига суиқасд бўлган бўларди.

Мана шу сабабдан ҳозирда рўй бераётган воқеалар Шимолий Евросиё, ҳозирги РФ мусулмонлари учун жуда муҳим аҳамият касб этади. «Рус православиеси»нинг Украинани йўқотиши уни бир неча ўн йилликларга заифлаштиради ва янги маънавий-сиёсий воқелик пайдо бўлишига олиб келади.

Интернетдаги манбалар асосида

Абу Муслим тайёрлади