loader
Foto

Саудия Арабистони Жамол Хашукджи қотилларини афв этди

"Судланганларнинг беш нафари 20 йиллик қамоқ жазосига, уч нафари эса 7 ва 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди", - дейилади Саудия Арабистони расмий матбуот агентлиги прокуратураси вакилига таяниб.

Айбланувчиларнинг ҳеч бири халқаро шов-шувга сабаб бўлган қотиллик иши бўйича якуний суд қарорида номи айтиб ўтилмаган.

Хашукджининг туркиялик қаллиғи душанба куни бу қарорни "фарс" деб рад этди.

"Саудия ҳукумати дунё Жамолнинг ўлдирилишига ким жавобгар эканлиги ҳақидаги ҳақиқатни билиб олгунига қадар ишни ёпмоқда", - деди Хатидже Денгиз в Twitterда.

"Ким буни режалаштирди, ким буюрди, жасад қани? Булар жавобсиз қолаётган энг муҳим саволлардир".

Ҳукм май ойида Хашукджининг ўғиллари қотилларни «авф қилгани» ҳақида айтганидан кейин чиқарилди.

Оилавий авф декабр ойида суд буйруғи билан ўлимга ҳукм қилинган беш нафар номаълум кишининг ҳаётини сақлаб қолди. Валиаҳдга икки яқин ёрдамчилар реабилитация қилинганидан сўнг қарор инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан кескин танқид остига олинди.

БМТнинг судсиз қатллар бўйича махсус маърузачиси Агнес Калламар душанба куни янги ҳукмларни танқид қилди.

"Саудия Арабистони прокурори бугун яна бир одил судга пародия ҳаракатини содир этди. Лекин бу ҳукмлар ҳеч қандай ҳуқуқий ёки ахлоқий қонунийликни тъминламайди. Улар на адолатли, на ҳалол ва на ошкора бўлман жараённинг натижаси эди", деб ёзади у.

"Беш нафар қотил 20 йилга озодликдан маҳрум этилди, бироқ Жамол Хашукджининг қатл этилиши ташкил қилган ва қўллаб-қувватлаган юқори мартабали амалдорлар бошиданоқ озод этилди - уларга тергов ва суд қийинчилик билан етиб борди"

Калламар шунингдек, ўзининг ўтган йилги ҳисоботи хулосаларини тасдиқлади – саудиялик диссидентнинг ўлдирилиши қироллик ҳукумати жавоб бериши лозим бўлган, давлат рухсат жиноятдир.

"Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳали ҳам ўз мамлакатидаги ҳар қандай жиддий назоратдан яхши ҳимояланган. Бу гаплар рўй берган воқеани оқлай олмайди", - деб ёзди Бирлашган Миллатлар ташкилоти эксперти.

Хашукджи билан ишлаган "Washington Post"муҳаррири Карен Аттиах ҳам ҳукмни "фарс" деб атаган.

"Унинг ўлдирилганидан деярли икки йил ўтиб, саудияликлар Жамолнинг жасадига нима бўлганини ошкор қилишга ҳам арзимадилар", - деб ёзди у Твиттерда.

Оиланинг авфига қарамай, 20 нафар гумонланувчи ҳозирда Туркияда сиртдан суд қилинмоқда, Британия эса таниқли журналистни ўлдирган "ўлим гуруҳи" аъзолари деб ҳисобланаётган 19 кишига нисбатан санкциялар жорий қилган.

Шунингдек, АҚШ 17 нафар Саудия расмийлари, жумладан валиаҳднинг сирдоши ва катта маслаҳатчиси Саид Қаҳтоний ва унинг атрофидаги бошқа юқори лавозимли аъзоларига нисбатан санкциялар жорий этди.