loader
Foto

Трамп: Саудия Арабистони қироли АҚШ ёрдамисиз икки ҳафтага ҳам бормасди

«Саудия Арабистони бой мамлакат, шундай эмасми? Қирол Салмон менга ёқади, лекин мен унга айтдимки: «Қирол, биз сизларни ҳимоя қиляпмиз, сиз ҳозир ўтирган жойингизда бўлмаслигингиз, икки ҳафта ҳам ўтира олмаслигингиз ҳам мумкин эди, шундай экан, Қўшма Штатлар Қуролли кучларининг бу ерда бўлиши учун марҳамат қилиб пул тўлаб қўйишингиз лозим», - Трампнинг шу сўзларини келтиради ТАСС.

Эслатиб ўтамизки, Пентагон маълумотларига кўра, Америка қўшинлари ар-Риёд шаҳри яқинида жойлаштирилган ва фақат маҳаллий ҳарбий хизматчиларни машқ қилдириш билан шуғулланади.